🇺🇿 Yoshlar va kattalar o'rtasida O'zbekiston Chempionati
📍Chirchiq
7-kun
Natijalar:

🏋️‍♂️ Yoshlar
Vazn Toifa: 109 kg
🥇Abdurashitov Nurbol (Toshkent vil Yuqorichirchiq SM 154+175) - 329 kg
🥈Irisbayev Ruslan (O'zDJTSU 143+175) - 318 kg
🥉Abdunazarov Shaxriddin (Qashqadaryo 140+174) - 314 kg

🏋️‍♂️ Kattalar
Vazn Toifa: 109 kg
🥇Amriddinov Sharofiddin (Samarqand 170+205) - 375 kg
🥈Abdurashidov Nurbol
(Toshkent vil Yuqorichirchiq SM 154+175) - 329 kg
🥉Irisbayev Ruslan (O'zDJTSU 143+175) - 318 kg

Yuqori Chirchiq tumani hokimligi Axborot xizmati

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Юқори_Чирчиқ
#Профилактика!

📌Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг  “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида қарорига асосида, Юқори Чирчиқ тумани Фаровон махалласида туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари ЖХХ бошлиғи, подполковник Қ.Н.Тўлаев ва Юқори Чирчиқ тумани ИИБ  ХПБ бошлиғи, майор Ш.Б.Ахмадовлар томонидан фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
1 апрeль - "Ҳазил куни"ми?

15-аср охирларида христиан армияси ҳочликар Андалус мусулмонларининг сўнги қалъасини ўраб олади. Қишнинг совуқ кунларига қарамай қалъа аҳли узоқ муддат ўзларини ҳимоя қилишади. Қийин аҳволда қолган христиан армиясининг қўмондони турли хил услубларни қўллаб кўради. Энг охирида, 31 март кeчаси бир қўлида Қуръон ва бошқасида Инжил билан қалъа олдига кeлиб: “Шу икки китоб билан қасам ичаманки, агар таслим бўлсангиз бу кeча сизларга ҳeч нима қилмайман” дейди. Мусулмонлар ўзаро кeлишиб, жонларини сақлаб қолиш эвазига қалъани таслим қилишади. Шунда “Қасам ичган эдингиз, бизларга сўз бeргандингиз” дeйишганда, христиан армиясининг қўмондони: “Мeнинг сизларга бeрган сўзим кeча кeчаси учун эди, бугун учун сизларга ҳeч қандай сўз бeрмаганман” дeя жавоб бeради ва бутун мусулмонларни ўша eрда шаҳид қилади. Шу кундан бошлаб 1 апрeль христианлар орасида “Ҳийла куни” сифатида нишонланади. Афсуски, юзлаб, минглаб мусулмонлар қатл куни бўлган 1 апрeлни бир ҳазил куни сифатида нишонлаб кeлишмоқда.

манба: mehrob.uz

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Санжар Мавлонов, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори:

— Тиббиётнинг бирламчи бўғинида меҳнат қилиб келмоқдаман. Ўзим ишлаётган туман мисолида аҳолига тиббиётнинг қай даражада яқинлашиб бораётганини айтиш, аввалги ҳолат билан таққослаш имконим бор. Биргина онлайн поликлиника лойиҳаси орқали оилавий поликлиникаларнинг иш юкламаси сезиларли қисқарди, фуқаролар ортиқча оворагарчиликлардан халос бўлди. Пойтахтнинг гавжум ҳудудларида ўрнатилган мини поликлиникалар ҳам ижобий янгиликлардан биридир. Мен шифокор сифатида ўзим ишлаётган тизимда бундай ўзгаришлар тўхтаб қолмаслигини истайман. Шу боисдан янгиланаётган Конституциямизни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Референдумда ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган барча юртдошларимизни фаол бўлишларини сўрайман.

@menbefarqemasman
#Ифторлик

Туманнинг чекка ҳудуди "Қўрсой" маҳалласида ифторлик дастурхони ёзилди

🤲Айни кунларда Муборак Рамазон ойида эзгу амаллар бажарилмоқда, хайр-саховатли кишилар меҳр-мурувват кўрсатиб, етим-эсир, бева-бечоралар ҳолидан хабар олиниб, имконияти мавжуд оилалар ўз хонадонларида ифторлик қилиб, рўзадорларни меҳмон қилмоқдалар.

🔰 Ҳадисларнинг бирида: «Ким бир рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга ўша рўзадор эга бўлган савобдан бирон нарса камайтирилмаган ҳолда берилади», дейилган.

📊Куни кеча Юқори Чирчиқ тумани "Қўрсой" маҳалласида туман ҳокими ташаббуси билан туман ҳокимлиги, Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил қилинган ифторликка ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари, нуроний отахон-онахонлар ва фаол вакиллар меҳмон сифатида таклиф қилиндилар.

❇️Қўй сўйилиб, дастурхон тузалди.Нуронийлар бир дастурхон атрофида жам бўлишиб, ўтганлар рух-покларига ҳамда эл тинчлиги, юрт фаровонлигини тилаб дуолар қилдилар.


🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Беш_ташаббус
#Спорт_ва_ёшлар

⭕️Айни вақтда туман Спорт мактабида «Беш ташаббус олимпиадаси» учинчи мавсумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

🔰Спортчилар ва фаоллар иштирокида ниҳоятда кўтаринки руҳда ўтаётган тадбирда мутасадди раҳбарлар, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ва ёшлар етакчилари, спортчи ёшлар қатнашяпти.

Мутасаддилар ўз сўзида маҳаллалардан етишиб чиқаётган серғайрат ёшларга спортнинг нафақат кучли турлари, балки интеллектуал йўналишларида ҳам муваффақият тилади.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Yuqori_Chirchiq
#18_maktab
#Konstitutsiya_loyihasi
#Referendum
#Befarq_emasman

"Yangi tahrirdagi Konstitutsiya loyihasi meni, seni, Oʻzbekistondagi har bir insonning kelajagini oʻzgartira oladi!"

 🔰Yuqori Chirchiq tumani 18-umumiy oʻrta taʼlim maktabida maktab direktori G.A.Elibayeva tomonidan yangi tahrirdagi Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi haqida referendum oldi oʻqituvchilarga yanada koʻproq maʼlumot berish maqsadida seminar oʻtkazildi.

Barchamizga maʼlumki, 2023-yil 30- aprelda Oʻzbekistonda juda katta siyosiy jarayon - yangi tahrirdagi Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilishga bagʻishlangan referendum oʻtkazilishi kutilmoqda.

📌 Mazkur yangi tahrirdagi Konstitutsiyaning qabul qilinishi uchun Konstitutsiyaviy komissiya tomonidan muhokamalar jarayonida jami 222715 ta taklif kelib tushgan.

Ushbu takliflarning 60% yoshlar tomonidan bildirilgan.

Yuqori Chirchiq tumani hokimligi Axborot xizmati

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram