#Юқори_Чирчиқ
Ҳокимлик соатида барча масалалар муҳокама қилинди

📍Бугун Юқори Чирчиқ тумани Марказий маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган "Саксонота маданият марказида туман ҳокими У.Атемов, сектор раҳбарлари, барча корхона-ташкилот раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида навбатдаги ҳокимлилик соати ўтказилди.

💯Йиғилиш кун тартибида биринчи масала туманнинг барча ҳоким ёрдамчиларининг биринчи чорак якуни бўйича фаолияти натижалари, бандлиги таъминланмаган фуқароларни касб ҳунарга ўқитиш, кредитлар ажратиш орқали тадбиркорлакка йўналтириш, паст кўрсаткичли ҳоким ёрдамчиларига хато ва камчиликларини ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан туман ҳокими ўринбосари А.Тастанбековнинг ҳисоботи тингланди.

🔰Туман маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг вазифалари ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлари Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Н.Ҳожиев томонидан айтиб ўтилди.

📌Йиғилиш давомида умумтаълим мактабларида таълим сифати ошириш, ўқувчилар давомати, дарсларнинг сифати ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, назорат натижалари туман ҳокими ўринбосари Д.Асқаров томонидан танқидий муҳокама қилинди.

📈Йиғилиш якунида туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Д.Йўлдошевнинг ундирилиши лозим бўлган солиқлар тушуми борасида алоҳида таъкидлаб ўтди.

☑️Шунингдек, Юқори Чирчиқ тумани 14 ва 32 умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифатини ошириш мақсадида, Мунсалиев Шерзод Тошкенбоевич ҳамда Султанова Динара Сагидовна директор этиб тайинлангани эълон қилинди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Ғурур

🤼‍♂ Спортнинг "Кураш" тури бўйича 2007 - 2008 йилларда туғилган ўсмирлар ва кизлар ўртасида 2022 йил 22-апрелда ўтказилган Тошкент вилояти чемпионатининг 77 кг вазн тоифасида иштирок этиб, фахрли I ўринни эгаллаган Юкори Чирчик тумани 34-мактаб 7 "Е" синф ўқувчиси АЗИМБОЕВ ОДИЛБЕК Тошкент вилояти кураш федерацияси томонидан I ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ билан тақдирланди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#34_мактаб
#ёшлар_билан_учрашув
#ёш_таржимон

"教育一小步 , 未来一大步"
(Таълимга қўйилган кичкина қадам келажакка қўйилган улкан қадамдир).

🇺🇿🇨🇳Бугун 34-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси, хориждаги талаба ёшларнинг консуллик ва бошқа масалалари билан ишлашда консул ёрдамчиси ва таржимон (жамоатчилик асосида) Абдурасулов Сафар Бахриддин ўғли бўлажак ёш таржимонларга махорат дарсини ўтди.

📚Таржимон шу кунгача ўз каръерасида босиб ўтган машаққатли йўлларини, эришган ютуқларини ёшларга хитой ва ўзбек тилида сўзлашиб, ўқувчи ёшлар билан инглиз ва рус тилида мулоқот қилди.

🈯️Абдурасулов Сафар ушбу маҳорат дарсида ёшларга қандай қилиб таржимон бўлиш, хорижда таҳсил олиш ва шу асосда мамлакат иқтисодиётига хорижлик инвесторларни жалб этиш ҳақида ўқувчи ёшларга мастер класс ўтиб берди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
01. Dunyoning ishlari
@kitob_eshitamiz
📔 "Dunyoning ishlari" | 1-trek
64.9 MB | 02:21:41


📼 @kitob_eshitamiz
02. Dunyoning ishlari
@kitob_eshitamiz
📔 "Dunyoning ishlari" | 2-trek
68.7 MB | 02:30:01


📼 @kitob_eshitamiz
03. Dunyoning ishlari
@kitob_eshitamiz
📔 "Dunyoning ishlari" | 3-trek
32.0 MB | 01:09:46


📼 @kitob_eshitamiz
04. Dunyoning ishlari (so‘nggi qism)
@kitob_eshitamiz
📔 "Dunyoning ishlari" | 4-trek
8.3 MB | 00:11:57


Audiokitob yakunlandi.

📼 @kitob_eshitamiz
Умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари томонидан Ч.Айтматовнинг "Оқ кема" асари маҳорат билан ижро этилди.

🎭Бугун Юқори Чирчиқ тумани "Саксонота" маданият марказида Халқ таълими тасарруфидаги 26- уумумий ўрта таълим мактабининг иқтидорли ўқитувчилари томонидан Чингиз Айтматовнинг "Оқ кема" асари маҳорат билан саҳналаштирилиб, ижро этилди.

🎭Мактаби раҳбарият томонидан саҳна юзини кўрган "Оқ кема" асари ижро маҳорати юксак баҳоланиб, туман мутасадди раҳбари томонидан аъло кайфиятда карши олинди.

🔰Шунингдек, премъерада саҳна асари қаҳрамонларини ички кечинмаларини профессионал актёрлардек намоён эта олиши, кульминацион нуқталар ва ечимни топа олиши ҳамда ижодий ҳамкорлик учун 26-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси туман ҳокими томонидан Ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

🎤Тадбир якунида туман раҳбари бу сингари серқирра ижодий жамоаларнинг янада кўпайиши, ёшларга ўрнак бўлиши ҳамда репертуарни кўпайтириш лозим эканлигини алоҳида эътироф этдилар.

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat