Юқори Чирчиқ тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ж. Асатуллаев аҳоли олдида ҳисобот берди.

⚡️Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган навбатдаги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокимининг таклифи билан туман-шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот бериши режалаштирилган.

📌Бунда тизимда йўл қўйилаётган камчиликлар, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб масалалар, тиббиёт муассасалари фаолиятига оид тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича тезкор ва долзарб вазифалар баён қилиниши кўзда тутилган..

📍Айни дамда туман ҳокими У.Атемов раҳбарлигида "Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун" тамойили асосида ўтказилаётган туман тиббиёт раҳбарининг мурожаатида сектор раҳбарлари, Вилоят рухий касалликлар диспансери бош шифокори Ф. Шоносирова, тиббиёт ходимлари, ташкилот раҳбарлари ҳамда туман аҳолиси иштирок этмоқда.

📊Мурожаат танқидий тарзда ўтказилиб, туман депутатлари, аҳоли томонидан берилган саволларга муносиб, тушунарли жавоблар бериб борилмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#BUNYODKORLIK_SARI

#Fotoreportaj

⚡️Yuqorichirchiq tumanida bir kunda 5 ta obyekt foydalanishga topshirildi

Bugun Toshkent viloyatining Yuqorichirchiq tumanida boʻlayotgan yirik bunyodkorlik ishlarini koʻrib, “Qilsa boʻlarkan-u”, degan haqli eʼtirof yodimizga tushadi. Haqiqatdan ham tuman odamlarning koʻz oʻngida oʻzgarmoqda. Yangi-yangi obyektlar qurilib, xalqning koʻp yillik orzusi real voqelikka aylanyapti.

Rasmiy sahifalarimizga a'zo bo'ling👇
|Web | Instagram| Facebook |Telegram | Youtube|
#Юқори_Чирчиқ
Қурилиш иншоотлари кўздан кечирилди.

Жорий йилнинг 11 апрел куни 3-сектор раҳбари А. Муллажонов, сектор котиби Р. Миржалиловлар сектор худудидаги Уччинор махалласи худудида қурилиш жараёнларини олиб борилаётган мактаб биносини кўздан кечирди.

📊Ўрганиш жараёнида бинони кўздан кечириб, қурилиш масъулларига тегишли вазифа ва топшириклар берди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Ички туризм

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Ички туризм

📈Ўз юртингнинг бетакрор ва сўлим гўшаларига саёҳат қилиш, асрларга тенгдош бўлган тарихий обидаларини зиёрат қилиш, гўзал табиатнинг бебаҳо инъомларидан баҳраманд бўлиш инсон маънавиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган омиллардан саналади.

📌Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида қабул қилинган “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги муҳим воқеалардан бири бўлди.

📊Қарорга мувофиқ, ички туризмни ривожлантириш максадида "Яхши ният-муваффакият сари бир кадам" ва "Тарихий обидаларни ўрганишни ўзимиздан бошлайлик" шиорлари остида бугун 12-апрель куни Юкори Чирчик тумани рус тили ўкитувчилари "Ийк ота" зиератгоҳида бўлдилар.

🔰Зиёратда муаллимлар ўтганлар рухи-покларига Қуръон тиловат қилишиб, кутубхоналардаги китоблари билан танишди.

⚡️Ўкитувчилар таянч ўкув-семинаридан сунг амалга оширган ушбу зиёратдан олам-олам завк олдилар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Ёшларнинг бўш вақти мазмунли ўтмоқда.

📈Жорий йилнинг куни Юқори Чирчиқ тумани Халқ таълими тасарруфидаги 5-сонли умумий ўрта таълим маетабида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида, уюшган ва уюшмаган ёшлар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказилди.

📸Тадбирдан фотолавҳалар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat