Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш юзасидан батафсил фикр алмашилди.
Олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан самарали парламент назоратини таъминлаш муҳим экани қайд этилди. Икки мамлакат парламентлари вакиллари бу борада бор куч ва имкониятларини ишга солишларини таъкидладир.

Президент Шавкат Мирзиёев провел в Сеуле встречу со Спикером Национальной Ассамблеи Республики Корея Пак Бён Соком.
Состоялся подробный обмен мнениями по дальнейшей активизации узбекско-корейского сотрудничества.
Стороны подчеркнули важность установления эффективного парламентского контроля за выполнением договоренностей, достигнутых на высшем уровне. Представители парламентов двух стран заверили, что для этого будут приложены все усилия и возможности.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ёшлар_форуми_2021
#Тошкент_вилояти
#Юқори_Чирчиқ_ёшлари
Юқори Чирчиқ тумани "Камалак юлдузлари тақдирланди!"

📍Жорий йилнинг 17 декабр санасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Охангарон шахридаги "Мажнунтол" кошонасида "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёти фестивалининг Тошкент вилояти босқичи ғолиблари ҳамда "Йил етакчиси" танловининг вилоят босқичи иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🎤Шунингдек, тадбир давомида ижтимоий химояга мухтож оила фарзандлари учун гала концерт ташкил этилди.

➡️ Ушбу концертда Юқори Чирчиқ туманидан ҳам танлов ва фестивал иштирокчилари билан биргаликда ижтимоий химояга мухтож оила фарзандлари иштирок этди!

📍"Камалак юлдузлари" танловининг вилоят босқичи ғолиби 30-мактаб ўқувчиси Қурбонбоев Саидқосим Азиз ўғли эса ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди!

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
"Ички ишлар вазири" кубоги учун

📊Тошкент вилояти Қибрай туманида 3 та секторлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари вазири кубоги учун "Баркамол ва соғлом оила" шиори остида спорт мусабақаси ўтказилди.

🏆Ушбу спорт мусобақасида Тошкент вилоятининг 22 та туман-шаҳарларидан келган спортсевар оилалар иштирок этди.

🥉Мусобақа якуний натижаларига кўра, Юқори Чирчиқ тумани, 3-сектор ҳудуди, "Уччинор" маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи Мурат Кўрмашев оиласи фахрли 3-ўринни эгаллади.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#ижтимоий_эълон

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилояти аҳолиси диққатига!

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Тошкент вилоятидаги барча умумий ўрта таълим мактаблари бўйлаб “Оталар куни” тадбирлари ташкил этилади.

Мазкур сана муносабати билан бўлиб ўтадиган учрашув ва мулоқотлар доирасида “Мен, отам ва онам” мавзусида расмлар танлови, 8-11-синф ўқувчилари ўртасида фарзанд тарбиясида отанинг ўрни борасида иншолар танлови ўтказилади.

Учрашувда “Энг намунали ота”, “Ибратли ота” каби йўналишларда ўз фарзанди тақдири, билим олиши ва иқболига бефарқ бўлмаган жонкуяр оталарни тақдирлаш маросимлари ҳам кўзда тутилган.

Жондан азиз фарзандлари умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамма-ҳамма "дадажон" ва "адажон"ларни 18 декабрь куни соат 15:00 дан бошлаб вилоятдаги барча мактабларда бўлиб ўтадиган “Оталар мажлиси”да кутиб қоламиз.

Ёшлар тарбияси ҳамда тақдирида муҳим аҳамият касб этувчи мазкур тадбирдан четда қолманг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️
17 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Юқори Чирчиқ тумани Ёшлар харбий-ватанпарварлик рухида тарбияланмоқда

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Қуйи Чирчиқ тумани Пахтазор МФЙ Сағбон кўчасига 250 та хонадонга опен бюджет томонидан табий газ фойдаланишга топширилди

*Чирчиқ шаҳри.МАДАНИЯТ” ЯНГИ БИНОДА

*Янгийўл шаҳри. "Энг намунали ёш оила"

*Бекобод тумани. Пиротехника воситаларининг зарарли оқибатлари

*Оҳангарон тумани. Тадбиркорлар кимга мурожаат қилишмоқда?

*Қибрай
тумани.Ишчи гуруҳ аъзолари сектордаги маҳаллаларда ўрганишларни давом эттирмоқда

*Бўстонлиқ тумани. Ҳар ким ўз бурчини адо этса...

*Пискент тумани.
Кредит қарздорлиги ишбилармонлар фаолиятида муаммоларни юзага келтиради

*Нурафшон шаҳри.
Шаҳар тарғиботчилари учун амалий семинар

*Тошкент тумани. Ёшларга эътибор ва ғамхўрлик

*Оққўрғон тумани.
Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида "Меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди

*Янгийўл тумани.
Янгийўл тумани аҳолисининг мурожаатлари қай тарзда ҳал этилмоқда? Аҳоли бундан мамнунми?

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ёнғин хавфсизилиги учун ҳамма бирдек масъул

*Паркент тумани.
АҲОЛИНИНГ ҲАР БИР МУРОЖААТИ – ЭЪТИБОРДА

*Олмалиқ шаҳри. Ҳокимлик мутасаддилари фуқаролар билан мулоқотда

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Юқори_Чирчиқ
"Ўзбекистон учун 100 ғоя" танлови

📍Айни дамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан "Ўзбекистон учун 100 ғоя" деб номланган кўрик танлов бўлиб ўтмоқда.

📣Ушбу танловда Тошкент вилоятининг 15 нафар иштирокчилари сафида Юқори Чирчиқ туманининг энг фаол ёшларидан бўлган Д. Ниёзов ҳамда И.Бухарбаевлар ҳам иштирок этмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Таълим масканларида - "Оталар куни"
39-умумий ўрта таълим мактабидан фотолавҳалар

⚡️Бугун туманимизнинг барча умумтаълим мактабларида “Оталар куни” тадбирлари ташкил этилди.

📊Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёшларнинг оиладаги тарбияси, она-онанинг вазифалари, болаларга тарбия бераётганда йўл қўйиладиган камчиликларни бартараф этиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашдир.

📌 Мазкур тадбирлар доирасида мактабларда ўқувчиларнинг оталари билан учрашув ва мулоқотлар ташкиллаштирилиб, “Мен, отам ва онам” мавзусида расмлар танлови, 8-11-синф ўқувчилари ўртасида фарзанд тарбиясида отанинг ўрни борасида иншолар танлови ўтказилмоқда.

Шунингдек, учрашувда “Энг намунали ота”, “Ибратли ота” каби йўналишларда ўз фарзанди тақдири, билим олиши ва иқболига бефарқ бўлмаган жонкуяр оталарни тақдирлаш маросимлари ҳам кўзда тутилган.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat