Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиб, 2022 йилда 7,7 млн тонна буғдой ҳамда 23 млн тонна мева-сабзавот етиштириб, 1,5 млрд доллар экспортни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш учун янги қўшилаётган 300 минг гектардан зиёд ер майдонларидан самарали фойдаланиш зарур.
“Ҳозирги кунда 80 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, 254 минг нафар аҳолига очиқ танлов асосида берилди.
Бу – озиқ овқат етиштириш учун ҳар бир туманда қўшимча 500 гектар экин майдони, дегани.
Бу ислоҳотни ўз вақтида ва тўғри бошлаганимизни ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Шунинг учун бу ерлар фақат ва фақат озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун база бўлиши шарт”, деди Президент.
Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда:
- ҳосилдор уруғ навларини жойларга етказиб, дала ярмаркаларини ўтказиш;
- ер майдонларида “бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экинлар экишни ташкил қилиш;
- маҳсулотни кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузиш ишларини жадал ташкил қилиш топширилди.

“Вақт жуда кам қолди, деҳқончиликда баҳорнинг ҳар бир куни, ҳар бир соати муҳим”, деди давлат раҳбари йиғилишда ва деҳқон ва фермерларимизни энг кўп қийнайдиган масалаларни санаб ўтди:
- ҳосилдор ва ишончли уруғ ва кўчат навларининг камлиги,
- пешона тери эвазига етиштирилган маҳсулот кафолатли харид қилинмаслиги.
Шу сабабли, ҳосилдор уруғ ва кўчат навларини жойларга етказиш ва маҳсулотни сотиб олишга Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.
Шунингдек, янги сув омборлари атрофидаги 100 минг гектардан ортиқ ерларга тадбиркорларни жалб этиб, инфратузилма яратишга ёрдам бериб, мос келадиган экинлар экишни ташкил қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда:
- ўз ҳудудидаги сув омборлари атрофидаги янги ерларнинг харитасини тузиш;
- ерларни контурларга ажратиб, уларга ирригация тармоғини лойиҳалаш;
- ушбу майдонларда озиқ-овқат ва озуқа экинларини экишга тайёр инвесторларни жалб қилиш бўйича лойиҳа тўпламларини тайёрлаш топширилди.

Йиғилишда фойдаланишдан чиққан ерларни қайта тиклаш ҳам озиқ-овқат етиштиришга қўшимча имконият экани қайд этилди.
“Лекин барча ҳудудларда ҳам ишлар аҳволини қониқарли деб бўлмайди. Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразмда суст кетаяпти”, деди Президент.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳокимликлар билан бирга бир ҳафта муддатда 135 минг гектар оборотдан чиққан ерларни ўзлаштириш ва уларда озиқ-овқат маҳсулотларини жойлаштириш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.
Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун республика бюджетидан 170 миллиард сўм ажратилади.
Томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш масаласига тўхталар экан, Президент Фарғона, Наманган, Андижон ва Самарқанддан 600 нафар тажрибали томорқа эгалари Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Хоразм ва Тошкент вилоятига бориб, 1,5 мингта маҳаллада аҳоли томорқаларида экинларни тўғри экишни ўргатаётганини мисол қилиб келтирди.
Бу тажрибани 2,5 мингта маҳаллада жорий этиши вазифаси қўйилди.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Forwarded from Astrum Academy
🇺🇿 Astrum IT Akademiyasi va Toshkent shahridagi YoDJU texnika instituti o'rtasida memorandum imzolandi.
Uchrashuvda axborot texnologiyalari sohasida talabalar uchun manfaatli loyihalar ustida hamkorlik qilish masalalari reja qilindi.
👨💻 Kelajakda tanlagan kasbiga qo'shimcha ko'nikma va bilimga ega bo'lishni istagan talabalar, rasmiy sahifalarimizni kuzatishda davom eting.
—-
🇷🇺Подписан меморандум между Astrum IT Academy и Техническим институтом Ёджу в г. Ташкенте.
На встрече обсуждались вопросы сотрудничества по реализации полезных для студентов проектов в области информационных технологий.
🧑💻Студенты, желающие в будущем получить дополнительные навыки и знания к выбранной профессии, продолжайте следить за нашими официальными страницами.
—--
@astrumuz
Biz bilan bog'lanish uchun :
+998-71-202-42-22
Instagram | Facebook | YouTube | TT

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Расманн #Тайинлов
Шоир Нодир Жонузоқ Президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди
🔺Дилшод Кенжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Нодиржон Холбўтаев тайинланди.
📃 Бунга қадар у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

#Юқори_Чирчиқ
Китобхон болажонлар
✅Бугун Юқори Чирчиқ тумани 3- мактабгача таълим ташкилотида 13 та Давлат мактабгача таълим ташкилотлари тайёрлов гуруҳининг фаол болажонлари иштирокида "Китобхон болажон" номли кўрик-танлов бўлиб ўтди.
⚡️Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари Д.Асқаров, Г.Боҳодирова, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Л.Мансуров, туман Ахборот ресурс маркази раҳбари Д.Абдуқодировалар ҳайъат аъзоси бўлиб, жажжи иқтидорларни баҳолашди.
🔰Танловда болажонлар ўзларининг зукколиги билан барчани лол қолдирди. Хусусан, 4 босқичда ўтказилган танловда шеърият, мусиқа ва санъат каби йўналишларида ижро этган ғазаллари, шеърлари барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
💐Дастур якуни барча болажонларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар тақдим этилди.
Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat

“Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” Республика танловининг туман босқичи ўтказилди

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5040-сон қарори ижросини таъминлаш, умум таълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида, Республика Маънавият ва маърифат маркази Юқори Чирчиқ туман бўлинмаси томонидан “Ижодий маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг туман босқичи ўтказилди.
📍Танловда тумандаги 40 та умумтаълим муассасаларда фаолият юритаётган 40 нафар ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг 35 нафари иштирок этди.
💯Иштирокчилар умумий ўртатаълим муассасалари ўқувчиларини тўгаракларга жалб қилиш самарадорлиги, тўгарак ўқувчиларининг сони,ишлар сифати, ёшларни ёзувчи ва шоирлик қобилиятларини руёбга чиқариш,китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантириш сингари номинацияларда беллашишди.
❇️Шунингдек, шахсий ижодий ютуқлари, шеърий, насрий ёки публицистик асарлари тўплам ҳолда нашр этилгани, вилоят газетасида чоп этилган асарлари, нашриётларда чоп этилган китоби учун ҳам балл берилди.
🔰Дастур якунида, иштирокчиларнинг фаолиятлари низом талаблари асосида ўрганилиб,7-ва 34 -сонли умумтаълим мактаби тарғиботчиси Л.Мансуров биринчи ўрин,39–сонли умумтаълим мактаби тарғиботчиси М.Азимова иккинчи ўрин, 32-сонли умумтаълим мактаби тарғиботчиси И.Норов учинчи ўринни эгаллаб,биринчи ўрин эгаси вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
📚Тадбирда 3 та ўринни эгаллаган иштирокчилар фахрий ёрлиқ ҳамда китоблар билан тақдирланди.
📊Бу сингари танловларда умумтаълим мактаблари ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларининг етакчилиги, фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлигини ривожлантириш, касбий маҳоратининг рўёбга чиқишига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ўқувчи-ёшлар онгига ватанпарварлик, миллатпарварлик, бағрикенглик, ҳушёрлик ва огоҳлик каби туйғуларни сингдириш, уларни миллий урф-одатлар руҳида ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш кўзда тутилган.