#Юқори_Чирчиқ

📌Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни давом эттириш, ушбу тоифа вакилларининг Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ва муносиб нишонлашини таъминлаш мақсадида Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

Шу мақсадда бугун Юқори Чирчиқ тумани 3-сектор ҳудудида "темир дафтар"га киритилган, кам таъминланган оила вакилларига бир марталик ёрдам пуллари ва Давлат раҳбарининг "Янги йил" табрикномалари сектор раҳбари А.Муллажонов ҳамда туман ҳокими ўринбосари О.Саломовлар томонидан топширилди.

❇️Тадбир аввалида раҳбарлар барчани байрам билан қутлашди, сўнгра қорбобо ва қорқизнинг чиқишлари барча йиғилганларга хуш кайфият улашди.

🎤🎥Бир пиёйла чой устида барча дийдорлашиб, уйин кулгуларга

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Дайжест

❗️27 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оҳангарон тумани.
Президент совғалари ўз эгаларига тарқатилмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Янги йил шукуҳи

*Пискент тумани.
Аграр соҳа жонкуярлари тақдирланди

*Нурафшон шаҳри.
Инсон қадри учун

*Тошкент тумани.
Туман ҳокими Президент табригини ўз эгаларига етказди

*Оққўрғон тумани.
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!

*Янгийўл тумани
Сектор раҳбарлари байрам совғаларини тарқатишди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Эҳтиёжманд аҳоли вакилларига ёрдам пуллари

Юқори Чирчиқ тумани.
Байрам совғалари ўз эгаларига топширилди

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳайдовчилар хавфсизлиги йўлида

*Янгийўл шаҳри.
800000 сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Севинчда болалик қувончлари

*Чиноз тумани.
Президентнинг байрам совғалари етказилмоқда

*Бекобод тумани.
Президент қарори амалда: кам таъминланган оилаларга пул тарқатиш бошланди

*Зангиота тумани. “
Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг туман саралаш босқичи старт олди

*Ангрен шаҳар.
Ижтимоий кўмау берилди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Юқори_Чирчиқ
Жажжи қорбобочалар

🎄Юқори Чирчиқ тумани 9-мактабгача таълим ташкилоти ўрта гуруҳининг "Янги йил" тадбиридан фотолавҳалар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Оилам-бахтим!

👨‍👩‍👧Юкори Чирчик туманидаги 2-мактабгача таълим ташкилотида "Оилам-бахтим" номли тадбир ўтказилди.

📊Ушбу тадбирда ота оналар болажонлар билан биргаликда турли уйинлар, викторина савол-жавобларда фаол қатнашди.

🔰Шунингдек, Менинг оилам мавзусида расмлар чизиш билан биргаликда тадбир якунида энг фаол иштирокчилар муассаса раҳбари Дилафруз Раманова томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Маҳалла раисларининг хисоботи

📊2021 йил якунига етиб, 2022 йил бошланишига ҳам оз фурсат қолди.

🔰Шу муросабат билан Юқори Чирчиқ туманида фаолият олиб бораётган барча, яъни 45 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари 2021 йилда қилинган ишлари борасида маҳалла аҳолисига хисобот қилишмоқда.

📍Бу сингари хисоботлар туманнинг барча маҳалла раислари томонидан кунлик режа асосида ўтказилиши режалаштирилган.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди


📍Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2021 йилдаги ПҚ-56-сонли қарорига асосан 2-сектор худудидаги 26 та эҳтиёжманд оилаларга 800 минг сўмдан пул маблағи ва Президент табриги етказилди.

🔰Шунингдек, мазкур оилаларга бевосита туман прокурори Ғ.М.Абдусаламов бошчилигида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Ёш тадбиркорларга 540 млн сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади

Ҳукуматнинг 21 декабрдаги «Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ТИФ Миллий банкка 100 млн доллар пул ажратилган.

Мазкур маблағлардан 2022−2024 йилларда ёшларга кредитларни қуйидаги шартларда ажратиш учун сарфланади:

🔹 кредит миқдори БҲМнинг 1000 бараваридан 2 минг бараваригача (270 млн — 540 млн сўм);
🔹 муддати — 7 йил, имтиёзли давр — 3 йил;
🔹 фоиз ставкаси — Марказий банкнинг асосий ставкасида (ҳозирда 14%).

Кредитлар ажратиш учун Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат палатаси ва банклар томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар рўйхати шакллантирилади.

Улар учун бизнес кўникмаларини шакллантириш бўйича бепул ўқув курслари ташкил этилади. Курсларни муваффақиятли тугатганларга сертификат берилади.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFffjxaO-5u2S7Jggw
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
Саммитда етакчилар йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилиб, ҳамкорликни ривожлантиришнинг келгусидаги устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашадилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл с рабочим визитом в город Санкт-Петербург для участия в неформальном саммите глав государств-участников Содружества Независимых Государств.
На саммите лидеры подведут основные итоги уходящего года и обменяются мнениями по приоритетным направлениям дальнейшего сотрудничества.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
Диққат!

‼️Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан иситиш мавсумида хавфсизлик қоидаларига риоя этишни сўраб қолади.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat