"Маънавият қалб қуёши" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

📍Жорий 2021 йилнинг 10 декабръ куни Юқори Чирчиқ тумани Халқ таълими тасарруфидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида «Маънавият қалб қуёши» мавзусида семинар ҳамда тадбир бўлиб ўтди.
Семинарда 5 ташаббус лойиҳаси ўқувчилар томонидан кенг тарғиб этилди.

🔰Ушбу тадбир туман Халқ таълими бўлими раҳбари У.Урунбаева ташаббуси билан туманнинг 41 та мактаблари раҳбарларининг иштирокида ўтказилди.

📚Шуни эслатиб ўтаманки, бу каби семинар- тренинглар режа асосида, туманнинг барча умумтаълим мактабларида йил давомида ўтказилиши режалаштирилган.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саховат

Ногиронлиги мавжуд бўлган Т. Багиповга янги ўй қуриб берилди


Юқори Чирчиқ тумани "Қорасув" маҳалла фуқаролари йиғини "Ҳамкорлик" кўчаси, 85-уйда истиқомат қилувчи Флюра Бекқулова ва унинг ногиронлиги бўлган ўғли Тимур Багаповлар шу кунга қадар нураб кетган эски уйда истиқомат қилиб келишаётган эди.

Туман ҳокими У.Атемовнинг ташаббуси ва ҳудуд депутати Алишер Шокировнинг саъй ҳаракатлари натижасида улар яшаётган ҳовлининг ярмига яшаш учун янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Қурилиш ишлари тўлиқ тугатилгач, барча шароитлари билан таъминланган уй ўз эгасига топширилди.

Юқори чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
Ёшлар форуми ойлигида ўтказилаётган"Ҳоким кубоги"нинг ғолиблари тақдирланди.

📊Юқори Чирчиқ тумани 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида 2021йил 10-11декабр санасида тумандаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган аёллар ва эркаклар ўртасида спортнинг волейбол, футбол ҳамда сузиш тури бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

🔰Икки кун давомида ўтказилган мусобақанинг якунида туман ҳокими У.Атемов сўз олиб, спорт мусобақаларида фаол иштирок этган ташкилот ходимларини ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирлади. Сўзларининг давомида бу сингари мусобақаларнинг давомий бўлишини таъкидладилар.

“Ҳоким кубоги” мусобақасида Халқ таълими бўлими, туман ҳокимлиги, туман тиббйт маркази, Болалар ва Ўсмирлар спорт мактаби шунингдек, туман Ёшлар иттифоқининг йигит ва қизлари фаол иштирок этиб, ғолиблик сари курашдилар.

Юқори чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ

Юқори Чирчиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Ботир Ражаббоевнинг мурожаати
.

Юқори чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Туман сайёр хизматлари жойларда хозиру - нозир!

💯Бугунги кунда, авваламбор, аҳолининг қулайлиги шунингдек, жойларда корхона ташкилотларнинг ишларини ташкил этиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида корхона-ташкилотлар томонидан Сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

🔰Хусусан, Юқори Чирчиқ тумани "Сохибкор" қишлоғининг 41-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида туман Давлат хизматлари маркази, ФХДЁ ва "Сув таъминот" филиали ходимлари ҳамкорлигида ичимлик сувига уланиш бўйича сайёр хизматлар кўрсатилди.

Ушбу тадбир жараёнида 50 дан ортиқ фуқаролардан мавжуд ичимлик сувига уланиш, абонент рақамларини олиш, хисобдонларни ўрнатиш, шартномалар тузиш, истеъмолчи бўлиши мақсадида аризалар қабул қилинди.

Юқори чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Туман ҳокими У.Атемов Халқ таълими тасарруфидаги 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан учрашди.

📍Бугун Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемов Халқ таълими тасарруфидаги 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари, ўқувчилари билан учрашиб, мактабнинг имконият даражасини ўрганди.

🔰Иқтидорли ўқувчилар бир сафда, миллий кийимда меҳмонларни кутиб олишлари барчага хуш кайфият улашди.

❇️Туман ҳокими умумтаълим мактаби билан танишар экан, инглиз тилига ихтисослашган 5 синф ўқувчилари ва устози билан яқиндан суҳбатлашди. 2021 йилда Халқ таълими бўлими мактабларида тажриба сифатида бошланган бу сингари ихтисослашган синфларнинг ютуқлари ва билим олиш даражасини Халқ таълими мудири У.Урунбоева ҳамда синф устози батафсил тушунтириб ўтди.

‼️Шунингдек, ўрганиш давомида туман раҳбари спорт ва фаоллар зали, синф хоналарини кўздан кечириб, зарур тавсияларини бериб ўтдилар.

Юқори чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat