#Республика_Маънавият_маърифат_маркази
#Тошкент_вилояти
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Алишер_Навоий
#Захириддин_Муҳаммад_Бобур

🔰Биринчи минтақавий ҳудуд 47-сон манзил колониясида махсус контингентлар билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

📚Жорий йилнинг 8 февраль куни «Алишер Навоийнинг 582 йиллиги ва Захиридин Муҳаммад Бобурнинг 540 йиллиги»га бағишланган тарғибот тадбир ташкил этилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизма
ти

Telegram | Website | YouTube | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ

Маънавият ва маърифат масканида Алишер Навоий ва Бобур меросига бағишланган "Назм ва наво" кечаси бўлиб ўтди

🎼Юқори Чирчиқ тумани "Маънавият маскани"да Буюк  мутафаккир,  сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги, давлат арбоби, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 540 йиллигига бағишланган  "Назм ва Наво" кечаси ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими У.Атемов томонидан мустақиллик йилларида мамлакатимизда жаҳон маданияти, илм-фани, маърифати равнақига муносиб ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш, улардан ёшларни баҳраманд этишга устувор аҳамият қаратилаётгани таъкидланди.

🎤🎼Адабий кечада туман маданият бўлимининг ижодий жамоаси томонидан тайёрланган дил тортар қўшиқлар ва гўзал рақслар намойиш этилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Website | YouTube | Instagram | Facebook
#Юқори_Чирчиқ
#Қарор_ижроси_амалда
#Семинар

⚡️Куни кеча туман "Маънавият ва маърифат" марказида Тошкент вилояти ИИББ Юқори Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари, майор Ф.Маҳмудов томонидан ПҚ-10-сонли «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги қарори моҳияти юзасидан туман Ички ишлар бўлими шахсий таркиби билан ўқув семинар ташкил этилди.

📌Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси масул ходими, подполковник Ш.Жўрақулов
семинар қатнашчиларига қарорга асосан, ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодекси қабул қилинганлиги, касбий маданият қоидалари,фуқаролар билан муомала маданияти, ўз хизмат вазифасига виждонан, ҳалол ва профессионал даражада ёндашиши каби меъёрлар тушунтирилди.Ҳамда ИИВ вакиллари томонидан тайёрланган махсус видео ролик намойиш этилди.

🔰Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Назирова қарорда келтириб ўтилган маънавий ва маърифий йўналишда ички ишлар ходимлари орасида китобхонлик маданият шакллантириш хамда салохиятини ошириш учун тарғибот тадбирларини ҳамкорликда мунтазам ўтказилиб борилиши хусусида сўз олди.

📚Дастур якунида фаолларга Маънавият маркази томонидан китоблар тақдим этилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Website | YouTube | Instagram | Facebook
#Юқори_Чирчиқ

7-сонли Давлат ­мактабгача таълим муассасасида тарихий сиймолар Навоий ва Бобур таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди

🔰Бугун туманимиздаги 7-Давлат мактабгача таълим муассасасида ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси, буюк мутаффакир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги, давлат арбоби, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 540 йиллигига "Икки буюк сиймолар!" номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

🎤Тадбирда туман ҳокими У.Атемов, мактабгача таълим бўлими мудираси Д.Артикова, маҳалла фаоллари, муассаса ходимлари иштирок этишди. Таълим масканининг иқтидорли тарбияланувчилари томонидан бобокалонларимизнинг ғазалларидан мисралар айтилди, гўзал рақслар ва саҳна кўринишлари ижро этилди.

📚Дастурда туман ҳокими ўзбек адабиёти, халқимиз маънавий дунёсининг юксалишига улкан ҳисса қўшган икки буюк шахснинг бой ижодий мероси бугунги кун ёшлари тарбиясидаги ўрни борасида ўзининг фикрлари ва таклифларини билдириб ўтдилар.

Telegram | Website | YouTube | Instagram | Facebook
#Yuqori_Chirchiq
"Liderlar haftaligi"
"Seminar trening"

Bugun Toshkent viloyati Parkent tumanidagi ixtisoslashtirilgan maktabida Yuqori Chirchiq tumani umumta'lim maktablarining 40 nafar direktorlari "Liderlar maktabi" seminar- treningida ishtirok etdilar.

🔰Seminar trening Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi tashabbusi bilan Prezident ta'lim muassasalari agentligi trenerlari tomonidan òtkazildi.

📌 Loyihaning asosiy maqsadi ixtisoslashtirilgan hamda Prezident ta'lim muassasalari tajribasini barcha maktablarga joriy etish, jamoani bir maqsad atrofida birlashtira oladigan haqiqiy liderlarni tayyorlashdan iborat.

Yuqori Chirchiq tumani hokimligi Axborot xizmati

Telegram | Website | YouTube | Instagram | Facebook