#Юқори_Чирчиқ
Сайёр қабулда муаммолар ўрганилмоқда

💯Бугун "Чумчуқжар" маҳалла фуқаролари йиғинида Юқори Чирчиқ 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ғ.Абдусаломов, туман Халқ қабулхонаси раҳбари И.Акрамов, маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Қ.Мирзаев, маҳалла фуқаролари йиғини раиси Л.Бабаева ҳамда маҳалла аҳолиси иштирокида "Сайёр қабул" бўлиб ўтди.

☑️Қабулда фуқаролар томонидан 5 дан ортиқ мурожаатлар баён қилинди. Улардан электр таъминоти, оилавий мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш этиш учун кредит олиш, мактаб учун ошхона, спорт зал қуриб бериш сингари масалалар қайд этилди.

📍Ушбу масалалар мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганилиб, назоратга олинди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Хотин-қизлар масалаларини ўрганиш муҳим масалалардан бири.

❇️Аёл тинч бўлмас экан, оила ҳам, жамият ҳам тинч бўлмайди. Айниқса, келажак тарбиячилари бўлмиш аёлларимизнинг соғлиги, таълим-тарбияси, уларнинг маънавиятли бўлишлари юзасидан бугун қайғурмасак, эртага унинг оқибатини ҳеч бир сабаб билан оқлаб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.

Уларнинг нозик елкалари қанчалар залворларни кўтариб яшаётганликларига гувоҳ бўлмоқдамиз.

💯Юқори Чирчиқ тумани ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси Г.Айтекова туманинг "Нурли йўл" маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган, эҳтиёжманд оила вакиллари билан хонадонбай суҳбат олиб борди.

📣Суҳбат жараёнида тиббий кўрикка муҳтож оилаларга керакли тавсиялар берилиб, тиббиёт муассасига йўналтирилди.
"Аёллар дафтари"га киритилиши лозим бўлган фуқаролар эса дафтарга киритилиб, ижтимоий ёрдам ажратилиши кўзда тутилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Аҳоли билан хонадонбай мулоқот: муаммо, ечим, самара.

💯Бугунги кунда аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш муҳим вазифалардан бири саналади.

🔰Шундай экан, туман ҳокими У.Атемов туманнинг оғир ҳудуди бўлган "Нурли йўл" маҳалла фуқаролари йиғинида бўлиб, хонадонбай ўрганиш ишларини олиб борди.

📊Ўрганиш жараёнида, маҳалла фуқаролар ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот қилди. У ердаги мавжуд камчилик, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди.

Жорий йилнинг 20 январ куни айнан шу маҳаллада бўлиб ўтган "Сайёр қабул"да тушган мурожаатларда ички кўчаларни асфальтлаштириш масаласи туман ҳокими ўринбосари А.Каримовга юклатилган эди. Бугунги кунда ушбу маҳалланинг ички кўчаларида ободонлаштириш, қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

🐓Шунингдек, 6 та парранда боқиш истагида бўлган хонадон вакилларига 50 тадан товуқ топширилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Дайжест

❗️27 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
Субсидия нима? У кимларга берилади?

*Оҳангарон шаҳри.
Давлат маслаҳатчиси ўринбосари ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ўрганди

*Нурафшон шаҳри.
Мурожаат жойига чиқиб ўрганилди

*Тошкент тумани.
Эҳтиёжманд оилаларга паррандачилик учун инкубатор аппарати тарқатилди

*Оққўрғон тумани.
Бунёдкорлик манзиллари

*Паркент тумани.
Нархлар барқарорлиги-назоратда

*Олмалиқ шаҳри.
Янги Ўзбекистон массиви қурилиши олдидан ўрганиш

*Янгийўл шаҳри.
Аҳоли билан учрашув

*Чирчиқ шаҳри.
Бандлик маркази фаолияти ўрганиб чиқилди

*Чиноз тумани.
Навбатдаги сессия

*Юқори Чирчиқ тумани.
Аҳоли билан хонадонбай мулоқот: муаммо, ечим, самара

*Бекобод тумани. «
E-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали ер майдонлари танлов асосида ижарага берилади

*Оҳангарон тумани.
МСКТ нима?

*Қибрай тумани.
Ҳавонинг қулайлиги оғир ҳудуддаги иш жараёнларига қўл келмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Ёшлар ишлари агентлиги – келажак таянчи

*Пискент тумани.
Ҳашарда эҳтиёжманд фуқароларга ёрдам берилади

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари

*Ангрен шаҳри.
Сектор раҳбари ташаббус кўрсатмоқда

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Юқори_Чирчиқ
Муаммоларлар ўрганилмоқда

📍Бугун Юқори Чирчиқ тумани ҳоким ўринбосари Д.Асқаров, туман прокурони Ғ.Абдусаломов, Халқ қабулхонаси раҳбари И.Акромов масъуллигида, шунингдек корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида "Фуқаролар қабули" бўлиб ўтди.

⚡️Қабулда 10 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, мавжуд муаммолари яъни; ижтимоий, тиббий ёрдамга муҳтож хонадон вакиллари мутасадди раҳбарларга таклиф ва мурожаатларини баён этишди.

✔️Тегишли корхона-ташкилот раҳбарлари муаммолар юзасидан вазифалар олиб, натижаси назоратга олинди. Шунингдек, қабулдан сўнг жойларда муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat