#Юқори_Чирчиқ
#Хушхабар
Кавардон маҳаласида «Омилхон Эшон» жоме масжиди фойдаланишга топширилди

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Хушхабар
Кавардон маҳалласида «Омилхон Эшон» жоме масжиди фойдаланишга топширилди

📣Бугун “Тўйга тўёна билан” деганларидек, энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрамининг 31 йиллиги арафасида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Омилхон Эшон” жомъе масжидининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

📍Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, туман ҳокими Ускенбой Атемов, имом-домлалар, маҳалла фаоллари, ҳомийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

🔰“Омилхон Эшон” жоме масжиди бир асрдан зиёдроқ тарихга эга. Масжид 1900 йили қурилиши бошланиб, 1902 йил битказилган. 1992 йил бу жоме ёниб кетган ва 1993 йил қайтадан ҳашар йули билан барпо этилган. Ўша вақтлар эски масжиднинг биноси сиғими 200–250 киши бўлган.

💯Мўмин-мусулмонлар сафи кенгайиши туфайли масжидни қайтадан қуришга 2019 йил киришилди. Уч йил давомида ҳудудда гўзал масжид қад ростлади. Янги масжидда бир вақтнинг ўзида 600 намозхон бемалол ибодатларини адо эта олади. Янги жомега монанд тарзда барпо этилган таҳоратхонада ҳам зарур барча шароитлар муҳайё.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Дайжест

❗️17 - август : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Ғўза майдонлари дефолиация қилинмоқда

🔘Бўка тумани.
тиббий хизмат маҳаллаларга кириб бормоқда

🔘Паркент тумани.
Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

🔘Зангиота тумани.
Ҳоким ёрдамчилари фаолияти танқидий таҳлил қилинди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Нуронийлар эътироф этилди

🔘Чирчиқ шаҳри.
Шаҳримиздаги "Наврўз” маҳалласида қайтадан реконструкция қилинаётган 23-сонли умумий ўрта таълим мактаби кўздан кечирилди

🔘Нурафшон шаҳри.
Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси фуқароларни электрон рўйҳатга олиш жараёнини йўлга қўйди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Мақсад: Аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш

🔘Янгийўл шаҳри. “
УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ” бўлиб ўтди

🔘Қибрай тумани.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги ютуқ ва муаммолар ўрганилди

🔘Оққўрғон тумани.
Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Уруш қатнашчисига уй қуриб берилмоқда

🔘Бекобод тумани.
Қурилишдаги камчиликлар ўрганилиб бартарафт этилмоқда

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Кавардон маҳалласида «Омилхон Эшон» жомъе масжиди фойдаланишга топширилди

🔘Тошкент тумани.
Ҳасанбойда 500 ўринли болалар боғчаси қад ростлади

🔘Чиноз тумани.
Янги ўқув йилига шаймисиз?

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларида кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 18 август куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Саудия Арабистонига ташрифи тафсилотлари
#17aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жидда шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан музокара ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел переговоры с Наследным принцем Королевства Саудовская Аравия Мухаммадом бин Салманом Аль Саудом в городе Джидде.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter