#Юқори_Чирчиқ
Сайёр қабуллар самараси: Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Сайёр қабуллар самараси: Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда.

‼️Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш — бугуннинг долзарб вазифаларидан бири. Қолаверса, бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклаб, халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди.

📣Жорий йилнинг 20 январ куни туманнинг "Нурли йўл" маҳалла фуқаролари йиғинида туман ҳокими раҳбарлигида Сайёр қабул ўтказилди.

📊Мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик, йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан фуқароларнинг мурожаати бирма-бир муҳокама қилинди.

❇️Қабул давомида ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, эътирозли ҳолатлар бўйича ҳокимлик, масалага дахлдор бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

⚡️Жумладан, Ғолиблар кўчаси фуқароларидан ички хўжалик автомобил йўлларини шағаллаштиришни сўраб мурожаат қилган эди. Бу эса муаммонинг жойида ҳал этилишига замин яратди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Туман ҳокими аҳоли билан бирга.

📌Бугун Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемов "Нурли йўл" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида хонадонбай аҳоли билан суҳбатлашиш, ўрганиш ишларини олиб борди.

📊Ўрганиш давомида маҳалла аёлларининг ҳаётдан розилиги, миннатдорлиги бизни мамнун этди. Жамиятнинг кичик бўлаги бўлган оилалар тинч, фаровон бўлса, жиноятчиликлар, барча ёмон иллатлар бархам топади.

💯Туман раҳбари маҳаллани аёв кезар экан, турли-туман оила вакиллари билан суҳбатлашди. Кимдир қора мол боқиш, паррандачилик билан шуғулланиш, кимдир эса ёз бўйи деҳқончилик билан шуғулланиб, махсулотини бозорга тайёрлаётган, айримлар эса иссиқхонада кўкатлар экиб фойда олишининг гувоҳи бўлдик.

☑️Хуллас, 15 дан ортиқ хонадонларни ўрганиш жараёнида бекор ўтирган фуқароларни тополмадик.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Табиий фанлар ойлиги доирасида-саёҳат.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Табиий фанлар ойлиги доирасида-саёҳат.

📌“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 4805-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда кимё ва биология фанларини ривожлантириш, ушбу йўналишларда таълим сифати ҳамда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили” Давлат дастурининг устувор вазифалари қаторида белгиланган.

Жорий йилнинг 20 январь "Табиий фанлар ойлиги" доирасида Юқори Чирчиқ Халқ таълими бўлими мудири У.Урунбоева ташаббуси билан Юқори Чирчиқ тумани тасарруфидаги 41 та мактабнинг ўқитувчилари (кимё, биология) Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейида бўлишди.

💯Малака кўникмаларини ошириш мақсадида ташкиллаштирилган бу семинарда ТошПТИ академик лицейи директори, биология фанлари доктори, профессор Ортиқбой Эшонқулов ўқувчиларни қандай қилиб туман,вилоят, республика ва халқаро олимпиадаларга тайёрлаш мумкинлиги ҳамда етук кадрларни етиштириш учун мактаб пойдевор тамойили остида тадбиқ этишнинг самарали усулларини тушунтириб ўтди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Фан ойлиги доирасида семинар-тренинг.

Семинарда кимё,биология хоналарига бўлиниб фан бўйича маьрузалар ташкил этилди. Кимё фанлари номзоди Шаҳноза Шодмонова, биология фанлари номзоди Коваль Татяна Юриевналар ўз маьрузалари билан иштирок этишди.

📣Ўқув семинарида юқоридаги масалалар бўйича таклиф ва мулоҳазалар тингланиб ўзаро тажрибалар алмашинилди ҳамда самарали ва мазмунли тарзда якунланди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat