#Юқори_Чирчиқ_ёшлари
#Зукко_китобхон
#Беш_ташаббус

Бугун Нурафшон шахридаги “ЁШЛАР МАРКАЗИ”да Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган "Зукко китобхон" танловининг вилоят босқичида 22та туман-шахарлардан ёшлар қатнашиб, қизғин ўтган бахсда Юқори Чирчиқ тумани “Султонравот” ва “Чумчуқжар” МФЙ ёшларидан ташкил топган жамоа вилоят бўйича 2-ўринни қўлга киритдилар.

💐Ғолиб бўлган жамоаларга пул мукофотлари, диплом ва эсдалик совғалари берилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_biz_haqimizda
#7_MTT

YUQORI CHIRCHIQ TUMANI
_BOLALAR QUVONCHI OLAMNI TUTSIN_31.05.2023

obuna bo'ling:👇👇👇
https://t.iss.one/nurafshontvrasmiy
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Халқ_билан_мулоқот
#жараён

“ХАЛҚ ИЧИГА КИРИБ БОРИШ, ОДАМЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛИШ - ИНСОН МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ”

Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У. Атемов, навбатдаги аҳоли мурожаатлари бўйича қабули "Тараққиёт" маҳалла аҳолиси билан бўлиб ўтди.

🔷Қабул 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкиллаштирилиб, унда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор ва корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. 

🔰Кўплаб мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилиб, фуқароларнинг масалалари жойида ҳал этилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
Халқаро болалар куни

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни – 1 июнь ҳам кириб келди. Кўпчилик мамлакатларда 1 июнь – ёзнинг илк кунида Халқаро болалар кунини нишонлашади.

Дам олиш куни бўлмаса ҳам бу кун ҳақиқий болалар байрами ҳисобланади.


1949 йилда Парижда аёлларнинг Халқаро демократик федерацияси конгресси бўлиб ўтди. Бу конгрессда болаларнинг бардамлиги ва бахт-саодатининг кафолати бўлган мустаҳкам тинчликни таъминлаш учун доимий кураш ҳақидаги шиор янгради.

Урушдан кейинги даврда сайёрамизда яшовчи барча митти болажонларнинг соғлиқ ва хотиржамлигини сақлаш долзарб муаммога айланиб қолган эди.

1950 йилдан эътиборан 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлана бошлади.

1989 йилда БМТ Бош Ассамблеяси болалар ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция қабул қилди.

Унда бутун дунё мамлакатлари учун болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашни жорий қилиш тўғрисида ёзилган.
#Юқори_Чирчиқ
#1_июн_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_муносабати_билан_байрам_тадбири_бошланиш_арафасида

⭕️Болалар... Улар бизнинг келажагимиз, бошлаган эзгу ишларимизнинг давомчилари, кўзимизнинг нури, қалбимиз сурури. Улар билан ҳаётимиз обод, кўнглимиз чароғон. Шу сабабли ҳам болаларимиз бахтли бўлишлари учун ҳамма нарсамизни беришга тайёрмиз. Айниқса, 1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида уларга кўрсатаётган меҳру муҳаббатимиз янада ошади.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#1_июн_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_муносабати_билан_байрам_тадбиридан_лавҳалар

“БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ”

🌈Бугун,Юқори Чирчиқ туманининг “Миллатлар Дўстлиги Маданият саройида “1 июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
муносабати билан байрам тадбири кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

🎤 Юқори Чирчиқ туман ҳокими У. Атемов томонидан илиқ тилаклар ва табрик сўзлар билдирилди, болаларга совға ва музқаймоқлар тарқатилди. Байрамда ҳеч қайси бола эътиборсиз қолмади.

☀️Шуни ёдда тутиш керакки, бу нафақат болалар учун қизиқарли кун, балки катталарга болаларнинг бахтли келажак ҳуқуқига эга бўлиши учун боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зарурлиги ҳақида эслатишдир.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram