Тўйга тўёна билан!

💯Мустақил юртимизда қисқа вақт ичида ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижасинини кўриб, буюк бобомиз Амир Темурнинг “Бизнинг кимлигимизни билмоқчи бўлсанг, биз қурган иморатларга боқ” деган сўзлари ҳар биримизнинг кўнглимиздан кечади.

📍Жумладан, туманнинг "Иттифоқ" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида куни кеча янги замонавий бинонинг очилиш маросимида туман ҳокими У.Атемов сўз олиб, туман қисқа вақт ичида муҳташам бинонинг барпо этилиб, фойдаланишга топширилиши истиқлолнинг бизга берган улуғ неъматларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлади.

💐Замонавий технологиялар билан жиҳозланган мухташам бинода “Оила” деб аталмиш муқаддас кошонага илк қадамларини қўйган йигит-қизларнинг никоҳларини тантанали маросимларини ўтказиш учун ҳавас қилса арзигулик шароитлар яратилган.

📣Ушбу бахт "Кошона"си унга қадам қўядиган барча ёшларнинг соғлом оила барпо этишдек эзгу ниятларини амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Ёшлар етакчилари билан давра суҳбати

Муҳтарам юртбошимиз томонларидан 2022-йил 19-январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 92-сонли қарор имзоланди.

📍Унга кўра, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

📊Жорий йилнинг 12-март санасида Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи Н.Хожиев ҳамда туман Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи Ж.Нажмитдиновлар бошчилигида Юқори Чирчиқ тумани маҳаллаларидаги ёшлар етакчилари билан биргаликда давра суҳбати бўлиб ўтди.

💯Семинарда ёшлар етакчиларининг барча вазифалари хусусида сўзлашилди ва керакли тавсиялар берилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Президент раислигида иқтисодиётни барқарор ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Замон талабига жавоб бермайдиган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалиётидан бутунлай воз кечиш кераклиги айтилди.
Транзит йўловчилар оқимини ошириш, авиачипталар нархининг ошишига йўл қўймаслик чоралари белгиланди.
Вилоят ҳокимлари озиқ-овқат хавфсизлигини ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича ахборот берди.

Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по вопросам устойчивого развития экономики.
Указано на необходимость полного отказа от практики поддержки государством предприятий, не соответствующих современным требованиям.
Определены меры по увеличению потока транзитных пассажиров, недопущению роста цен на авиабилеты.
Хокимы областей доложили об обеспечении продовольственной безопасности и стабильности цен на рынках.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #barqarorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#15_март_Бутунжаҳон_истеъмолчилар_ҳуқуқларини_ҳимоя_қилиш_куни

▪️Тошкент вилояти ЎртаЧирчиқ туманидаги 24-мактабда ўтказилган "Молиявий саводхонлик" мавзуидаги ўқув семинарида суғурта, банк хизматлари ҳақида ўқувчиларга тушунча бериб ўтилди.
▪️Тадбир давомида ўқувчиларнинг саволларига Агентлик мутахассиси М.Тогоева ва Тошкент вилояти ҳудудий тузилмаси раҳбари Ў.Ҳакимовлардан тегишли жавоб олдилар.

Telegram| Сайт | Instagram | Facebook | YouTube
#тезкор

Тошкент вилоятининг айрим туманларига кучли сел келиши мумкин

🗓 Жорий йилнинг 16-19 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ туманларида кучли сел келиш хавфи эълон қилинди.

❗️Тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар, шунингдек, чорва молларини боқувчилардан эҳтиёткорлик чоралари кўриш сўралади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️“Ўзгидромет” ҳарорат кескин пасайиши ҳақида шошилинч ахборот билан чиқди

19-20-мартда кечалари ҳарорат 0-3 даража илиққача, баъзи жойларда 1-2 даража совуққача пасайиши кутилмоқда. Шимолда баъзи жойларда 7-10 даража совуққача бўлиши мумкин

Баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин


⚡️⚡️📬@haqiqatonline телеграм каналини кузатиб боринг!
Юқори Чирчиқ туманида сел ва сув тошқинлари натижасида юзага келган муаммолар бартараф этилмоқда

🌧Жорий йилнинг баҳор мавсуми ёғингарчиликларга бой бўлмоқда. Айниқса, ёмғир тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел ва сув тошқинлари юзага келишига сабаб бўлди ҳамда аҳоли яшаш жойларидан сувнинг тўпланиши ва кўпайиши натижасида айрим турар жойларга, авомобиль йўллари ва кўприкларга зарар етди.

Жумладан, бугун "Қизилсой» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидан ўтувчи 1969 йилда қурилган кўприкда эрта тонгдан таъмирлаш ишлари билан бир қаторда Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан сел тошқини ва ер кўчкиси хавфи бўлган ҳудудларда аҳоли ўртасида фавқулодда вазиятларга оид тушунтириш ишлари олиб бориляпти.

‼️Ҳозирда туман ҳокимлиги ва Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан қурилиш ишларининг сифатли якунланиши назоратга олинган.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat