#Юқори_Чирчиқ
Туман Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан замонавий электр юритмали ногиронлар аравачалари жисмоний имкониятлари чекланган фуқароларга топширилди

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Туман Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан замонавий электр юритмали ногиронлар аравачалари жисмоний имкониятлари чекланган фуқароларга топширилди

📍Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5217- сон қарорига мувофиқ,Юқори Чирчиқ туманида ногиронлиги мавжуд бўлган шахсларни замонавий электр юритмали ногиронлар аравачаси билан босқичма-босқич таъминланиб келинмоқда.

📊Туманнинг 5 нафар жисмоний имконияти чекланган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш Агентлиги Тошкент вилояти Бошқармаси томонидан электр юритмали ногиронлар аравачалари ажратилди.

💯Бугун туман Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими раҳбари Г.Каримбоева ҳамда 3- сектор котиби Р.Миржалиловлар томонидан жисмоний имкониятлари чекланган, 1-гурух ногирони бўлган Ф.Хаитов, Н.Мауленов, М.Қурбанов, Э.Бобоев, А.Юсуповларга электр юритмали ногиронлар аравачалари топширилди.

🔰Давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ва кўрсатилаётган ғамхўрликдан бехад хурсанд эканликлари уларнинг кўзларида ҳамда самимий дуоларида ўз аксини топган. Имконияти чекланган ушбу фуқароларимиз учун замонавий электр юритмали ногиронлар аравачалари ҳаёт фаолиятларини олиб боришларида бир мунча қулайликлар яратиши шубхасиз.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сессия #Видео

Давлат раҳбари иштирок этган Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессияси

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Юқори_Чирчиқ
Қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун қандай чоралар қўрилмоқда?

Кун сайин ҳаво совиб, қиш мавсуми яқинлашмоқда. Бу эса ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жойлар куз-қиш мавсумига қай даражада тайёр эканлигини синовдан ўтказади. Шу боис мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида мавсумга тайёргарлик ишлари жадал давом эттирилмоқда.

⚡️Айни кунларда туман ҳокими ташаббуси билан куз-киш мавсумида Юкори Чирчик тумани ахоли ва ижтимоий ахамиятга эга истеъмолчиларни бир маромда табиий газ билан таъминлаш максадида, Ўзбекистон ГТШ да реконструкция ишлари олиб борилди ва якунига етказилди.

📊Шу кунга кадар Паркент туманининг 50 % истеьмолчилари Юкори Чирчик туманига кириб келган табиий газдан транспортировка оркали фойдаланар эди. Бунинг натижасида ҳар йилги куз-киш мавсумида Юкори Чирчик туманига лимит доирасида газ хажмини етказиб беришда муаммо булар эди.

🔥Эндиликда Паркент туманига бериладиган газ хажми бошқа тармоққа ўтказилди.

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Parkent, Piskent, Yuqori Chirchiq tumanlari va Nurafshon shahri aholisi diqqatiga!

⛔️2022-yil 1-oktabrdan online toʻlov tizimiga oʻtilishi munosabati bilan ushbu hududlar aholisidan suv ta’minot korxonasi nazoratchilari tomonidan xizmatlar uchun pul undirish ishlari butunlay toʻxtatiladi.

Shu munosabat bilan ichimlik suvi uchun toʻlovlarni har oyning 10-sanasiga qadar oʻzingizga qulay boʻlgan toʻlov usulida: “CliCk”, “Payme”, “Upay”, “Paynet”, “Oson”, “Apelsin” info-kiosklari va mobil ilovalar orqali, shuningdek tijorat bank kassalari, shaxobchalari hamda pochta boʻlimlari orqali toʻlashingiz mumkin.

❗️Unutmang, ichimlik suvi uchun oʻz vaqtida amalga oshirgan toʻlovingiz-sizga ichimlik suvining uzluksiz yetkazib berilishini kafolatlaydi!

Ma'lumot uchun tel:
☎️71 2021414
📲t.iss.one/uzsuv_chat
@uzsuvbot
t.iss.one/@suvmuammobot
#Дайжест #Хотин_қизлар

Аёли фаол ва бахтиёр мамлакатнинг келажаги буюк. Шу боис хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бугунги дайжестимиз шу мавзуда. Танишинг, Тошкент вилояти хотин-қизлари ҳафта ичида:

🔘Бекобод тумани

Шоира Гулжамол Асқарова "Аёллар дафтари"да турувчи, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар ҳолидан хабар олди. Ногиронлиги бўлган аёлнинг қўл ишлари оммалаштириладиган бўлди.

🔘Бўстонлиқ тумани

Банкирлар хотин-қизларнинг молиявий саводхонлигини оширишни мақсад қилди. "Хўжакент" пансионатида ўтказилган ўқув семинарида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

🔘Зангиота тумани

"Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Меҳнатидан барака топиб ўз тадбиркорлигига эга бўлган қишлоқ аёллари туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда совғалари билан тақдирланди.

🔘Олмалиқ шаҳри

Республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан "Дўстлик", Бобур, Муқимий, "Чамбил" маҳаллаларидаги иш тизими ўрганилди.

🔘Оққўрғон тумани

"Жағалбойли"да хотин-қизлар стол тенниси ва шахмат-шашка бўйича мусобақалашди. Беллашувларда дўстлик, аҳиллик ғолиб бўлди.

🔘Оҳангарон тумани

Республика ишчи гуруҳи "Нуробод" ва "Озодлик" маҳаллаларида шу йўналишда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамларни платформага жойлаштириш бўйича тегишли масъулларга тавсиялар берди.

🔘Оҳангарон шаҳри

“Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари шаҳардаги барча маҳаллаларда давра суҳбатлари ўтказишмоқда. Жараёнда ҳаракатнинг фаол аъзоларига ташаккурнома ва совғалар топширилди.

🔘Пискент тумани

Суд раиси "Бирлик" маҳалласига келди. Мулоқотда хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, қизларнинг билимли бўлиб улғайишларига кўмаклашиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди.

🔘Чиноз тумани

Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Хотин-қизлар марказида аёлларга яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

🔘Чирчиқ шаҳри

Чирчиқ олий танк-қўмондонлик билим юртида 3-сектор хотин-қизлар фаоллари томонидан "Сиз оила қуришга тайёрмисиз?" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

🔘Юқори Чирчиқ тумани

"Спорт нафислик ва саломатлик манбаи" шиори остида хотин-қизлар спорт фестивали ўтказилди. Вилоятдаги корхоналар хотин-қизлари стритбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича куч синашдилар.

🔘Ўрта Чирчиқ тумани

Туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бўлими томонидан "Ёшлар дафтари" да рўйхатда турувчи 14 нафар хотин-қизга тикув машиналари ҳамда оверлок ускуналари топширилди.

🔘Қибрай тумани

Туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш маркази ташкил этилади. Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбари бинонинг қурилиш ишлари билан танишди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Юқори_Чирчиқ
#Сардорлар_сайлови

⚡️ Куни кеча Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Юқори Чирчиқ туман Кенгаши томонидан туман «Сардорлар сайлови» бўлиб ўтди. Сайловда мактабларда сайланган сардорлар иштирок этишди.

«Сардорлар сайлови» давомида мактаб сардорлари «Тенгдош тенгдошга» тамойили  асосида амалга оширилиши лозим бўлган мавзуларда давра сухбати, савол-жавоблар  берилган ҳолда сараланиб олинди.

🔰14 нафар туман сардорлигига сайланган сардорларга Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Рост_ҳикматлар

⚡️⚡️⚡️Инсон ақлини чархлаш йўлида кармонини бўшатар экан, ҳеч ким унинг ақлини олиб қўя олмайди. Билимга сарфланган сармоя энг катта даромад келтиради.

✍️Бенжамин Франклин

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
26 сентябр – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни

Бугун, Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг касб байрами муносабати билан Ўзбекистоннинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишда ҳормай-толмай, кечани кеча, кундузни кундуз демай сидқидилдан меҳнат қилаётган барча фидойи ходимларни самимий муборакбод этамиз.

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
15-октябрь – жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғини тўлашнинг охирги куни

❗️Солиқ кодексининг 423- ва 440- моддаларига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15-апрель ва 15-октябрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.

🔹Мол-мулк ва ер солиғини Soliq мобил иловаси орқали, шунингдек солиқ органи ёки банк бўлимларига борган ҳолда тўлаш мумкин.

📱Soliq мобил иловаси орқали тўловни амалга оширишда:

🔸 иловадан "Солиқларни тўлаш" бўлими танланади;
🔸 очилган ойнага солиқ тўловчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (JShShIR) киритилади;
🔸 жами қарздорлик ва жорий йил учун тўланиши лозим бўлган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар шаклланади;
🔸"Давом этиш" тугмаси босилганда иловага бириктирилган банк картасидан белгиланган солиқ суммаси ечилади.

Жисмоний шахслар my.soliq.uz даги шахсий кабинетга ЭРИ орқали кириб "ЖШларнинг солиштирма далолатномалари" бўлимидан ҳисобланган, тўланган ва мавжуд солиқ қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни олиши мумкин.
#Юқори_Чирчиқ
Туман Халқ таълими тасарруфидаги 34-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси Россия Федерациясининг САФУ Олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик қилмоқда

2021-2022- ўқув йилида Юқори Чирчиқ тумани ХТБ тасарруфидаги 34-умумий ўрта таълим мактаби битирувчиларидан 5 нафари (1 нафар грант, 4 нафари контракт) Россиянинг Архангелск шаҳрида жойлашган САФУ олий таълим муассасига имтиҳонларни аъло даражада топшириб, ўқишга қабул қилинганлиги сабабли мазкур университетнинг Халқаро бошқарув бўлими менеджери Полина Голомидова «Ҳамкорлик ва ўзаро меморандум» имзолаш мақсадида таълим муассасасига ташриф буюрди.

💥💥💥Ўзаро ҳамкорлик доирасида битирувчи синф ўқувчилари билан суҳбат ўтказилиб, университет ҳақида умумий маълумотлар берилди. Суҳбат давомида ўқувчи-ёшлар ўзлари қизиққан саволларга жавоблар олишди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat