#Юқори_Чирчиқ_тумани

ХОТИН-ҚИЗЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ!

Куни кеча Юқори Чирчиқ тумани ҳокими ўринбосари Г. Баҳодирова ва  Халк кабулхонаси рахбари  томонидан туман ҳокимлигига моддий ёрдам, уй-жой, жаррохлик амалиёти ва оилавий масалада ёрдам сўраб мурожаат қилган аёллар хонадонларига бориб бирма-бир суҳбатлар ўтказилди.

🔰Жумладан Чумчукжар, Навбаҳор Узбекистон, Жумабозор ва Яшнобод МФЙ хотин-кизларининг оилавий шароити ўрганилди.

📌Ўргани
ш натижасига кўра туман хокими томонидан Яшнобод ва Навбахор МФЙ фукароларининг мурожаатлари ижобий хал этилиб, жаррохлик амалиёти маблағлари тулаб берилди.


❇️Аёл хотиржам бўлса оилалар тинч, жамият фаровон бўлгай.


Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#YUQORI_CHIRCHIQ_TUMANI

FAXR VA E' TIROF

📚 Toshkent viloyati Yuqori Chirchiq tumani 9-sonli umumiy órta ta'lim maktabining 10-"D" sinf óquvchisi Abdurahimova Gulxida ingliz tilidan IELTS XALQARO SERTIFIKATIni qólga kiritdi.Bundan tashqar sórovnomadan qatnashib,"IBRAT CAMP" oromgohiga yóllanma oldi.

Top universitetlarda iqtidorli yoshlar bilan inson kapitali,ulardagi imkoniyatlar haqida suhbat olib borildi.

"Ishonib ayta olamanki,bu kabi iqtidorli yoshlar yurtimizda juda kóp va yurtimizning ravnaqi aynan ularning qólida" deya fikr bildirdi yoshlar ishlari agentligi direktori Alisher Sa'dullayev.


Yuqori Chirchiq tuman hokimligi Axborot xizmati

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Тошкент_вилояти
#Юқори_Чирчиқ_тумани

ЮҚОРИ ЧИРЧИҚ ТУМАНИГА ХАЛҚАРО СПОРТ УСТАЛАРИ ТАШРИФИ

Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино Тошкент вилоятидаги терма жамоалар марказининг қурилиш жараёни билан танишди.

Унда Республика хамда вилоят рахбарлари билан бир қаторда туман хокими У. Атемов мезбонлик қилди.

У ерда Инфантино Ўзбекистон У-20 терма жамоаси билан ҳам учрашди ва бўлажак ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида омад тилади.

ФИФА президентига тўққизинчи рақамли либос совға қилинди.



Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани


Юкори Чирчик тумани Инвестиция жозибадорлигини ошириш максадида экспортёр корхоналар фаолияти урганилди.


Юқори Чирчиқ туман хокими ўринбосари-Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи У. Пўлатов хамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигидан бириктирилган вакил билан биргаликда тумандаги экспартёр корхоналарни 2023 йил экспортини янада ошириш мақсадида тумандаги бир қанча экспортёр корхоналарни муаммо ва таклифлари ўрганилди.

🔰 “YUQORICHIRCHIQ ENERGY SYSTEMS” маъсулияти чекланган жамияти мис ва алюмини махсулотларини кайта ишлаш, йиллик экспорт режаси 45.0 млн.долларни ташкил этади бугунги кундаги экспорт хажми 10 млн.долларга етди.

❇️TEXTILE TECHNO;IGES GROUP” МЧЖ ХК корхонаси ип калава махсулотларини ишлаб чиқариш, йиллик экспорт режаси 15 млн.доллларни ташкил этади.

📌Хар бир ривожланиш инсон қадри ва унинг фаровон хаёти учун.


Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

ҚАРОР ИЖРОСИ АМАЛДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 57-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 5 та тадбиркорлик субъектлари хамда 10 автомабил ёқилғи қуйиш шахобчаларида қуёш панеллари ўрнатилмоқда.

⚡️Гулистон МФЙ худудида жойлашган “MODERN POWER SYSTEMS”  МЧЖ корхонаси,Саховат МФй худудида жойлашган “MILLIY ELEKTR TARMOQLARI”  АЖ корхонаси шулар жумласидандир.

📌Бугунги тежамкорлик эртанги фаровонлик гаровидир!

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
Қулупнай

Бозорга қулупнай чиқибди. Баҳорнинг илк неъматларидан бири — қулупнай пишибди. Кўриб кўзинг қувонади. Етказганига шукур, дейман оҳиста. Аммо, ҳар баҳор, ҳар қулупнай пишиғида атоқли адиб Ўткир Ҳошимовнинг «Урушнинг сўнгги қурбони” ҳикоясида тасвирланган воқеалар кўз ўнгимдан ўтади. Қалбим титрайди, кўзимда ёш қалқийди...

📍https://uza.uz/posts/480704

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Inson qadri
Ozoda Nursaidova
#хайрли_оқшом

Ўтиб борган кун хайрли ишларга тўла ўтган бўлса не ажаб!

Вақт — кутганингизда секин, қўрққанингизда тез ўтади... У ташвиш пайтингизда чўзилади, хурсанд бўлганингизда эса қисқа бўлади...

Тилагимиз ўтган вақтингиз мазмунли ва эзгу амалларга лиммо-лим бўлсин.

Инсон қадри ва фаровонлиги учун хизмат қилаётганлар омон бўлсин
!


Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
Зойир Мирзаев уруш фахрийларини табриклади

9 май –Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кексаларни йўқлаш, уларни ҳолидан хабар олиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашиб, улар ҳолидан хабар олди. Ҳозирда ҳудудда 26 нафар Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари яшамоқда.

📍https://uza.uz/posts/480680

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе