#тадбирлар

Юқори Чирчиқ туманининг 4 та сектор маҳалларида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тадбирлари давом этмоқда. Ушбу тадбирлар ҳар бир маҳалла кесимида ўтказилиши белгиланган.

🔰Бугунги тадбирда Тошкент давлат Стомотология институти доценти Фарҳод Усмонов сўзга чиқиб, ёшларни тарбиялаш борасидаги 5 ташаббус, уларга эътиборни кучайтириш, маданият, санъат, спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш каби мавзуларда тарғибот олиб борди.

🔆Тадбир давомида Ватанни мадх этган куй –қўшиқ, рақс, роликлар, спортчилар чиқишлари тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#жиноятчиликка_қарши_кураш

🔰Ҳаракатлар стратегиясида кўплаб муаммолар қатори ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга ҳам катта эътибор қаратилган.

Юқори Чирчиқ туманида 13 ноябр куни вилоят прократура раҳбари С.У.Самадов, Вилоят ИИБ раҳбари, туман ҳокими У.Атемов, туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳоким ўринбосарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

‼️Йиғилишда тумандаги ёшларнинг жиноят қилишга ундайдиган сабаблар, ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш кераклиги, уларнинг оилавий муҳити 47 та маҳаллалар кесимида ўрганиб чиқилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Forwarded from Segment.uz
Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-жадвал асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

👨🏻‍💻 Мен буюк иш қилмадим, шунчаки бир қишлоқдошимнинг орзуси амалга ошишига ёрдам бердим холос...

Ушбу ижтимоий ролик қаҳрамони чекка қишлоқлардан бирида яшайди. Техникага жуда қизиқади. Бироқ, ишланмалари қайта-қайта кўнглидагидек чиқмайди. Ва у ҳаммасига қўл силтайди. Бироқ, унинг ҳаётини бир воқеа ўзгартирди...

🔷 Роликда томоша қиламиз! Албатта оиламиз даврасида!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Инфографика

Мамлакатимизда бунёдкорлик кўлами йил сайин кенгаймоқда. Узоқни ўйлаб, ҳудудларда урбанизация жараёни амалга ошириляпти. Қишлоқ жойларда ҳам қурилиш ишлари жадал.

🔹Cўнгги 3 йилда қурилиш соҳасини такомиллаштириш, шаффофликни таъминлаш, ипотека бозорини ривожлантиришга оид 40 га яқин Президент қарорлари қабул қилинди.

🔹Кейинги 2 йилда қурилиш пудрат-ташкилотлари сони 3 бараварга ошиб, 32 мингтага етди.

📎 Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар натижалари тақдимоти

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
⚡️Сиз Давлат хизматчисимисиз?

👉Унда ушбу тавсия албатта Сиз учун!

👥Республикамизда кадрлар сиёсати, давлат хизматида олиб борилаётган янгиликлар, ўзгаришлар ва ислоҳотлар, давлат хизматичисининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда улар учун яратиладиган янги шарт-шароитлар ҳамда эълон қилинаётган очиқ мустақил танловларнинг ғолиблари билан биринчилардан бўлиб танишиб боришни истасангиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг!

👉 Агентлик расмий сайти: https://argos.uz/

👉 Агентликнинг Телеграмдаги канали: https://t.iss.one/argos_uz

👉 Агентликнинг Фейсбукдаги саҳифаси: https://www.facebook.com/argos.pressa

👉 Агентликнинг Инстаграмдаги саҳифаси: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
#касб_ҳунар_мактаби_очилиши

🔰2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармоннинг 2-иловасига мувофиқ, “Юқори Чирчиқ қурилиш ва сервис коллежи” негизида “Юқори Чирчиқ туман касб-ҳунар мактаби” қайта ташкил этилган.

Куни кеча туманимизда ушбу мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими У.Атемов, туман прокурори Ғ.Абдусаломов, вилоят маънавият ва марифат бўлинмаси раҳбари С.Файзиева, туман ҳоким ўринбосари Д.Асқаров, туман ХТБ раҳбари Г.Айтековалар иштирок этишди.

📕Замон талаблари асосида ташкил этилган бу мактабда 6 та йўналиш ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 240 нафар ўқувчилар таълим олишмоқда. 8 та ўқув устахоналари амалиёт жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat