#Инфографика
#Сайлов_2021

📍Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияси аъзолари учун тўловлар миқдори.


Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистонда автомобиль рақамларининг классификацияси бўйича маълумот

☝️PAA — Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимлари;

👤PSS — Ўзбекистон Президентининг давлат хавфсизлик хизмати ходимлари;

🚙PPP — Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари;

🚗UZB— давлат ҳокимиятининг марказий идоралари раҳбарлари;

🚙APC, VPC, PSVg‘ —вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарияти (вазирларнинг ўринбосарлари);

🚗DAV, AVH, BVH, FVH, JVH, KVH, NVH, SVH, TVH, XVH — Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари;

🚙USB, BGR —Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги қўшинлар;

🚓VSB, VSC, VSF, VSD, VSG, VSP, VSV — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари;

🚙PSF, PSP — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимлари;

🚖TSS, TST — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари;

🚔ZDF — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари;

🚘DXA, PXQ — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматлари агентлиги ва Президент Халқ Қабулхонаси ходимлари;

🚙FVV — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари;

🚑UNG — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари;

🚗MV, MT — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ходимлари;

🚕TTA, TTB, TTC, TTD, TTE, TTF, TTG, TTH — таксилар;

🟢D — дипломатлар (яшил рангли);

🟢CMD — хорижий давлатлар элчилари, халқаро ташкилотлар вакиллари (яшил рангли);

🟢T — элчихона техник персонали (яшил рангли);

🟢M — хорижий фирма ва компаниялар ходимлари, инвесторлар (яшил рангли);

🟢X — консулликлар, савдо ваколатхоналари ходимлари (яшил рангли);

🔵UN — БМТ ва тузилмаларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари (кўк рангли);

🟡H — Фуқаролиги бўлмаган шахслар (сариқ рангли).

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
Forwarded from PISMIQ.uz
Ўз сайлов участкангизни қандай аниқлашингиз мумкин?

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Портал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#мен_сайловда_иштирок_этаман
#муносиб_номзодга_овоз_бераман

2021 йил 24 октябр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этиб, муносиб номзодга овоз бераман!

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Топ5

Тошкент вилоятидаги энг фаол Ёшлар ишлари агентлиги бўлими раҳбарлари

©Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
#Юқори_Чирчиқ

Замонавий таълим сифати - келажакка сари пойдевордир!

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ

Замонавий таълим сифати - келажакка сари пойдевордир!

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таълим соҳасига катта эътибор қаратилмоқда.

📍Таълим сифатини яхшилаш мақсадида, Юқори Чирчиқ тумани Халқ таълими Бўлими мудири У.Урунбоева томонидан бир қатор янги лойихалар ташкил этилди.

🟢Жумладан, ўқувчиларнинг билим салохиятини ошириш мақсадида туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 1, 3, 5,6,7,8,9,10,11,12,26,17,20,22,23,26,29,32,34 -умумтаълим мактабларининг 5-7-синфларидан иқтидорли ўқувчилар синфи ташкил қилиш режалаштирилди.

🔰Шунингдек, амалда мактабларимиз ўқувчиларидан инглиз, физика, математика, она тили фанларидан тест топшириқлари ҳамда оғзаки савол-жавоб орқали иқтидорли ўқувчилар танлаб олинди.

‼️Умумтаълим мактабларидан танлаб олинган ўқувчилар синфлар кесимида тaқсимланди. Хозирги кунда уларга мактаблардаги биринчи ва олий тоифали малакали ўқитувчилар бириктирилди ҳамда иқтидорли синфлар ташкил этилди.

📣Бундан кўзланган ягона мақсад, умумтаълим мактабларидаги ўқувчиларимизнинг келажакда зиёли, билимли, салохиятли бўлиши, олий таълим муассасаларида таълим олиб, ҳаётда ўз ўрнини эгаллаши, юртга нафи тегадиган инсон бўлиб етишиши учун замин яратишдир.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#тарих

‼️ОҲАНГАРОН ВОДИЙСИДАГИ УРУҒЛАР

🔻Оҳангарон водийсида азалдан туркий қабилалардан "турк" уруғи яшаб келган. Буни биз XX асрнинг ярмигача ўз номини сақлаб қолган Туркқишлоқ(Оҳангарон сув омбори) яқинидаги, Турковул(Сегенексой қўшилишидаги) ва Увак қишлоғидан ғарбдаги Туркқишлоқ мисолида кўришимиз мумкин. Бу ерда туркларнинг "Жўнбош" тўпига мансуб аҳоли яшаган ва ҳозир ҳам уларнинг авлоди сақланган. Улардан ташқари водийнинг тоғли қисми тугаб, текислик бошланган жойларда Қанғ давлатдаги ҳозир ҳам яшаб келаётган ва ўзини қозоқ халқига мансуб деб билувчи Қанғ қабиласи ва унинг аймоқлари: Ойтамғали, Қўштамғали, Сартамғали аймоқлари, асосан Оққўрғон туманидаги, қисман Оҳангарон туманида яшамоқдалар.

🔹Қанғнинг Қоратухум, Қўрсой, Сангровут уруғларига мансуб аҳоли ҳозирги пайтда Паркент, Юқори Чирчиқ, қисман Оҳангарон туманида яшамоқдалар.

📌Қатағонлар – булар ҳам қадимги аҳоли бўлиб, уларнинг бобокалонлари икки минг аввалҳам Ўрта Осиёда яшаган, деган тахминлар бор. Тошкент шаҳрининг дарвозаларидан бири ҳам Қатағон деб номланган эди. Қатағон қабиласининг бобокалонлари қадимдан яшаб келган бўлиб, улар XI-XII асрлардан бошлаб мўғуллар таркибидан ажралиб чиққанлар. Аслида Қатағон деган ном Чингизхоннинг тўққиз авлод аввалги Аланқува исмли бувисидан пайдо бўлган. (Абулғозий Баҳодирхон "Шажараи Турк") ўша авлод Нируннинг бир тармоғи Қатағон деб номлаган эди. Оҳангарон водийсидаги Қатағон уруғининг вакиллари Ангрен шаҳри яқинидаги Қатағон қишлоғида, Қорақалпоқ қишлоғида учрайди.

📌Сўғдлар XX аср охиригача Ангрен шаҳри яқинидаги Боғисўғд қишлоғида бўлган. Қишлоқ аҳолисининг бу ерга қачон келганлиги ҳақида аниқ маьлумот йўқ. Лекин маҳаллий аҳоли эьтирофича, улар кам деганда беш аср аввал бу ерга келганлар. Лекин Боғисўғддаги Каловуртепада яшаб ўтган ва ундан аввалги тош асри, неолит даврига мансуб сак қабилалари билан ҳозирги сўғд авлодлари орасидаги алоқа аниқланмаган. Боғисўғдликлар икки тилда сўзлашувчи аҳоли бўлиб, улар ҳозирги замон тожик тили ва ўзбек тилида сўзлашадилар.

🔻Тома Баҳодир Розиқ ўғлининг фикрига кўра, форс ҳукмдорлари мил.ав. V асрда Амударёдан ўтиб, Самарқандни босиб олганларида сўғдларнинг бир қисми Шош-Илоққа қочиб, Паркент, Намданак, Заркент, Новгарзон, Сўқоқ деган ерларга келганлар. Улар Қурама тоғидаги Лояксойнинг "Бешиктош"ида яшаган. Маҳаллий аҳоли уларни "муғ" деб атаган.

🔹Қипчоқ қабиласи Оҳангарон водийсининг деярли барча жойларида учрайди. Улар асрлар давомида турли даврларда кўчиб келганлар. Қўқон хонлиги даврида қипчоқлар қирғин қилинган пайтда эса улар бу ерга келиб жон сақлашган. Кейинчалик шўролар даврида улар пахта етиштириш мақсадида Фарғона водийсидан мажбурий равишда турли ерларга кўчирилган. Қипчоқлар асосан деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланган. Оҳангарон туманида улар асосан Оқтов қишлоқларидан: Эртош, Бешқўлда: Қорабоғ, Нишбош, Уйшун II ва бошқа ерларда яшашган. Қипчоқларнинг Қорамўйин уруғи Жиблонда, Чинорда, Ертош(Ғўдалтўп)да жойлашган.

📌Жалойир қабиласи Оҳангарон водийсидаги энг нуфузли, обрўли қабилалардан бири экани барчага маьлум. Абулғозийнинг "Шажараи Турк" асарида Жалойирларнинг Мўғулистонда яшагани ва улар Нукуз(Нукус) авлодидан келиб чиқиб, Дарлагин уруғидан эканлиги ёзилган.

🔻Таниқли тилшунос Х.Дониёров эса жалойирлар аслида туркий қабила бўлиб, кейинчалик мўғуллар таркибига кирган ва қирғинга учрагач, улар 983-1012-йиллар Или дарёси бўйига кўчишган. Бу улус найман, болғали, пўлатли, ачамайли, олмалиқ, унгут, қуюнли каби уруғлари билан бирга Оҳангарон водийсига кўчиб ўтишган.

🔹Мўғул ҳукмдорларидан бири Хара Хулагун ўғли Эргене мусулмончиликни қабул қилиб, Муборакшоҳ деган ном олиб, Сакокат- ҳозирги Оҳангарон шаҳри яқинидаги Убайд қишлоғида яшаган. Этнограф, тарихшунос олим Улаш Тўйчиевнинг фикрига кўра, Амир Темур даврида ҳам Жалойир қабиласи нуфузли қабилалардан бири бўлган.

🔺Амир Темурнинг лашкарбоши бекларидан бири ушбу қабилага мансуб эди. Қандайдир сабабга кўра у соҳибқиронга ёқмай қолган ва қувғин қилинган. Оқибатда Жалойирлар қабиласи ҳар тарафга тарқаб кетган. Уларнинг бир қисми Оҳангарон водийсига келиб паноҳ топган.

Telegram|facebook
Президент Шавкат Мирзиёев таълим, маданият ва тиббиёт соҳаларидаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Тадбирда “Янги Ўзбекистон” университети кампуси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида барпо этиладиган кутубхона, Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази янги биносининг асосий жиҳатлари, яратиладиган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по строительству объектов образования, культуры и здравоохранения.
На мероприятии представлена информация об основных аспектах проектов по строительству кампуса Университета «Новый Узбекистан», библиотеки на территории Национального парка Узбекистана имени Алишера Навои, нового здания Республиканского медицинского центра онкологии и радиологии, создаваемых в них условиях.

#Mirziyoyev #taqdimot #bunyodkorlik #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter