#Юқори_Чирчиқ_тумани
#сайёр_қабул

Ҳалқ билан мулоқот

⚡️Туман ҳокими У. Атемов бошчилигида, сектор раҳбарлари
иштирокида туманимиздаги
35-сонли УЎТ мактаби биносида “Саксон ота” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашув ўтказилди.

📈Учрашувда 30га яқин туманимизнинг корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этди ва фуқароларнинг мурожаатларига манзилли тавсиялар берилди.

📚Муддат талаб этилмайдиган масалалар бўйича жойида тавсиялар берилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#сайёр_қабулдан_кейинги_ижро

📍Жорий йилнинг 15-май санасида туман ҳокими У.Атемов раҳбарлигида “Ободон” МФЙ ҳудудида аҳоли билан сайёр қабул бўлиб ўтди, аҳоли томонидан электр трансформатори алмаштириб берилиши сўралган.

Ушбу мурожаатдан сўнг туман ҳокими У.Атемов раҳбарлигида, юқоридаги масала юзасидан мутахассислар томонидан “Ободон” махалласига янги трансформатор ўрнатилиб берилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

БАРЧА ИСЛОҲОТЛАР КЕЛАЖАК АВЛОД УЧУН

💫Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Маърифат"
тарғиботчилар жамияти ташаббуси билан 
1-июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Халқлар дўстлиги санъат саройида "Бахтли болалик шарафига" шиори остида ташкил этилган концерт дастури бўлиб ўтди.

☀️Ушбу тадбир томошасига Юқори Чирчиқ туман хокимлиги кўмагида   20 нафар болажонлар ташриф буюришиб бир олам таассурот билан қайтишди.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Беш_ташаббус

⚽️Юқори Чирчиқ туманида Беш ташаббус олимпиадаси доирасида Давлат Хавфсизлик Хизмати Раиси кубогининг футбол ва мини футбол бўйича мусобақасининг видео лавҳаси.

🏆Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг умумий якунига кўра вилоят босқичига футбол бўйича “Навбаҳор
МФЙ ёшлари,
мини футбол бўйича “Оқ-овул
жамоалари йўлланмани қўлга киритиб, туманимиз шаънини ҳимоя қилади.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#сайер_қабулдан_кейинги_ижро

Куни кеча, “Саховат” МФЙ ҳудудида жойлашган 36-сонли УЎТ мактабида туман ҳокими У. Атемов бошчилигида, сектор ва мутасадди раҳбарлар иштирокида аҳоли билан учрашув ўтказилди.

📍Учрашувда аҳоли томонидан маҳалла марказида жойлашган кўприк таъмирталаб эканлиги ҳақида мурожаат тушган бўлиб, бугунги кунда туман ҳокими кўмагида ва аҳоли ҳашар йўли билан
кўприк битқазилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#таълимдаги_жараён

Айни дамда ўқувчиларни олий таълим масканларига тайёргарлик, тест билан ишлаш кўникмаларини янада ошириш, билим даражасини синаш мақсадида инглиз тили фанидан тест синовлари ўтказилмоқда.
📝Юқори Чирчиқ тумани 18-сонли умумтаълим мактабида "Олий таълимга бир қадам" шиори остида ўқувчиларнинг танлаган йўналишлари доирасида, ДТМ томонидан тайёрланган тестлар асосида тест жараёнлари бўлиб ўтди.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Ёшлар_ойлиги

Юқори Чирчиқ тумани ҳокими
бошчилигида Ёшлар ойлиги муносабати билан “Марказий" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Ёшлар дафтарига мурожаат қилган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

💯Учрашувда туман ҳокими У.Атемов, туман сектор раҳбарлари
У.Ғаниев, А.Муллажонов ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқотда бўлиб, ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram