#bitiruvchi_2022
#9-maktab
#ielts
#faxr

📚9-umumiy o‘rta ta'lim maktabining 11-sinf o‘quvchisi Saburova Manora IELTS imtihoni topshirib, unda:

📌Listening 7.0
📌Reading 5.5
📌Writing 6.5
📌Speaking 6.0 ballarini qo'lga kiritib,
📌Overall Band Score 6.5 (CEFR Level В2) natijasiga erishdi.
#Битирувчи_2022
#34_мактаб
#IELTS
#фахр

📚34-умумий ўрта таълим мактабининг 11-"А" синф ўқувчиси Авилбеков Раимбек IELTS имтиҳони топшириб, унда:

📌Listening 8.0
📌Reading 8.5
📌Writing 6.5
📌Speaking 6.5 балларини қўлга киритиб,
📌Овералл Банд Сcоре 7.5 (CEФР Левел C1) натижасига эришди.

👏Раимбек Қозоқистон Республикасининг Назарбаев номидаги университетига, дастурловчи мутахассислик бўйича ўқишга қабул қилинди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Болалар_куни

💐📊1 июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан бугун Ахборот кутубхона маркази раҳбари Д.Абдукаримова, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, депутат Д. Назировалар туманда уйда таълим олувчи хамда ижтимоий химояга мухтож ногиронлиги мавжуд боллажонлар хонадонларига "Боланинг бегонаси йўқ" шиори остида саховатпеша инсонлар томонидан тақдим этилган беминнат моддий кўмаклар етказилди.

Шунингдек "Маърифат улашиб" акцияси доирасида 5 та хонадонда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож азиз болажонларга китоблар ҳам совға қилинди.

⚡️Бу каби тадбирлар туман худудида давом этмоқда.

💯Боланинг беғубор табассуми оламни яшнатсин, бахтиёр кўзлари хамиша қувончга тўлсин.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
2-3 июнь кунлари Олмаота шаҳридаги «ADD» стол тенниси марказида ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига Марказий Осиё саралаш турнири бўлиб ўтади.

Саралаш ўйинларида Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон терма жамоалари иштирок этмоқда.

Терма жамоамиз таркиби: Шоҳрух Искандаров, Никита Панов, Жавоҳир Истамов, Дамир Жузбанов, Мархабо Магдиева, Меҳринисо Норқулова, Асель Еркебаева, Норжон Ғиёсова, мураббийлар: Анвар Каримов ва Акмал Ҳакимов.

ЎЙИНЛАР ЖАДВАЛИ:

2 июнь:
09:00 - 19:00: Жамоавий тоифадаги дастлабки ўйинлар;

3-июнь:
09:30 - 13:30: Жамоавий бахсларнинг ярим финал ва финал ўйинлари;

14:00 - 18:00: Индивидуал йўналишдаги дастлабки ўйинлар (ўғил болалар, қизлар);

18:00 - 19:30: Индивидуал йўналиш финаллари (ўғил болалар, қизлар).

👉 @uzttnews
#Юқори_Чирчиқ
Ижтимоий химояга муҳтож 10 нафар фуқароларга овозли таномертлар берилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Ижтимоий химояга муҳтож 10 нафар фуқароларга овозли таномертлар берилди.

✔️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган Тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5217-сон Қарорига асосан жойларда ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар турлари ва кўлами сезиларли даражада ўз самарасини бермоқда.

📍Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5217-сонли Қарорида ногиронлиги бўлган шахсларга, болаларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини бугунги кунда яхшилашнинг энг мухим йўналишлари белгилаб берилган.

🔰Жумладан мактабгача ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган эшитиш қобилияти заиф болаларни замонавий эшитиш мосламалари билан таъминлаш, болаларни туғма суяк-мушак тизимидаги ўзгаришлар ва деформацияларини даволаш учун зарур тиббиёт буюмлари ва эндопротезлар ва экзосклет ускунаси билан таъминлаш асосий вазифа этиб белгиланган. Бундан ташқари ногиронлиги бўлган шахсларга замонавий электр юритмали ногиронлар аравачалари, кўзи ожиз болалар ва катталарнинг хаёти учун зарур бўлган техник воситалар, овозли термометр, овозли танометр ва йиғма Брайл алифболари билан таъминлаш каби чора тадбирлар белгиланган.

💯 Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш Агентлиги томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун замонавий техник воситалари харид қилиш ва худудий вилоят Бошқармалари орқали манзилли етказиш ишлари ташкил этиб келинмоқда.

📊Юқори Чирчиқ тумани Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан жорий йилнинг шу кунига қадар тумандаги 12 нафар ногиронлиги бўлган шахслар электр юритмали ногиронлар аравачалари билан таъминланди.

Юқори Чирчиқ тумани Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан босқичма –босқич ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимойи хизматларга доир Қарорда белгиланган вазифалар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан Юқори Чирчиқ тумани ТИХР бўлими томонидан жами 10 нафар кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахсларга овозли танометрлар тақдим этилди.

⚡️ Овозли танометрларни тақдим этиш учун ташкил этилган тадбирда туман 2-сектор худуди бўйича масъул У.Саидов, Кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори Х.Каттабаева хамда туман “Кўзи ожизлар жамияти” раиси Г.Эшқораевалар иштирок этдилар.

🎤Тадбир жараёнида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Г.Каримбоева томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган Тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5217-сон Қарорининг мазмун мохияти, ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматларнинг турлари ва имтиёзлар тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Билдириш

Ҳурматли, тумандошлар!

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлигида асосий турдаги озиқ-овқат, жумладан, ун ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва нарх-навонинг асоссиз равишда ошиб кетишининг олдини олиш ва назорат қилиш мақсадида ШТАБ ташкил этилди.

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ:

Штаб раҳбари -Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари - Абдулла Тастанбеков
📞
+998901317131

Штаб аъзолари:
Туман прокурори Ғанишер Абдусаломов
📞
+998983387807

Туман департаменти бошлиғи Баҳодир Норов -
📞
+998911666444

Туман Солиқ инспекцияси бошлиғи - Диёр Йўлдошев -
📞
+998909809181

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқори Чирчиқ туманида нима янгиликлар?

🎥Батафсил "Нурафшон" телеканали лавҳасида кузатишингиз мумкин.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқоричирчиқ_ёшлари
#онлайн

🏀Айни дамда Юқори Чирчиқ тумани БЎСМда "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида спортнинг стритбол тури бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.

Мусобақага Тошкент вилоятининг 22 та туман шаҳарларидан 16-21 ёш тоифасида жамоалар ташриф буюрганлар.

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_yoshlari