#Юқори_Чирчиқ
Ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги

Айни дамда Юқори Чирчиқ тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 6-7 ешдан 16-17 ешгача бўлган ёш тоифасида туман ҳокимлиги, туман ИИБ бўлими ташаббуси ва БЎСМ спорт мактаби ҳамкорлигида спортнинг "Қўл жанги" буйича туман «ИИБ Кубоги» мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
"Беш ташаббус" дастури амалда

Бугун Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳамда Юқори Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида "2022 йилнинг ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳларини очилиш мавсумини юқори савияда ўтказиш" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

📍Ушбу дастурни Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Маматқулов кириш сўзлари очиб бердилар.

⚡️Шунингдек, барча туман ва шаҳар Халқ таълими вакиллари" Беш ташаббус" дастур доирасида ташкиллаштирилган 18-умумий ўрта таълим мактабидаги "Камалак" соғломлаштириш масканининг фаолияти, ўқувчиларнинг салоҳияти қай даражада эканлиги билан яқиндан танишди.

🎥Дастур давомида Чингиз Айтматовнинг "Оқ кема" асари асосида тайёрланган спектакл намойиш этилди.

💯Батафсил бироздан сўнг бериладиган видеолавҳада кузатишгиз мумкин.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Спортнинг стол теннис тури бўйича Тошкент вилояти мусобқаси ўтказилмоқда

📌Давлат раҳбарининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-92 ҳамда 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлар" тўғрисидаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Юқори Чирчиқ туманида "Беш ташаббус олимпиада" мусобақалари режа асосида ўтказилмоқда.

🏆Айни дамда туманнинг Стол тенниси марказида спортнинг стол тенниси бўйича Тошкент вилоятидан келган 250 нафар ёшларининг 16-21, 22-26, 27-30 ёш ўртасида мусобақа бўлиб ўтмоқда.

📊Мусобақада Тошкент вилоятининг спортчи ёшлари ғолиблик сари беллашишмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Бу кунларни бутун юраги, вужуди билан ота-боболаримиз ният қилган". Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро муносабатларни иттифоқчилик даражасига кўтардилар

Президент Шавкат Мирзиёев: "Наши предки всей душой и сердцем мечтали о наступлении этих дней". Узбекистан и Таджикистан подняли двусторонние отношения до уровня союзничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Юқори_Чирчиқ
Билимлилар билимини тобламоқда!

Айни кунларда Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида Республика олимпиадасининг 2-куни давом этмоқда.

❇️Ўқувчилар бугун чет тили фанидан фанидан тинглаб тушуниш, ўқиб тушуниш ва грамматика тест жараёнларини, шунингдек, математика, физика фанларидан эса тест топришмоқда.

📸Ушбу расмдаги қизимиз Юқори Чирчиқ тумани 7-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Адилова Асем, IELTS 7.5 сертификати соҳибаси.

💯Шунингдек, туманимиздаги 24-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Срайлова Аружан француз тилидан ушбу олимпиадада иштирок этмокда.

💐Ушбу туманимизнинг иқтидорли ёшларига мустахкам ирода ҳамда омад тилаб қоламиз!

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Назорат

📍Бугун Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлигида ташкил этилган асосий турдаги озиқ-овқат ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва нархларни назорат қилиш бўйича тузилган туман штаби аъзолари ҳамда туман ҳокими У. Атемов томонидан нон ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг фаолияти, нарх-навоси ҳамда сунъий оширилишига йўл қўймаслик мақсадида назорат ишлари олиб борилди ва тегишли тавсиялар берилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat