#Юқори_Чирчиқ
Прокурор ва ёшлар учрашуви

📍Бугун Юқори Чирчиқ туман 2-сектор ҳудудидаги 22-сонли мактабда Қанғли МФЙ аҳолиси ва ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

😞Учрашувда туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Ғ.М.Абдусаламов, Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири И.Акрамов, Қанғли МФЙ ҳоким ёрдамчиси О.Тошев, 2-сектор штаби аъзолари ҳамда Қанғли МФЙ аҳолиси ва ёшлари иштирок этди.

Учрашувда ичимлик суви, ички йўлларни асфальтлаштириш, имтиёзли кредит ва моддий ёрдам ажратиш масалалари қайд этилиб, ушбу мурожаатларни ҳал этилиши туман прокуратураси томонидан назоратга олинди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда соҳани ривожлантириш ва коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
#Юқори_Чирчиқ
Маҳаллалардаги патронаж хизматлари фаолияти қониқарлими?

Бугунги кунда аҳолининг тиббий ва санитар-гигиеник маданияти даражасини юксалтиришга қаратилган амалий ишлар юртимизда изчил олиб борилмоқда.

📍Жумладан, Юқори Чирчиқ туманида аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни оммалаштириш борасидаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🩺💉Бунда патронаж хизматининг хонадонбай, фуқаробай ишлаши ва зарур мурожаатларни, таклифларни раҳбариятга етказишда ҳам катта хиссаси бор.

🔬Бугунги кунда туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси, қишлоқ оилавий поликлиникаларида тиббий патронажлар сифатида умумий амалиёт шифокорлари (УАШ), патронаж ҳамширалар ва зарур ҳолатларда тор мутахассислар ҳам қўшимча жалб қилинмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Ҳоким ёрдамчилари учун имтиёзлар белгиланди

📍
https://uza.uz/posts/347959

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Юқори_Чирчиқ
Ободонлаштириш ва тозалаш ишлари мавсум танламас!

⚡️Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Зеро, саранжом-сариштали жойда қут-барака бўлади.

‼️Орасталик бизнинг қон-қонимизга сингиб келаётган қадриятлардан бири, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

💯Айни чоғда тумандаги Янгиобод маҳалла фуқаролари йиғинида Ободонлаштириш корхонаси ходимлари томонидан кенг кўламли ободонлаштириш, ариқларни тозалаш ва дарахтларни буталаш ишлари олиб борилмоқда.

🌳Дарҳақиқат, туманда бугунги кунда барча маҳаллалар обод гўшаларга, кўркам масканга айланиб, намунавий хонадон ва кўчалар сони ортиб бормоқда. Натижада одамларимизнинг ўз ҳаётига бўлган ишончи юксалиб, яшашга, келажакка бўлган интилиши кучаймоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat