#Юқори_Чирчиқ
Ҳоким ёрдамчилари учун семинар-тренинг ўтказилди.

Бугун Тошкент вилояти Микрокредит банки масъул ходими А.Казаков, Республикадан бириктирилган вакил Б.Рўзиев ҳамда марказ раҳбари Ж.Эрматовлар бошчилигида Юқори Чирчиқ туманининг 50 нафар ҳоким ёрдамчилари учун махсус семинар-тренинг ўтказилди.

🔰Семинар-тренингдан асосий кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон планформаси орқали кредитларни ажратиш тартиби тўғрисида"ги низомни мазмун моҳиятини тушунтириш, кенг ёритиш, кредит ажратиш тартиби ва шартларини аҳолига етказилишини таъминлашдан иборат.

📍Семинар-тренинг очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, саволларга керакли жавоблар олинди. Фуқароларнинг мавжуд муаммоларини ечимини топиш борасида қонун доирасидаги зарур тавсиялар бериб ўтилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бекобод тумани “Маллабой” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Мусаев Жавлон давлатимиз раҳбарига аҳоли томорқаларида маҳсулот етиштириш бўйича йўлга қўйган тажрибаси ҳақида ахборот берди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
#Юқори_Чирчиқ
“Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон”

📣Баҳорнинг илк кунларидан маҳаллаларимизда ҳар бир хонадон борки, ҳовлисига сув сепилган, супурилган, озода, саришта ҳамда бир-бирига ўрнак бўлиб келмоқда.

Айни кунларда туманимизда “Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон” дастури доирасидаги кенг қамровли ободонлаштириш тадбирлари амалга оширилиши кўзда тутилган.

💯 Хусусан, маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари томонидан фуқароларнинг ўзлари яшаб турган хонадон, кўча ва маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, хонадонларда миллий қадриятларни қарор топтиришда ўзаро бирлашиб, аҳил-иноқлик билан кенг жамоятчилик вакиллари иштирокини таъминлашга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
❗️Хотин-қизларга 7 йилга фоизсиз таълим кредити берилади

Президент қарорига кўра, олий ҳамда ўрта махсус ва профессионал таълимда таҳсил олувчи хотин-қизларга 7 йилга 14 фоизлик таълим кредитлари ажратилади. Бунда кредитнинг фоиз ставкаларини Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси тўлиқ қоплаб беради.

«Газета.uz»га Молия вазирлиги матбуот хизмати аниқлик киритишича, талаба қизлар кредит фоизини тўламайди. Фақатгина кредитнинг асосий қисмини ўқиш муддати тугагандан сўнг, еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида тўлаши керак бўлади.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2022/07/19/credit/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Жазирма оқибатида «қизил» огоҳлантириш
#19july #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ёзнинг жазирама кунларида аҳоли учун тавсиялар
#19july #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📎 Янги таҳрирдаги "Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.

📌 Маҳалланинг “фаол” моделини жорий этиш, уни аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш ҳамда ҳудудни ривожлантириш учун зарур ресурс ва имкониятлар билан таъминлаш мақсадида "Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги ҳамда “Маҳалла тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

✔️Шунингдек, вазирликда соҳа тарғиботини олиб бориш ҳамда танқидий материалларга доимий муносабат бериб боришни такомиллаштириш мақсадида замонавий техник воситалар ва имкониятлар билан таъминланган Медиа-марказ қуриб битказилди, яқинда фойдаланишга топширилади.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#ОАВ_биз_ҳақимизда

«Янги Ўзбекистон»
республика газетасининг бугунги 19 июль сонида янги 2022-2023-ўқув йилидан мактабларда тўлиқ жорий этиладиган ягона ўқув формаси ва у билан боғлиқ жараёнларга бағишланган пресс-тур тафсилотлари ҳақида «ЯГОНА ЎҚУВ ФОРМАСИ ҳар томонлама қулай ва ижтимоий тенгликни таъминлайди» сарлавҳали таҳлилий мақола чоп этилди.

Муаллиф: газетанинг Наманган вилояти бўйича мухбири Орифжон ЖЎРАЕВ.
🇺🇿🇬🇪 Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвилини қабул қилди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик, энг аввало, транспорт ва логистика, савдо ва саноат кооперациясига доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш истиқболлари кўриб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк