🚫 Уй шароитида даволанганда кислород баллонларидан фойдаланиш мумкин эмас

Дилфуза Ҳасанова, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти доценти:

💥 Кислород баллонларини уй шароитида ишлатиш тавсия этилмайди. Чунки бу асбобни ишлатиш учун техника хавфсизлигига риоя қилиш керак. Акс ҳолда, портлаш содир бўлади. Айниқса, болалар бор уйда умуман фойдаланмаслик лозим.

🏥 Кислород баллонлари стационар шароитда ишлатиш учун мўлжалланган. Аҳолига бундай воситаларни ишлатишга рухсат берилмайди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Коронавирусга таҳлил натижалари ҳақида 3 кунда телефон орқали хабар берилади

“Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш бўйича қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди:

📋 ҳар бир оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда мобил гуруҳлар ташкил қилинади ҳамда улар учун соддалаштирилган йўриқнома ишлаб чиқилади;

🔬лаборатория текшируви амалиётига хусусий секторни жалб қилган ҳолда экспресс-тест ва иммунофермент таҳлили усуллари киритилади;

аҳоли томонидан мурожаат қилинганда ҳамда уларда касаллик белгилари аниқланганда тезкорлик билан коронавирус инфекциясига таҳлил олиш ва таҳлил натижаларини 3 кунлик муддатда уларни шахсий телефон рақамлари орқали хабардор қилиш чоралари кўрилади;

ℹ️ тиббиёт муассасалари ўртасидаги ахборот алмашиш тизими соддалаштирилади – ҳисоботлар тури, даврийлиги ва бошқа қоғозбозликлар билан боғлиқ жараёнлар электрон тизимга ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

"Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги баёнотига муносабат"

🎤Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла маърузаси

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Муносабат

❗️Ижтимоий тармоқларда 27 июль куни "Номаълум шахс милиция ходимлари томонидан хибсга олинди" номи остида тарқалган видеоматериал юзасидан
МУНОСАБАТ

🌐"Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 27 июль куни АТБ Агробанк Бўка филиалида ҳуқуқ тартибот вакиллари томонидан номаълум кимсани қўлга олганлиги тўғрисида видео тасвир тарқатилди.

⚠️Бу ҳолат жамоатчилик вакиллари ўртасида асоссиз муҳокамаларга сабаб бўлиб, банкка нисбатан турли салбий фикрларни юзага келтирди.

🔍Аммо, мазкур ҳолат ўрганилганда, Бўка тумани ИИБ ва туман Миллий Гвардия бўлинмаси томонидан банк раҳбариятидан рухсат олинмаган, ўқув машғулоти юзасидан вилоят ҳуқуқ тартибот бошқармалари ҳам хабардор этилмаган ҳолда банк биносида ўқув машғулоти ўтказилганлиги маълум бўлди.

📌Бундан кўриниб турибдики, мазкур жараёнда банк ходимларига нисбатан салбий фикрларнинг юзага келишига ҳеч қандай асос йўқ!

❗️Ҳолат юзасидан Тошкент вилоятининг тегишли ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ушбу ҳолатнинг “Агробанк” АТБ имижига салбий таъсир кўрсатишини инобатга олган ҳолда, воқеа юзасидан оммавий ахборот воситаларида расмий муносабат билдиришларни сўраб қоламиз."

✍️АТБ Агробанк Бўка филиали раҳбарияти

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ҳудудларда пандемия билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш бўйича кўрсатма берилди.
Бирор бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими “соат”дай аниқ ишлаши кераклиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам стабилизации сложной ситуации с пандемией в регионах.
Дано указание сформировать и направить во все регионы группы из числа квалифицированных специалистов.
Было отмечено, что ни одна нуждающаяся в помощи семья не должна остаться без внимания, система обеспечения уязвимых слоев населения материальной помощью, продуктами питания и лекарствами должна работать точно и слаженно.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз

Шавкат Мирзиёев: мы должны как лечить больных, так и развивать экономику

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳар бир оила алоҳида эътиборда...

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги ва туман прoкурори томонидан сектор ҳудудларида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилаларга мунтазам зарурий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

💵Жумладан, ана шундай ёрдамлардан навбатдаги бугун туманнинг 2-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи Ф.Вагаповага кўрсатилиб, унга туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси томонидан ўғли Т.Вагаповнинг соғлиғини тиклаш учун 500 минг сўм моддий ёрдам ажратилди.

⚡️Шунингдек, ушбу хонадонга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 13 турдаги 184 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

👤Бундан ташқари, ушбу хонадонни таъмирлаб бериш мақсадида унга ҳомий бириктирилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тадбиркорлик

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги томонидан сектор ҳудудларида аҳолини тадбиркорликка жалб этиш мақсадида эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

🐇🐇Жумладан, туманда жойлашган 2-сектор ҳудудидаги 3 та эҳтиёжманд оилаларга беғараз 7 та қуён тарқатилиб, ушбу хонадонларда қуёнчиликни ташкил этиш йўлга қўйилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#бозор

🏗2020 йилнинг 10 июлидан шу кунга қадар “Юқори Чирчиқ деҳқон бозори” МЧЖда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эди

Бугун Юқори Чирчиқ туман Янгибозор Деҳқон бозори ўз фаолятини бошлади.

⚡️Бозорда туман ҳокимлиги туман ИИБ ҳамда СЭОМ ҳодимлари томонидан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда аҳоли гавжум бўлган жойларда зарарсизлантириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

👥 Унутманг бугунги кунда кўрилаётган барча чора-тадбирлар халқ саломатлиги учун.


Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#брифинг

Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбой Атемовнинг тумандаги эпидемиологик вазият бўйича аҳолига МУРОЖААТИ

📞Пандемия даврида аҳолига ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида туман Тиббиёт бирлашмасида 24 соат давомида қисқа "12-74" рақамли "Саll center" алоқа хизмати фаолият юритмоқда.

Туманда касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида зарур чора тадбирларни амалга ошириш учун туман Тиббиёт бирлашмасига ва туман Санитария–эпидемиологик осойишталик маказига туман ҳокимлиги томонидан 522 миллион сўм пул маблағи ажратилди.

🛌Туманда беморларни жойлаштириш учун қўшимча 170 ўринли заҳира жойлар ташкил қилинди.

🎥Батафсил юқоридаги интервьюда

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

Фуқаролар ва тадбиркорлар диққатига!

❗️Эртага 30-Июль Пайшанба куни соат 15:00 да
Давергеодезкадастр қўмитасининг малакали мутахассислари иштирокида видеовебинар ташкил этилмоқда.

Вебинар мавзуси: “Ер муносабатлари ва кадастр масалалалари” .

Сизда ер муносабатларига оид муаммо, таклиф ёки саволлар бўлса вебинарда иштирок этишингиз мумкин.

🔍Zoom орқали вебинарга уланиш учун
https://zoom.us/j/94029249269
ушбу ҳаволасига ўтинг!

🕒Бошланиш вақти 30 июль соат 15-00 да

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#COVID19

⁉️Тошкент вилоятида коронавирус билан қанча шифокорлар кураш олиб бораяпти? Тиббиёт муассасаларида аҳвол қандай?

🛏 Айни пайтда касалланган фуқароларни даволаш учун 2 минг 505 шифо ўрни мавжуд. Шундан 1 минг 155 та ўрин инфекцияни юқтириб олганликда гумон қилинганлар, 1 минг 350 таси инфекция юқтириб олганлар учун ташкил этилган. Ҳозирги кунда ушбу шифо-ўринларининг 430 тасидан фойдаланилмоқда.

👨🏻‍⚕️👩🏻‍⚕️ Уй шароитада даволанаётган беморларни даволаш учун жами 9 минг 532 нафар тиббиёт ходимлари жалб этилган. Аниқроқ айтганда, бугун вилоятимизда коронавирус инфекциясига қарши курашга 2 минг 216 нафар шифокор, 4 минг 396 таси ҳамшира, 2 минг 350 нафар тиббиёт ходими, шунингдек, 570 нафар тиббиёт соҳасининг бошқа вакили (шафёрлар, техник ходимлар) сафарбар қилинган.

🏥 Касаллик аниқланган беморларни даволаш учун қўшимча 1 минг 10 та захира шифо ўринларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда, муолажа хоналарига кислород баллонларини ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.

📍Янгийўл туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида – 340 та;
📍Зангиота туманидаги “Назарбек” санаториясида - 350 та;
📍Чирчиқ шаҳрида - 320 та шифо ўринлари ташкил этил этилмоқда.

🏨Умуман олганда, вилоят бўйича 241 та соғлиқни сақлаш муассасалари мавжуд. Бундан ташқари, вилоятда 514 та хусусий даволаш муассалари фаолият кўрсатмоқда. Жами 4 минг 814 нафар шифокор, 29 минг 598 нафар ҳамшира фаолият кўрсатиб келмоқда.

🛏 Ҳозирда вилоят касалхоналарида жами 8 минг 474 та шифо-ўринлари мавжуд. Шундан 2 минг 329 таси вилоят ва 6 минг 145 таси шаҳар-туман тиббиёт бирлашмаларида ташкил этилган.

🏠Касалланганлар билан мулоқотда бўлган шахсларни яккалаш мақсадида сиҳатгоҳ, дам олиш ва соғломлаштириш масканларида қўшимча равишда 12 мингдан зиёд ўрин тайёрлаб қўйилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, ҳурматли фуқаролар, Сизда пандемия шароитида соғлиқни сақлаш (Call center), иқтисодий қийинчилик, озиқ-овқат етишмовчилиги бўлса (бу ерга), фаолиятингизга доир муаммолар кузатилса (сектор раҳбарларининг қўл телефонлари: 1- сектор; 2 - сектор; 3 - сектор; 4 - сектор) қавс ичидаги ҳавола ўтиб, тегишли тартибда оғзаки мурожаат қилишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#COVID19

🚫Тошкент вилоятида карантин қоидаларини бузгани учун бир кунда 45 та жисмоний ва 4 та юридик шахсга нисбатан жарима қўлланилди

▪️Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан карантин қоидаларига амал қилиниши, дори-дармон воситалари нарх-навосини назорат қилиш бўйича мунтазам ўрганишлар олиб борилмоқда.

💊Жумладан, прокуратура органи ва солиқ инспекцияси томонидан дори-дармон воситалари нарх-навосини доимий назоратга олиш мақсадида, 3 та тадбир ўтказилиши натижасида 3 та қонун талабларига зид равишда сотиш ҳолатлари аниқланди. Бу бўйича 5 миллион сўмлик дори-дармон олиниб, йиғилган хужжатлар суд органларига юборилди.

Дори-дармон воситаларининг нархларини асоссиз оширмаслик бўйича тадбиркорлик субъектлари билан 10 та, озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича 21 та профилактик суҳбатлар ўтказилди.

🚷Карантин чораларини кучайтириш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қўшма гуруҳлари томонидан тадбир бошидан жами 831 та объектлар текширувдан ўтказилган. Ўтказилган текширувлар давомида жами 45 та жисмоний ва 4 та юридик шасларга нисбатан жарима қўлланилди.

💵Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси томонидан 59 та ҳолатда карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан 10 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилди.

🛃ИИББ ва Миллий гвардия ҳамкорлигидаги гуруҳлар томонидан кун давомида 255 та карантин қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди ва тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

🚘🚧Автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик бўйича 302 та ҳолат аниқланиб, 120 та автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.

📎29 июль куни прокуратура органлари билан ҳамкорликда 39 та (жами 447) сайёр савдо дўконлари ташкил этилиб, уларда аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда етказиб бериш ишлари амалга оширилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, ҳурматли фуқаролар, Сизда пандемия шароитида соғлиқни сақлаш (Call center), иқтисодий қийинчилик, озиқ-овқат етишмовчилиги бўлса (бу ерга), фаолиятингизга доир муаммолар кузатилса (сектор раҳбарларининг қўл телефонлари: 1- сектор; 2 - сектор; 3 - сектор; 4 - сектор) қавс ичидаги ҳавола ўтиб, тегишли тартибда оғзаки мурожаат қилишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#электр_станция

Тошкент вилоятида энергиятежамкор электр станцияси қурилади

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-4791, 29.07.2020 й) қабул қилинди.

💡Қарорга мувофиқ, 2020-2023 йилларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида “Янги 500 кВ кучланишли “Ҳалқа” нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр тармоқларини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланди.

🛣Лойиҳа доирасида қуввати 1 400 МВА бўлган 500/200/10 кВ кучланишли, йиллик электр энергиясини тақсимловчи замонавий энергия тежамкор нимстанция қурилиши, умумий узунлиги 410 км электр узатиш тармоқлари қурилиши кўзда тутилмоқда.

🔨Қарорга кўра, лойиҳани амалга ошириш учун халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилиши ҳамда лойиҳа доирасида халқаро тендер савдолари ўтказилиши белгиланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ

🌐Ижтимоий тармоқларда "Ўқитувчилар пандемия пайтида ободонлаштиришга олиб чиқилди" сарлавҳали танқидий материал тегишли масъуллар томонидан ўрганиб чиқилди.

🏢Юқори Чирчиқ тумани Халқ таълим бўлими тасарруфидаги 18-сонли умумтаълим мактабида бугун ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани ушбу ободонлаштириш ишларида, мактабнинг техник ходимлари билан бирга кўнгилли ўқитувчилар ҳашар, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда қатнашган.

🔸Шунингдек, ёзги таътил муносабати билан мактабнинг иккинчи биносида таъмирлаш ишлари кетаётгани ва бу таъмирлаш жараёнида уста дурадгорлар фаолияти олиб бораяпти. Бир сўз билан айтганда, мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари баробарида, ободонлаштириш ишлари ҳам давом этмоқда.

🌅Қурбон Ҳайити арафасида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ушбу ҳашарнинг ўтказилиши “Ободлик – кўнгилдан бошланади” шиори остида амалга оширилаётган бўлиб, таъкидлаймизки, муҳтарам устозларга ҳеч қандай мажбурлов, босим ўтказиш бўлмаган.

🤝“Бирлашган ўзар бирлашмаган тўзар” бугунги синовли кунларда бир ёқадан бош чиқариб, бирлашиб халқ маърифати, фарзандлар келажаги учун меҳнат қилаётган инсонларнинг меҳнатини тўғри баҳолашингизни илтимос қиламиз.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

О дополнительных мерах по материальной поддержке слоев населения, нуждающихся в помощи и социальной защите в период коронавирусной пандемии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қурбон ҳайити муносабати билан қутловлар

Поздравления в связи с праздником Курбан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter