Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
Миллатлар Дўстлиги маданият саройида"Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз" шиори остида концерт дастури ўтказилди.
✅Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳокими ташаббуси билан Миллатлар Дўстлиги маданият саройида "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол махалла йили"даги давлат дастурига мувофиқ, аҳолига маданий дам олиш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш,оммавий маданий ва концерт -томоша тадбирларини тизимли равишда йўлга қўйиш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат рухида тарбиялаш мақсадида, концерт дастури бўлиб ўтди.
🎤🎼"Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз!" шиори остида ўтказилган концерт дастурида Тошкент вилояти Филармонияси хонанда ва созандалари, эл суйган санъаткор Шарофиддин Муродов ҳамда туман Маданият бўлимининг вакиллари иштирокида жонли ижродаги хонишлари барчага манзур бўлди.
💐Дастур давомида мухлислар томонидан хушовох хонандаларга гулдасталар тақдим этилиб, давра ўйин кулгулар билан давом эттирилди.
Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat

#об_ҳаво
Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 13 сентябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 иссиқ бўлади.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#хирмонга_барака
Вилоятимиз пахтакорлари 2022 йил ҳосили учун етиштирилган қимматбаҳо саноат хомашёсини йиғиб олишга киришдилар
Бугун эрта тонгдан Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят фаоллари, нуронийлар, жамоат ва давлат ташкилотлари мутасаддилари, туман ва шаҳар ҳокимлари, фермер ва кластерлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари пахта мавсуми олдидан эзгу таомилга мувофиқ, Зангиота зиёратгоҳида йиғилдилар.
Дастлаб муаззам маскан зиёрат қилиниб, ўтганлар руҳи покига Қуръон тиловат қилинди.
Табаррук қадамжода жонлиқ сўйилиб, эҳсон дастурхони ёзилди.
Баракали хирмонни тўплашда бел боғлаган бободеҳқонларнинг ишига унум, юртимизга тинчлик, эл дастурхонига тўкинлик сўраб хайрли дуолар қилинди.
➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

"Яшил макон" дастури доирасида Юқори Чирчиқ туманида қандай лойиҳалар амалга оширилди?
🌱Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шаҳар ва туманлардаги яшил майдонларни кенгайтириш режа қилинган.
🌳Бу борада Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемов раҳбарлигида қатор самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, туман марказидан оқиб ўтувчи "Қорасув" дарёси бўйида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш натижасида, Оналар боғи, Маънавият боғи, Ёшлар боғлари ҳамда бир қатор маҳалланинг марказий йўл ёқаларида узумзорлар уюшқоқлик билан барпо этилди.
❇️Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад, халқимизга хос эзгу фазилатларни қадрлаш, эзгуликни ёшлар қалбига сингдириш, қишлоқ ва шаҳарлар, маҳаллаларни кўркам кўринишга келтиришдир.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 Ҳурматли фуқаролар ўзингиз ва яқинларингизни доимий рўйхатлари мавжудлигини текшириб кўринг !!!
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️13 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА
🔘Юқори Чирчиқ тумани. "Яшил макон" дастури доирасида Юқори Чирчиқ туманида қандай лойиҳалар амалга оширилди?
🔘Янгийўл тумани. Маҳалла муаммолари сайёр ўрганилмоқда
🔘Пискент тумани. Беш ташаббус - беш имконият
🔘Зангиота тумани. Аҳоли мурожаати мутасадди раҳбарлар эътиборида
🔘Олмалиқ шаҳри. Мажбурият олиндими, бажарилиши шарт
🔘Чирчиқ шаҳри. “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
🔘Бўстонлиқ тумани. Кўприк таъмирланиши давом этмоқда
🔘Қибрай тумани. Беш ташаббус - беш имконият
🔘Оққўрғон тумани. Очиқ эшиклар куни аниқ мақсадга хизмат қилсин
🔘Ўрта Чирчиқ тумани. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Зокир Тешабоевнинг куз-қиш мавсумига беталофат тайёргарлик кўриш юзасидан аҳолига мурожаати
🔘Бекобод тумани. Бекобод туманида олиб борилаётган қурилиш объектлари ўрганилди
🔘Тошкент тумани. Соҳибкор маҳалласида туман ҳокими бошчилигида сайёр қабул ўтказилди
➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
❗️13 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА
🔘Юқори Чирчиқ тумани. "Яшил макон" дастури доирасида Юқори Чирчиқ туманида қандай лойиҳалар амалга оширилди?
🔘Янгийўл тумани. Маҳалла муаммолари сайёр ўрганилмоқда
🔘Пискент тумани. Беш ташаббус - беш имконият
🔘Зангиота тумани. Аҳоли мурожаати мутасадди раҳбарлар эътиборида
🔘Олмалиқ шаҳри. Мажбурият олиндими, бажарилиши шарт
🔘Чирчиқ шаҳри. “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
🔘Бўстонлиқ тумани. Кўприк таъмирланиши давом этмоқда
🔘Қибрай тумани. Беш ташаббус - беш имконият
🔘Оққўрғон тумани. Очиқ эшиклар куни аниқ мақсадга хизмат қилсин
🔘Ўрта Чирчиқ тумани. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Зокир Тешабоевнинг куз-қиш мавсумига беталофат тайёргарлик кўриш юзасидан аҳолига мурожаати
🔘Бекобод тумани. Бекобод туманида олиб борилаётган қурилиш объектлари ўрганилди
🔘Тошкент тумани. Соҳибкор маҳалласида туман ҳокими бошчилигида сайёр қабул ўтказилди
➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қандай олиб борилмоқда?
✅Ёзнинг иссиқ кунларида туманимимиз ҳудудлари бўйлаб куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадал равишда амалга оширилди.
🔰Жумладан, мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида, соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилди.
✅Бу борада Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Б.Ражаббоевг туман аҳлига мурожаат йўллади.
Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қандай олиб борилмоқда?
✅Ёзнинг иссиқ кунларида туманимимиз ҳудудлари бўйлаб куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадал равишда амалга оширилди.
🔰Жумладан, мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида, соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилди.
✅Бу борада Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Б.Ражаббоевг туман аҳлига мурожаат йўллади.
Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#қонун_янгиликлари
❗️Бугундан "Реклама тўғрисида"ги қонун кучга кирди. Қандай маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланмоқда?
Қонунда асосий тушунчалар қаторига ахлоқсиз реклама, номақбул реклама, рағбатлантирувчи акция каби янги тушунчалар ҳам киритилди.
Қонунга кўра, Ўзбекистонда реклама давлат тилида тарқатилиши ва реклама мазмунининг бошқа тиллардаги таржимаси матни унинг давлат тилидаги асосий маъносини бузиб кўрсатмаслиги керак.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги реклама айланиши соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади.
❕Давлат мулки бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционлар асосида 5 йил муддатга берилади.
🚫Қонунга кўра, қуйидагилар тақиқланади:
🔹она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш;
🔹таълим муассасаларида фойдаланиладиган босма нашрлар (дарсликлар, кундаликлар, дафтар ва бошқалар)да товарларни реклама қилиш;
🔹нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш;
🔹болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотини ёш таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш;
🔹миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш;
🔹энергетик ичимликларнинг рекламасини соат 7:00 дан соат 22:00 гача телевидение ва радио орқали реклама қилиш;
🔹тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реклама қилиш.
📌 Бундан ташқари, дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади.
⚠️ Шунингдек, алкоголь маҳсулотлари рекламасига йўл қўйилмайди, аммо Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пиво, табиий ва кўпикланадиган виноларни реклама қилишга айрим ҳолларда йўл қўйилади.

Telegram
Yuqori Chirchiq tumani hokimligi
Web-site : https://yuqorichirchiq.uz/
Facebook : https://www.facebook.com/yuqori.chirchiq.tuman.hokimligi.axborot.xizmati?mibextid=ViGcVu
Instagram : https://instagram.com/yuqori_chirchiq_tuman_hkm?igshid=MzMyNGUyNmU2YQ%3D%3D&utm_source=qr
YouTube : h

Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқори Чирчиқ туманининг иқтидорли мактаблари ўқувчилари интеллектуал ўйинда куч синашишди
🔰Бугун туманнинг "Миллатлар дўстлиги" маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 20-январдаги ПҚ-96-сон қарорига мувофиқ, Юқори Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 40 та умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун “Заковат” интеллектуал ўйини мусобақаси ташкил этилди.
📊Ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, мантиқий билимларини ошириш, китобхонликка бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйинида таълим муассасаларидан келган ёшлар фаол иштирок этдилар.
✅Беллашув якунларига кўра, 1-ўринни 2-умумий ўрта таълим мактаби, 2-ўринни 26-мактаб жамоаси, 3-ўринни 3-умумтаълим мактабининг иқтидорли ўқувчилари эгаллаб, 1-ўрин сохиблари “Заковат” ўйинининг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
💯Биз туманимиз ёшларига кейинги ўйинларда ҳам ғолибликни қўлга киритишларини тилаб қоламиз.