5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Стол тенниси федерацияси Тошкент вилояти бўлими раиси Хван Григорий Мангымович ўзининг туғилган кунини нишонламоқда!

Ҳурматли Григорий Мангымович, сизни таваллуд айёмингиз билан табриклаймиз! Сизнинг ўзбек стол тенниси ривожига қўшган шахсий ҳиссангизни Республикамиз мураббий ва спортчилари юксак қадрлайди. Сизни таваллуд айёмингиз билан чин қалбдан табриклаб, самимий ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Бугунги таваллуд айёмингиз билан яна бир бор муборакбод этиб, ушбу қувончли кунда Сизга сиҳат-саломатлик, узоқ-умр, оилангизга тинчлик-хотиржамлик ва хонадонингизга файзу-барака тилаймиз.

👉 @uzttnews
#расман

9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

🔰 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Facebook | Telegram | Instagram
#Юқори_Чирчиқ
Имконияти чекланган фуқаролар қўллаб-қувватланмоқда

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Барчаси инсон қадри учун!
Имконияти чекланган фуқаролар қўллаб-қувватланмоқда

📌Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган инсон манфаатларини қадрлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимидаги ислохотларнинг барчаси халқимиз хаётини яхшилашга хизмат қилмоқда.

📍Куни кеча Юқори Чирчиқ тумани “Маънавият маскани”да Тошкент вилояти тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Х.Х.Мирзаджанов бошчилигида ахолининг тиббий-ижтимоий химоясига масъул ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида Юқори Чирчиқ тумани ахолиси билан учрашув ўтказилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг соха фаолиятига доир мурожаатлари ўрганилди.

☑️Хусусан, фуқароларнинг мурожаатлари жойида хал этилиб, амалий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил этилди.

🔰Ушбу учрашувда Юқори Чирчиқ туманининг “Султонравот”, “Оқовул”, “Чумчуқжар”, “Иттифоқ”, “Саксонота”, “Янгиобод” махалла фуқаролар йиғинлари худудида истиқомат қилувчи тиббий-ижтимоий кўмакка мухтож бўлган 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари масъул ходимлар томонидан ўрганиб чиқилди.

Тадбир жараёнида мухтож шахсларга Юқори Чирчиқ тумани Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан 5 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлар аравачаси, 1 нафар хасса ва 3 нафар мухтожлар протез-ортопедия махсулотлари олиш учун сертификатлар топширилди.

📈Бундан ташқари 4 нафар сихатгохда даволаниш учун йўлланма масаласида мурожаат қилган фуқаролардан икки нафари йўлланма билан таъминланди.

📣Аҳоли билан учрашувда Тошкент вилояти Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш Бошқармаси одам савдосига қарши курашиш бўлими бош мутахассиси А.Раббимов, Юқори Чирчиқ тумани Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Г.Каримбоева, 98-сонли ТИЭК шифокори 3.Ж.Эргашев, туман Кўп тармоқли поликлиникаси шифокори Х.Каттабаева, туман Махалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси Т.Норматовлар иштирок этиб, ўз йўналишлари бўйича мурожаат қилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб чиқдилар ва тегишли тартибда хуқуқий тушунтириш бердилар.

💯Шунингдек, бошқарма бошлиғи Х.Х.Мирзаджанов томонидан махалла фуқаролар йиғинлари раисларига ва хотин қизлар фаолларига тиббий-ижтимоий хизматларни ташкил этиш борасида ҳуқуқий хужжатлар ва ижро тизими тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Обод манзиллар, кўркам маҳаллалар

Бугун эрта тонгдан туманнинг барча ҳоким ёрдамчилари ҳамда марказ раҳбари Ж.Эрматовлар "Аҳмад Яссавий" маҳалла фуқаролари йиғинини кўздан кечиришди.

📍Ўрганиш жараёнида маҳалладаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини ҳамда олиб борилаётган янгиланишларни гувоҳи бўлишди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Ҳамкорлик шартномаси имзоланди

🔰 Тошкент вилояти Юқори Чиқчиқ туман касб-ҳунар мактабида 27 июн куни ”Электрик” йўналишида касбий амалий имтихон ўтказилди.

❇️ Имтихон Wорлрдкилс стандартлари асосида ташкил этилди.

Касбий амалийи имтихонда «CНC электрик Узбекистан» компания мутахассиси Эргаш Абдулазизов иштирок этди ва ўқувчиларга компаниянинг эсдалик совғаларини топширди.

«CНC электрик Узбекистан» компания ва таълим муассасаси ўртасида хамкорлик шартномалари имзоланди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat