#Юқори_Чирчиқ

Яшил макон дастури доирасида


🌳🌲Бугун Юқори  Чирчиқ тумани Мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Д.Ортиқова ва соҳа вакиллари томонидан туманнинг 12,10-Давлат мактабгача таълим ташкилотларида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали  дарахт кўчатлари ҳамда терак қаламчалари  этилди.

🌳Шунингдек, болажонларни она табиатга меҳр-мурувват туйғуларни янада шакллантириш мақсадида, суҳбатлар ҳам олиб борилди.

Юқори  Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Telegram | Website | YouTube | Instagram | Facebook
#Юқори_Чирчиқ

Қизил сой маҳалласининг муаммолари ўрганилди.

🔰Бугун Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У. Атемов "Қизил сой" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар билан учрашди.

📊Учрашувда туман раҳбари аҳоли томонидан йўлланган мавжуд мурожаатларни ва таклифлар тингладилар. Ўрганиш давомида керакли тавсияларини бериб ўтдилар.

📈Шунингдек, маҳаллада инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва маҳаллани туман маркази билан боғлайдиган кўприк қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Website | YouTube | Instagram | Facebook
#Юқори_Чирчиқ

📚Таълим-тарбия ҳақида сўз кетганда, А. Авлонийнинг «Тарбия биз учун ё ҳаёт — ё мамот, ё нажот — ё ҳалокат, ё саодат — ё фалокат масаласидир», деган чуқур маъноли фикри ёдимизга тушаверади. Буюк маърифатпарвар бобомизнинг бу сўзлари асримиз бошида миллатимиз учун қанчалар муҳим бўлган бўлса, ҳозир ундан ҳам кўпроқ долзарб аҳамиятга эга.

🔰Туман хокимлик соатида берилган вазифалар юзасидан Ёшлар ишлари Агентлиги раҳбари, депутат Н.Хожиев ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси рахбари, депутат Д. Назировалар томонидан умумтаълим мактабларида таълим сифатини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан амалий кўмак кўрсатилмоқда. Шунингдек, туманда ёшларга яратилган имкониятлар юзасидан маълумотлар билан ўқувчиларни таништирилмоқда.

📚Бугун хар бир масъулиятли раҳбар учун таълим ва тарбия энг муҳим масаладир.

Telegram | Website | YouTube | Instagram | Facebook