Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
#Билдириш

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашида бўшаб қолган ўринлар учун ўтказиладиган депутатлик сайловига марҳамат!

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 93-моддасига асосан, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Kенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайлов ўтказилади.

Хусусан, бўшаб қолган ўринлар учун жами 6 та округ — яъни, 10-“Чирчиқ” (Чирчиқ шаҳри), 17–“Бўка” (Бўка тумани), 21-“Чорбоғ” (Бўстонлиқ тумани), 28-“Қизғалдоқ” (Тошкент тумани), 47-“Нурафшон” (Нурафшон шахри), 52- “Янгибозор” (Юқори Чирчиқ тумани) сайлов округларида Халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутатлар сайланиши кўзда тутилган.

Сайлов 2022 йил 17 апрель, якшанба кунига белгиланган.

Юқоридаги округларга қамраб олинган ҳудудларда рўйхатга олинган сайловчиларни мазкур муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб, ўзлари танлаган номзодга овоз беришга чақирамиз.

@haqiqatonline
#Юқори_Чирчиқ
Умумий ўрта таълим мактабларида тажриба алмашилмоқда.

🔰Бугун Юқори Чирчиқ тумани Ҳалқ таълими тасарруфидаги 26-умумий ўрта таълим мактабида навбатдаги ўқув амалий семинар ўтказилди.

☑️Туман ҳокими раҳбарлигида ўтказилган семинарда даставвал, юқори синф ўқувчиларининг дарслари назорат остига олинди. Давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда биология фанларида ўқувчилар билан савол-жавоблар ўтказилди.Туман раҳбари дарс жараёнида кузатувчи сифатида иштирок этиб, фикр ва мулоҳазаларини баён этди.

🎤Ўқувчилар билан ўтказилган самимий суҳбатдан сўнг, фаоллар залида энг намунали ўқувчиларнинг ота-оналари ташаккурнома ва китоблар билан тақдирланди.

🎭Дастур давомида Ч.Айтматовнинг "Оқ кема" асари иқтидорли ўқувчилар томонидан саҳна кўринишларида экс этди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Таъмирталаб йўллар таъмирланмоқда.

🔰Айни кунларда аҳоли қатновига кўлайлик яратиш мақсадида, барча кўчаларда туман Йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркорлар!!!

Тошкент вилоятининг экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев раислигида очиқ мулоқот ўтказилади.

Мулоқотда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари қатнашадилар.

Учрашув жорий йилнинг 16 апрель куни соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида бўлиб ўтади. Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларга биргаликда ечим изланади, таклиф ва ташаббуслар ўрганилади.

Мулоқотга барча тадбиркорларни таклиф этамиз.

Мурожаат учун телефон:
☎️+998977693444

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok