#Юқори_Чирчиқ
#34_мактаб
#Ўзбекистон_тарихи_канали
#очиқ_дарс

🎬 📺Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси қошидаги "Ўзбекистон тарихи" каналининг «Очиқ дарс» кўрсатувида Юқори Чирчиқ тумани 34-мактаб Тарих фани ўқитувчиси Маҳмудов Завқибек «Ўзбекистон - Хитой дипломатияси тарихи» мавзусида очиқ дарс ўтди.

🎤 📹 Мазкур тарихий-сиёсий очиқ дарсда Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги қадимги даврдан ҳозирги кунга қадар дипломатик муносабатлар аниқ ва равшан ёритилди.

📽🎙 Шунингдек қадимги «Буюк ипак йўли»нинг ҳозирги даврда қайта тикланган Хитойнинг «Бир макон-бир йўл» сиёсати ва ундаги Ўзбекистоннинг тутган ўрни ва ёрқин келажаги хусусида ҳам батафсил тўхталди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
WTT Feeder Otocec 2022. Словения 🇸🇮Натижалар.

21.06.2022
Эркаклар яккалик. Квалификация. 1-раунд.
Эльмурод Холиқов🇺🇿Aleksandar Karakasevic🇷🇸 0-3

Эркаклар яккалик. Квалификация. 2- раунд.
Зохид Кенжаев
🇺🇿 – Adrian Dillon🇦🇹3-1
3-раунд.
Зохид Кенжаев🇺🇿 – CHEN Yuanyu🇨🇳 22.06.

Аёллар яккалик. Квалификация. 1-раунд.
Розалина Хаджиева🇺🇿YOON Hyobin🇰🇷 0-3

👉
@uzttnews
#Юқори_Чирчиқ
20 сотихдан ажратилган ер майдонларидан биринчи ҳосил олиниш арафасида.

🔰Барчамизга маълумки, Юқори Чирчиқ туманининг "Янгиобод" маҳалла фуқаролари йиғинида «E-auksion» ягона электрон савдо майдони орқали фақат электрон онлайн-ким ошди савдосида иштирок этиб, ғолиб бўлган 120 нафар фуқароларга 24 гектар ер майдони 20 сотихдан ер ажратилган эди.

🌱Бугун айнан ушбу дала майдонларини кўздан кечирар эканмиз, фуқароларнинг меҳнат қилаётганлигига гувоҳ бўламиз. Хусусан, кўплар қаторида аукционда иштирок этган Д.Маннопов отаси Б.Зияев бошчилигида оила аъзолари билан ҳамжиҳатликда, даромад олиш истагида тинмай меҳнат қилди. Натижада, 20 сотих ер майдонидан кўнглидагидек даромад олиш истагида. Экилган картошкалари ҳадемай бозорларимизга, аҳоли ҳонадонларига етиб боради.

🎥Айни дамда ушбу дала майдонида Нурафшон телеканалининг ижодий гурухи ва туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ходимлари томонидан тасвирга олиш жараёнлари кетмоқда.

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#7_мактаб
#битирувчи_2022
#келажак_бунёдкорлари

Бугун 7 - сонли умумий ўрта таълим мактаби ўз битирувчи ёшларини катта ҳаётга кузатди.

📍Тадбирда барча 11-синф битирувчилари иштирок этиб, уларга мактабни битирганлиги тўғрисидаги шаҳодатнома (аттестат) топширилди.

📚Муддатдан олдин талабалик бахтига муяссар бўлган 4 нафар ва (ielts) олган 15 нафар битирувчилар тақдирланди. Ушбу ўқувчилар олган билимлари натижасида Westminster ва AKFA олийгоҳларига имтиҳон топшириб, муддатдан олдин талаба бўлдилар.

📊Шунингдек, битирувчи ёшлар11 йил давомида уларга таълим берган устозларига ўз миннатдорчиликларини ва дил изҳорларини билдиришди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хоразм вилоятига келди. Уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Икки давлат байроқлари, гуллар билан безатилган Урганч халқаро аэропортида миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Ташриф чоғида Хива шаҳрини зиёрат қилиш режалаштирилган.

Президент Азербайджана Ильхам Алиев, находящийся в нашей стране с государственным визитом, прибыл в Хорезмскую область. Его встретил Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев.
В международном аэропорту Ургенча, украшенном государственными флагами двух стран и цветами, исполнены национальные песни и танцы.
Лидеры ознакомятся с достопримечательностями Хивы.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter