#Юқори_Чирчиқ
Наврўз қадим қадриятлар таровати.

💐Наврўз — юртимизнинг гўзал айёми, эзгулик, нафосат тимсоли. Наврўз — пок туйғулар, улуғ ниятлар айёми. Улуғ орзулардан улуғ режалар туғилади. Шу боис ҳам Наврўзи оламни барча бирдек интизорлик билан кутади.

❇️Шу муносабат билан бугун Юқори Чирчиқ тумани Халқ таълими тасарруфидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида Наврўз айёми кенг нишонланди.

📣Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан миллий ва дунё таомлар кўргазмаси ўтказилди. Шунингдек, ўзбек ҳамда қўшни давлатларнинг миллий куй қўшиқлари ва рақслари иқтидорли ўқувчилар томонидан намойиш этилди.

💐"Қорасув " маҳалла фуқаролари йиғини раиси Б.Мирзамамбетов ҳамда мактаб маъмурияти ҳамкорлигида ўтказилган ушбу байрам тантанаси барчага хуш ёқиб, тадбир иштирокчиларига ўзгача шукух бағишлади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Ассалом_Наврўз
#Наврўз_шукухи
Наврўз- миллий ўзлигимиз таровати

✔️Бугун Юқори Чирчиқ тумани "Янгихаёт" маҳалла фуқаролари йиғини худудудидаги 15-сонли умумтаълим таълим мактабида "Ассалому Наврўз"шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

❇️Байрам тадбири "Янги ҳаёт" МФЙ ҳоким ёрдамчиси А.Умаров, “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси У.Жангабаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, депутат Д.Назирова, 15-сонли умумтаълим мактаби маъмурияти ҳамда туман хоким ўринбосари А.Сайфуддиновлар хамкорлигида ташкил этилди.

❗️Байрамга "Янги ҳаёт" МФЙ фаоллари, нуроний отахон ва онахонлар таклиф этилди. Дастурхон атрофида бир пиёла чой устида эл тинчлиги, юрт ободлиги учун дуолар айтилди.

📣Ёшлар томонидан тайёрланган томошалар тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.

💯Шунингдек, Маданият бўлими ходими А.Жабборов томонидан куйланган қўшиқлар тадбирга ўзгача кайфият бағишлади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Кўнгилли ёшлар ўртасида "Ёш қутқарувчи" мусобақаси ўтказилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Кўнгилли ёшлар ўртасида "Ёш қутқарувчи" мусобақаси ўтказилди.

📌Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2020 йил 20 феврал кунидаги “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини тузиш ва мазкур клублар ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасини ўтказиш тўғрисида”ги қўшма Қарори, Юқори Чирчиқ тумани – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 15 феврал кунидаги 2-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 19 март куни туманнинг Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мактабида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.

📍Мусобақада 1,2,18,15,7,18,20,23,25,28,29-сонли умумтаълим мактабларининг Ёш қутқарувчилари иштирок этиб, бешта шарт асосида ғолиблик сари беллашишди.

📣Дастур якунида,15-сонли умумтаълим мактаби иштирокчилари ғолиб деб топилиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди ҳамда барча иштирокчилар туман ҳокимлиги ва туман ФВБнинг эсдалик ва қимматбахо совғалар билан тақдирланди.

⚡️Тадбирга туман хокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман ФВБ, туман Халқ таълим бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамда “Қизил ярим ой жамияти” туман бўлимлари ҳодимлари фаол иштирок этди.

❇️Тадбир якунида иштирокчиларга Юқори Чирчиқ тумани ФВБ томонидан махсус автоуловлар ҳамда қутқарув асбоб-анжомларини намойиши бўлиб ўтди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Диққат

❗️Ўзбекистонликлар учун Умра нархлари ошиши аниқ бўлди

Саудияда карантин талаблари юмшатилгани сабабли дунё мамлакатларидан умра зиёратига келувчилар сонининг кескин ошиб кетиши, бу эса меҳмонхона ижараси нархининг сезиларли кўтарилишига сабаб бўлиши, транспорт, озиқ-овқат, виза тўловларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир зиёратчи учун белгиланган тўлов суммасига қўшимча тўлов қилиниши маълум қилинди


⚡️⚡️📬@haqiqatonline телеграм каналини кузатиб боринг!