Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустахкамлаш маркази ўз фаолиятини бошлади.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Хотин-қизларнинг бандлигини ошириш ва саломатлигини ошириш маркази ўз фаолиятини бошлади.

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги «Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-376-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги «Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 650-сонли қарорига мувофиқ, туманнинг“Маърифат” маҳалласида «Реабилитация маркази» ўз фаолиятини бошлади.

🔰Туман ҳокими У.Атемов ташаббуси билан Марказ биноси тўлиқ таъмирланиб, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш хизматлари йўлга қўйилди.

Шунингдек, ушбу марказда кам таъминланган аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, касб-хунарга ўқитиш, тикувчилик, сартарошлик, тақинчоқлар ясаш, психолог маслахатхонаси, фитнес хонаси ҳамда болаларни уқалаш хоналари ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Жамият

❗️2023 йил 2 - 4 январь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб қор кўчиш хавфи эълон қилинди

@haqiqatonline
❗️Ўзбекистондаги 208 та туман ва шаҳар бешта тоифага ажратилди

Тошкент вилоятининг 2 та ҳудуди (Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарлари) биринчи, 12 та ҳудуди (Бекобод, Ангрен, Нурафшон, Олмалиқ ҳамда Янгийўл шаҳарлари, Зангиота, Бўстонлиқ, Қибрай, Қуйи Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Тошкент ва Чиноз туманлари) иккинчи, 5 та ҳудуди (Оққўрғон, Оҳангарон, Янгийўл, Паркент ва Ўрта Чирчиқ туманлари) учинчи, 3 та ҳудуди (Бекобод, Бўка ва Пискент туманлари) эса тўртинчи тоифага киритилган.

@haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Янги ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилди
#1jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Mamlakat hududiga Kavkaz hududlaridan nam havo oqimi kirib keladi, shuningdek, ba’zi joylarda kuchli shamol bo’lishi mumkin.

3-yanvar kuni uchun O’zbekiston bo’ylab ob-havo prognozi e’lon qilindi.

Batafsil
👉 https://uzreport.news/society/3-yanvar-kuni-uchun-o-zbekiston-bo-ylab-ob-havo-prognozi-e-lon-qilindi

@uzreport_uz
#ob_havo

☀️🌥🌧 Bugun ham Toshkent viloyatida qor yogʻishi kutilmoqda

Gidrometeorologiya markazining xabar berishicha, bugun, 4-yanvar kuni Toshkent viloyatida havo oʻzgarib turadi, kechasi va ertalab baʼzi joylarda yogʻingarchilik (yomgʻir, qor) boʻladi. Joylarda tuman tushishi mumkin. Gʻarbdan esayotgan shamol oʻz yoʻnalishini oʻzgartirib, sharqdan sekundiga 7-12 metr tezlikda esadi. Shamolning tezligi baʼzi joylarda sekundiga 17-22 metrgacha kuchayishi mumkin.

Harorat kechasi 0-5 daraja iliq, ayrim joylarda 3 darajagacha sovuq,  kunduzi 5-10 daraja iliq boʻladi.

📍 Tezkor yangiliklarni biz bilan kuzating!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Yuqori_Chirchiq_tumani
Qishloq xo‘jaligi sohasida amalga oshirilayotgan islohotlar.

Toshkent viloyatida chorva mollarini gidroponika usulida oziqlantirish yoʻlga qoʻyilishi natijasida, mayda shoxli qoramollarning tirik vazni 18-20 foizga hamda sut mahsuldorligi 5-20 foizga oshmoqda.

🎥Batafsil “Oʻzbekiston 24” telekanalining “Maxsus reportaj” koʻrsatuvida

Yuqori Chirchiq tumani hokimligi Axborot xizmati
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Янги ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилди
#4jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#онлайн

"Республика ихтисослаштирилган марказларининг 1140 нафар мутахассисларини сафарбар қилиш орқали ҳудудларда жигар, қон-томир, қорин, кўкрак қафаси, трансплантология, микрохирургия, реконструктив ва пластик жарроҳлик амалиётлари кенг жорий этилади.

Буйрак трансплантацияси амалиёти жорий йилдаги 300 тадан 500 тага, жигар трансплантацияси 20 тадан 50 тага оширилади.

Ҳудудларда жорий йилда камида 15 минг нафар беморларга юқори технологияли амалиётларни қўллаш билан ёрдам беришни режалаштирдик.

Бунда, юрак туғма нуқсонли беморларга 2500 та окклюдер имплантацияси, 1700 та лапароскопия, 1600 та эндоваскуляр ҳамда шунтлаш, стентлаш, ангиография ва коронарография каби амалиётлар ўтказилади..."

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири:

— Кўпчиликка маълум бўлган коррупция урчиган бир қатор йўналишлар борки, биринчи навбатда уларга барҳам беришимиз керак.

Хусусан, ишга жойлаштириш, айниқса ҳамшираларни, роддомлардаги “суюнчи пули”, “кесарча кесиш” учун белгиланган ставкалар, ордер беришдаги таниш-билишчилик каби иллатлар мавжудлигини ҳамма билади.

Афсуски, шу ишларни амалга ошираётган айрим нопок шахслар туфайли бутун тизим шаънига доғ тушмоқда.

‼️ Янги йилни тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қиламиз. Вазирликнинг махсус “Ишонч телефони” ташкил этилади.

☎️ Шу билан бирга ишонч телефони сифатида ўзимнинг шахсий рақамимни ҳам киритаман...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

⚡️Hurmatli Yuqori Chirchiq tumani fuqarolari!

"Doc-1 Max" preparatini sotib olmang! Farzandlaringizning sog'lig'iga g'amxo'rlik qiling!

➡️"Doc-1 Max" tabletkalari va siroplarini qabul qilish 19 bolaning o'limiga olib kelishi natijasida,2022-yil 22 dekabrdan boshlab Jinoiy ish qo'zg'atildi.

‼️Dok-1 Max sotuvi butun mamlakat bo'ylab vaqtincha to'xtatildi va dori-darmonlarning o'zi barcha dorixonalardan sotuvdan chiqarildi.

➡️ Sog'liqni saqlash vazirligining ma'lumotlariga ko'ra, preparat partiyasida etilen glikol topilgan, u toksik bo'lib, bemorning sog'lig'ida katta o'zgarishlarga olib kelishi mumkin.

🔩 Bugungi kunda tumanidagi barcha dorixonalar va shifoxonalarda ushbu dori vositasidan foydalanishga yo'l qo'ymaslik choralari ko'rildi.

🫥 Xususan, tuman IIB mas'ullari va tegishli tashkilot mutasaddilari dorixonalar, davolash-profilaktika muassasalari, shuningdek, turar-joy binolarini ko'zdan kechirdi va profilaktik suhbatlar o'tkazildi.

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat