#Юқори_Чирчиқ
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!

Бугун Юқори Чирчиқ туманининг "Миллатлар дўстиги" маданият саройида “Жахолатга қарши- маърифат” шиори остида ёш авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳар-хил маънавий тахдидлардан асраш мақсадида, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

⚡️Хозирги кунда ёшларимизни тўғри йўлдан оздиришга ва ўзларини пуч ғоялари билан захарлашга қилинаётган харакатлар барчамизни ташвишга солмоқда. Оқибатда эса бундай мафкуравий хуружлар натижасида баъзилар ўзи туғилиб ўсган юртидан, ота-онасидан тониб, унга хиёнат килиб, ватанпарварлик туйғуларидан махрум бўлиб, инсонийлик табиатидан хам чиқиб қолганини ўзлари тушунмаяпти.

⚡️Мухтасар килиб айтганда, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлик бўлмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом хаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга хурмат-эхтиром туйғусини ёшлик пайтидан бошлаб шакллантириш зарур.

Шу мақсадда, бугун Дин ишлари бўйича қўмита ходими И.Маъруповнинг XXI аср глобаллашув жараёнида ёшларимизнинг радио-телевидение, матбуот, интернет каби воситалар оркали хар-хил ахборот ва маълумотлар олаётганлиги, баъзи бир акидапарастлар ўз ғаразли максадлари йўлида мафкуравий таъсир ўтказишга уриниб, қабих ишларини амалга ошириши, уларнинг олдини олиш борасида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақидаги фикрлари тингланди.

🎥Дастур доирасида намойиш этилган видеороликлар барчанинг дилини ларзага солиб, кўзларга ёш келтирди. Ёлғон ва алдов, ўзга мақсадларда бегона юртларга кетган ҳамюртларимизнинг ҳолатини кўздан кечирар эканмиз, тинч ва хотиржам ватанимизда юрагимиздан фақатгина шукроналик хисси ўтди, десак муболаға бўлмас.

‼️Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жахолатга карши маърифат билан курашиш хар қачонгидан кўра мухим ахамият касб этмокда. Демакки, бунда биз катталар ёшларнинг мустакил фикрлаб, маънавиятлик, миллий кадриятларига содик, дунё караши кенг, иродаси мустахкам, сабр–бардошли, ошкора ва пинхона кўринишдаги маънавий тахдидларга доим тайёр турадиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсон бўлишида ҳамнафас, маслакдош бўлишимиз лозим.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Дайжест

❗️30 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
“TCT Rice” МЧЖ шолини қайта ишлаш корхонасида жорий йил ҳосили учун Тошкент вилоятида биринчи марта шолидан кейинги буғдой экиш тажрибаси қўлланилди

🔘Паркент тумани.
Туманимизда янги “Агромарказ” ишга тушди

🔘Оҳангарон тумани.
Йўл соз бўлса, машаққат оз бўлар

🔘Пискент тумани.
Ғалла ўрими: пухта тайёргарлик мўл ҳосил гарови

🔘Қибрай тумани.
Қибрай туман ёшлари ҳаётидан

🔘Чиноз тумани.
Жажжи “Заковат” чилар

🔘Тошкент тумани.
Фуқаролар томонидан ноқонуний равишда ўрнатилган шлагбаум олиб ташланди

🔘Нурафшон шаҳри.
Субсидия олиш бўйича навбатидаги комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган мусобақага старт берилди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчисининг ёрдами билан...

🔘Чирчиқ шаҳри.
Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг 90 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтди

🔘Янгийўл шаҳри.
Спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича «Ҳоким кубоги» мусобақаси ўтказилди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Финал босқичида ғолиблар аниқланди

🔘Янгийўл тумани.
Саховатда янгиланишлар бошланди

🔘Бекобод тумани.
Шаҳар қиёфасини ўзида акс эттириб бораётган қишлоқларимиз

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 25 maydagi PQ-258-son qaroriga asosan bir martalik moddiy yordam pullarining tarqatilishi bo‘yicha qarori ijrosi yuzasidan xabarnoma

📎 ☎️ -11-40 🌏 -
https://pfru.uz

👉Kanalga ulaning:
https://t.iss.one/PensionFundRUz
#Юқори_Чирчиқ
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!

🔰Жорий йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси доценти,сиёсий фанлар доктори Бердиев Бектош Ақноривич иштирокида "Қангли" маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган 22-мактабда 17 ва 29 умумий ўрта таълим мактабининг ота-оналари, мактаб раҳбарияти ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Жахолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-марифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

🎥Тадбир доирасида барчага хулоса ўрнида, "Жар ёқасида" ҳамда "Адашганлар" номли қисқа метражли фильмлар намойиш этилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ_ёшлари

⚽️Куни кеча Юқори Чирчиқ тумани "Султонравот" МФЙда жойлашган футбол майдонида спортнинг мини футбол тури бўйича ДХХ Кубогининг ярим финал ҳамда финал босқичлари бўлиб ўтди.

🏆Финалда Гулобод ва Дархон жамоалари ўзаро беллашдилар. Қизғин бўлиб ўтган ўйинда 3:2 ҳисоб билан "Дархон" жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

"Дархон" жамоасига келгуси ўйинларда улкан зафарлар тилаб қоламиз!


Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_ёшлари

🎮Жорий йилнинг 29-май куни Юқори Чирчиқ тумани "Иттифоқ" МФЙда жойлашган IT марказда Киберспорт мусобақасининг сектор босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада 4 та сектордан жамоалар иштирок этиб, ўзаро беллашдилар. 4 нафар енг кучли жамоалар туман босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#қарор_ва_ижро

Тошкент вилоятида бу йил цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш параметрлари тасдиқланди

📃 Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 30 майдаги 328-10-0-Q/22 сонли қарорида бу ҳақда атрофлича баён қилинган.

📌 Белгиланганидек, бу йил кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишлари бўйича манзилли рўйхатлар вилоятлар шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан секторлар раҳбарларининг жойларда жамоатчилик фикри ва талабини инобатга олган ҳолда билдирган таклифлари асосида шакллантирилади ва Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари томонидан тасдиқланади.

📈 Мазкур ишларни молиялаштириш учун тегишли маблағлар ажратилади. Хусусан, ҳудудда бу йил қуриладиган цемент-бетон қопламали йўллар узунлиги 190 километрни,Обод қишлоқ” дастури асосида 80 километрни ва кластер усулида шундай қопламага ўтказиладиган ички йўллар 110 километрни ташкил қилади.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
#об_ҳаво

🗓 Бугун 31 май куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

💨 Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 

Ҳарорат
🌘 кечаси 11-16°
☀️ кундузи 27-32° бўлади.

#валюталар_курси
🇺🇸 1 доллар = 11010.88 сўм
🇷🇺 1 рубл = 175.26 сўм

Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Таниқли спорт шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев 86 ёшида вафот этди.

А.Имомхўжаев узоқ йиллик фаолияти давомида том маънода спорт шарҳловчилиги мактабини яратди, кўплаб шогирдлар етиштирди.

Агентлик буюк шарҳловчининг вафоти муносабати билан унинг оила-аъзолари, спорт жамоатчилиги аҳлига чуқур ҳамдардлик билдиради.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Юқори_Чирчиқ
Янги умумий ўрта таълим мактаби қад ростламоқда!

Айни кунларда 2022 йил Инвестиция дастури асосида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сонли қарори бўйича, Юқори Чирчиқ тумани "Уччинор" маҳалла фуқаролари йиғинида 330-ўринли янги мактаб ва 12х24 ўлчамдаги спорт зал қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

📸Ушбу жараёндан фотолавҳалар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat