#Юқори_Чирчиқ
#очиқ_мулоқот

Муаммолар мавжуд, ечим муқаррар.

📍Айни дамда Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У. Атемов, 2-сектор раҳбари Ғ. Абдусаломов, Халқ қабулхонаси раҳбари И.Акрамов, шунингдек, барча мутасадди раҳбарлар иштирокида "Фуқаролар қабули" бўлиб ўтмоқда.

💯Фуқаролар қабули ҳафтанинг ҳар жума куни ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги қабулда муаммолари, талаб ва таклифлари бор 15 нафар фуқаролар мутасадди раҳбарларга мурожаат қилишди.

🟢Фуқаролар асосан, уй-жой, янги темир бетон таянчлар ўрнатиш, ички йўлларни асфальтлаштириш, болалар нафақаси каби муаммолари билан мурожаатлар қилишди.

‼️Муддат талаб этмайдиган мурожаатлар юзасидан туман ҳокими тегишли раҳбарларга ҳозирни ўзида жойларга чиқиб ўрганиш вазифалари юклатиб, натижасини ўз назоратига олди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Долзарб_40_кун
"Яшил макон" умуммиллий дастури доирасидаги ҳайрли харакатлар

🌲⚡️Айни дамда туман ИИб ходимлари томонидан ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

🌳♻️Ушбу «Долзарб 40 кунлик”да ушбу хайрли ишга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида кенг кўламда ободонлаштириш, мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари экилмоқда.

📊Қувонарлиси, эзгу ташаббусда барча даражадаги раҳбар ва ходимлар, маҳаллаларда фуқаролар, фермерлар ҳамжиҳатликда хайрли ишларни давом эттирмоқда. Экин майдонлари тозаланиб, теграсига мевали ва манзарали кўчатлар экилмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#танлов

⚡️ “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” танлови якунланди. Тошкент вилояти вакили ғолиблар сафида

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Юқори_Чирчиқ
#ОАВ_биз_ҳақимизда
#пресс_тур
Картошкачилик соҳасидаги инновацион усуллар

📌Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикасида Инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5495-сонли фармонига асосан, инвесторлар ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Жанубий Кореянинг "GC-BIO CORPORATION" корхонаси билан шартнома тузилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat