Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#томчилатиб_суғориш

📌 Ўзбекистон қурғоқчил минтақада жойлашган бўлиб, бу ерда табиий сув таъминоти даражаси паст ҳисобланади. Умумий талаб этиладиган сувнинг 20 фоизи республиканинг ўзида, 80 фоизи қўшни давлатлардаги сув манбалари ҳисобига шаклланишини инобатга олсак, Ўзбекистонда томчилатиб суғориш тизимини кенг жорий этиш жуда муҳим ҳисобланади.

🔹Юртимиз олимлари томонидан томчилатиб суғориш масаласига ўтган асрнинг 60-йилларида эътибор қаратилиб, турли тадқиқотлар олиб борилган.

♻️Журналист Дилбар Қосимова қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Усмон Норқулов билан айни мавзуда суҳбатлашди.

🎥 Батафсил лавҳада. 1-видео

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#томчилатиб_суғориш

♻️ Жаҳон қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғоришнинг афзалликлари аллақачон эътироф этилмоқда. Дунё аҳолиси сонининг ўсиб бориши ва мавжуд сув захираларининг камайиб кетаётгани томчилатиб суғоришни кенг татбиқ этишни тақозо қилмоқда.

Хўш, томчилатиб суғориш жараёнида нималарга эътибор қаратиш лозим?

Соҳа мутахассисининг тавсиялари миришкорларимизга жуда асқотиши табиий.

🎥 Батафсил лавҳада. 2-видео

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Она_тили_миллат_руҳи

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Назирова ва туман ҳокимининг Давла тили ишлари бўйича маслахатчиси Б.Норматов билан хамкорликда туман Агробанк бўлимида 21-октябрь Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида” ги Қонуни қабул қилинган кун муносабати билан “Она тили – миллат руҳи” мавзуида тарғибот тадбири ўтказилди.

🏫Корхона ва ташкилотларда ушбу тадбирларнинг ўтказилиши самаралироқ, сабаби улар иқтисодий ишлар билан банд бўлиб тарихий саналар хақида кеч хабар топадилар.

📕Маънавиятнинг вазифаси эса уларни ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардор қилиб, маънавиятини ошириш.

🌞Маънавий хордиқ хам инсон онги ва тафаккури учун зарурдир. Тарғибот жараёнида банк ходимларининг иш жараёнида ҳам бевосита иштирок этиб, тарғибот воситаларимиздан фойдаланган холда уларга миллий рух кайфиятини бахш этди.

Бу каби тадбирлар туманнинг барча худудларида ўтказилиб борилади.

Юқори Чирчиқ туман хокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Интеллектуал мулк масаласини давлат сиёсати даражасига кўтармас эканмиз, Ўзбекистон бундан ўн йилдан кейин ҳам рақобатдош бўлмайди

Президент: Пока не поднимем вопрос интеллектуальной собственности до уровня государственной политики, Узбекистан не будет конкурентоспособным и следующие десять лет

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Интеллектуал мулк объектлари муҳофазасини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Соҳани ривожлантириш, ҳар бир идора ва тармоққа илмий ютуқларни олиб киришга қаратилган уч йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда баҳоловчилар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари маҳаллий товар белгиларини халқаро рўйхатдан ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Состоялось совещание по совершенствованию охраны объектов интеллектуальной собственности.
Поставлена задача разработать трехлетнюю программу развития сферы, внедрения научных достижений в каждое ведомство и отрасль.
Указано на важность налаживания подготовки оценщиков совместно со Всемирной организацией интеллектуальной собственности.
Глава государства уделил особое внимание вопросам международной регистрации отечественных товарных знаков.

#Mirziyoyev #yigilish #intellektualmulk #brend

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Y
Тошкент вилояти ҳокими билан юзма юз учрашув

Вилоят Ҳокими Рустам Қурбонназарович Холматов яна яқиндан журналистлар, туман ҳокимлигининг матбуот котиблари ва ташкилот матбуот хизмати раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Мазкур йиғилишда, кун тартибида турган долзарб вазифалар тўғрисида Ҳокимнинг ахборот хизматлари бўйича ўринбосари Беҳзод Қобуловнинг ахбороти эшитилди.

Йиғилиш давомида туман ҳокимлигининг матбуот котиблари ва ташкилот матбуот хизмати раҳбарларининг ҳудудда ахборот сиёсати билан боғлиқ вазият, танқидий материалларга муносабат билдиришда аҳамият қаратилиши керак бўлган жиҳатлар, танқидга лойиқ кўрсаткичлар бўйича ахборотлар бердилар.

Вилоят ҳокими маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот хизматини ташкил этиш, уни зарур техник жиҳозлар билан таъминлаш борасидаги ишларни Президент Қарорига мувофиқ, намунали тарзда йўлга қўйиш кераклиги, эълон қилинаётган танқидий материалларга расмий муносабат билдиришда муайян сусткашликка йўл қўйилмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Учрашув давомида вилоят ҳокими оммавий ахборот воситалари билан бевосита мулоқот қилиб, даврий нашрларда обуна масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, ҳудудларда журналистлар ва ахборот хизмати ходимлари матбуот котиблари ишини самарали ташкил этиш, жойларда жамоатчилик назорати институтини тўлақонли жорий этиш, танқидга бардошлилик, унга тезкорлик билан расмий муносабат билдириш бундан буён ҳудуд раҳбарларининг доимий диққат-марказида бўлиши ҳақида сўз юритилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати
Forwarded from Y
Forwarded from Y
Forwarded from Y
Forwarded from Y
Forwarded from Y
Forwarded from Y
Forwarded from Y
Forwarded from 🇺🇿
Мазкур йиғилишда, кун тартибида турган долзарб вазифалар тўғрисида Ҳокимнинг ахборот хизматлари бўйича ўринбосар* Беҳзод Қобуловнинг ахбороти эшитилди.

Мазкур йиғилишда, кун тартибида турган долзарб вазифалар тўғрисида вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобуловнинг ахбороти эшитилди.
#эътироф
#Фидойи_ва_саховатлилар_мукофотланди

🤝Юқори Чирчиқ туманининг Каронавирус пандемиясига карши курашиш йўлида фидойилик кўрсатаётган соғлиқни сақлаш, санитария эпидемиология осойишталиги маркази, таълим соҳасининг жонкуяр ходимлари, саховатли тадбиркорлари ҳамда давлат ташкилотларининг фидойи раҳбарлари ва ходимлари Президентимизнинг 26 майдаги Фармонига мувофиқ "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирландилар.

🎖Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган маросимда туман ҳокими У.Атемов бошчилигида кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди.

🎗"Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирланганлар сафида Юқори Чирчиқ тумани ХТБ мудири, депутат Гулистон Айтекова, "Yuqori Chichiq metal " МЧЖ раҳбари Азиз Алимов, туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси Ғайрат Комиловларнинг борлиги эътирофга лойиқдир.

⚡️Кўкрак нишони билан тақдирланган тумандошларимизни юксак эътироф билан самимий муборакбод этиб, келажадаги саҳоватли ишларига омадлар тилаймиз.

Юқори Чирчиқ туман хокимлиги Ахборот хизмати