Yunusobod tumani hokimligi/Хокимият Юнусабадского района
2.19K subscribers
18.2K photos
1.49K videos
1 file
2.94K links
Юнусобод тумани ҳокимлигининг янги расмий телеграм канали🇺🇿

🌏Facebook: https://www.facebook.com/YunusobodTumanHokimligi/
Download Telegram
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи давом этмоқда.

Куннинг биринчи ярмида Ашхободда давлатимиз раҳбари туркманистонлик ҳамкасби билан биринчи тор доирада, сўнг кенгайтирилган тартибда жуда маҳсулдор музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг кун тартибидаги масалаларнинг кенг доираси: сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Якунда мамлакатларимиз ўртасидаги Стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш тўғрисида декларация ва ўндан ортиқ икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Жумладан, янги декларацияда ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолатига юксак баҳо берилган, турли соҳалардаги икки томонлама шерикликни ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиш ҳар доимгидек қатъийлиги, Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари чуқур сиёсий ишончга асослангани қайд этилган. Парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, хавфсизлик, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни янги суръат билан давом эттириш, мамлакатларимиз юк ташувчилари, ҳудудлар ўртасидаги алоқалар учун қулай шароит яратишга келишиб олинган.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари чуқур стратегик шериклик даражасига чиқди.

Узбекско-туркменские отношения, основанные на многовековой дружбе и добрососедстве, вышли на уровень углубленного стратегического партнерства.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Яшил макон»: «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари
#23oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
МУНОСАБАТ
Яқинда “Авторадио” эшиттириш чоғида тингловчиси, Юнусобод тумани 12-мавзедаги “Баҳор” тўйхонаси олдини ва 72-автобуснинг охирги бекати ҳудудини таъмирлаб бериши бўйича мурожаат қилинган эди. Мазкур ҳолат туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан ўрганилди.
Маълум бўлишича, Юнусобод тумани 12 ва 15 мавзеларини боғловчи А.Дониш марказий кўча бўйлаб (72-йўналиш автобус охири), 2020-2021 йилларда ер ости метро транспорти ҳаракатланиши йўлида қурилиши амалга оширилган. Метронинг усти ер қатламида асфальтлаш қурилиш-монтаж ишларини "Равон қурилиш" МЧЖ томонидан амалга оширилган. Қурувчи ташкилот томонидан шаҳарсозлик ва қурилиш меъёрлари, технология жараёнларига амал қилинмаган ҳолда монтаж-ишларни бажарганлиги сабабли, ернинг усти қисми қатламида зарар кўриб, катта ҳажмда чўкиш ҳосил бўлган.
Юзага келган жараён юзасидан Тошкент шаҳар Бош Прокутарура томонидан жиноий қўзғатилган ҳамда қурувчи ва буюртмачи ходимларига қонуний чора кўрилган.
2022 йил август ойи бошларида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Бош Прокуратураси ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан ушбу чўкиш содир бўлган ҳудудда қурилиш-монтаж ишлари қайтадан бошланган.
Бугунги кунда "Кўприклардан фойдаланиш 12-ТРЕСТ" корхонаси томонидан ер ишлари билан боғлиқ қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Яқин кунларда ушбу обекътда қурилиш жараёни амалга оширилади. Боиси, буюртмачи Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати инженеринг компанияси" ДУК томонидан танлов асосида аниқланган қурувчи-пудратчи асфальтлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган.


𝕐𝕦𝕟𝕦𝕤𝕠𝕓𝕠𝕕 𝕥𝕦𝕞𝕒𝕟𝕚 𝕙𝕠𝕜𝕚𝕞𝕝𝕚𝕘𝕚 𝕄𝕒𝕥𝕓𝕦𝕠𝕥 𝕩𝕚𝕫𝕞𝕒𝕥𝕚
🌍 𝔽𝕒𝕔𝕖𝕓𝕠𝕠𝕜 🌐 𝕋𝕖𝕝𝕖𝕘𝕣𝕒𝕞
Yunusobodliklar diqqatiga!
Hurmatli Yunusobodliklar. Tumandagi maktabgacha ta’lim tashkilotlari bo‘yicha taklif va murojaatlaringiz bormi?

🔹 Unda joriy yilning 26-oktabr kuni soat 15:00da Yunusobod tuman Maktabgacha ta’lim bo‘limida Toshkent shahar Maktabgacha ta’lim Bosh boshqarma boshlig‘i Nilufar Faziljanova ishtirokida sayyor qabul bo‘lib o‘tadi.

👉🏻 Manzil: Yunusobod tumani K.Zaripov 7-uy. (MTB binosi)

👉🏻Murojaat uchun Telefon: (99) 843-11-24, (99) 872-74-66.

𝕄𝕒𝕥𝕓𝕦𝕠𝕥 𝕩𝕚𝕫𝕞𝕒𝕥𝕚
🌍 𝔽𝕒𝕔𝕖𝕓𝕠𝕠𝕜 🌐 𝕋𝕖𝕝𝕖𝕘𝕣𝕒𝕞
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказмоқда.

Иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия навбатдаги йиғилишининг асосий якунлари кўриб чиқилмоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев проводит встречу с российской делегацией во главе с заместителем Председателя Правительства, министром промышленности и торговли Денисом Мантуровым.

Рассматриваются основные итоги очередного заседания совместной Межправительственной комиссии по экономическому сотрудничеству.

Facebook|Instagram|Twitter
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

В настоящее время Президент Шавкат Мирзиёев проводит совещание по вопросам бесперебойного обеспечения населения, социальной сферы и отраслей экономики энергоресурсами в осенне-зимний сезон.

Facebook|Instagram|Twitter
Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани Астрономия илмий текшириш институти ҳудудидаги дарахтлар кесилиб, уй-жой қуриш учун ажратилгани, 2017 йилдан буён аҳоли инфраструктураси йўқ қилингани, уйлар олдидаги асфальт шилингани, дарахтлар кесилгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Мазкур ҳолат Юнусобод тумани ҳокимлиги ва туман қурилиш бошқармаси ходимлари томонидан атрофлича ўрганилди. Мурожаатда кўрсатилган тумандаги Мирзо Улуғбек маҳалласи, Юлдуз кўрарлар кўчасида жойлашган Астрономия илмий ишлаб чиқариш Институти ҳудуди яқинида жойлашган ер майдони 2018 йилда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан "Istirohat real Hous" МЧЖга кўп қаватли уй ҳамда маҳаллий фуқароларни розилигини олган ҳолда аҳоли учун сайилгоҳ қуриб шарти билан бир гектар ер майдони ажратилган. Ушбу ташкилотга шу кунга қадар Тошкент шаҳар Қурилиш Бош Бошқармаси томонидан архитектура лойиҳалаш чизмаси ва қурилиш-монтаж ишларига рухсат берилмаган. Шу сабабли, тадбиркор бу ерда қурилиш ишларини амалга оширмаган. Шунингдек, ушбу ташкилотга ажратилган ер майдони ёнида "Sifatli beton" МЧЖ га қарашли цемент-бетон ишлаб чиқариш корхонаси томонидан ускуналар ўрнатилган бўлиб, Тошкент шаҳридаги барча қурилиш-монтаж корхоналарга бетон маҳсулотларини етказиб бериш билан шуғулланиб келмоқда.

Ўрганишлар мобайнида ушбу манзил ҳудудида дарахтлар кесилмаганлиги аниқланди. Ҳозирда туман ҳокимлиги ташкилотлари томонидан ҳудуд атрофи ободонлаштирилиб, тартибсиз ҳолатга келган кўчалар чиқиндилардан тозаланди.



𝕄𝕒𝕥𝕓𝕦𝕠𝕥 𝕩𝕚𝕫𝕞𝕒𝕥𝕚
🌍 𝔽𝕒𝕔𝕖𝕓𝕠𝕠𝕜 🌐 𝕋𝕖𝕝𝕖𝕘𝕣𝕒𝕞
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы сотрудников в связи с днем сотрудников органов внутренних дел"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга ушбу мамлакатнинг миллий байрами - Республика куни муносабати билан табрик йўллади.

Давлатимиз раҳбари ўзбекистонликлар қардош Қозоғистон халқининг қувончига самимий шерик эканини таъкидлаб, Қасим-Жомарт Тоқаевга мустаҳкам саломатлик, масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар, Қозоғистон халқига эса фаровонлик, бахту саодат ва доимий равнақ тилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев направил поздравление Президенту Казахстана Касым-Жомарту Токаеву в связи с национальным праздником этой страны - Днём Республики.

Отметив, что узбекистанцы искренне разделяют радость народа братского Казахстана, глава нашего государства пожелал Касым-Жомарту Токаеву крепкого здоровья, больших успехов в его ответственной государственной деятельности, а также счастья, благополучия и постоянного процветания казахстанцам.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида Қашқадарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Энг аввало, давлатимиз раҳбари вилоятда бешта йўналишда - тадбиркорлик, саноат, аграр, ичимлик суви таъминоти, ижтимоий соҳада эришилиши лозим бўлган мақсад ва вазифаларни белгилаб берди. Жумладан:

- вилоятда тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш орқали келгуси йилда 207 минг нафар иш ўрни яратиш зарур;

- саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкин;

- 22 та норуда конни ўзлаштириб, талаб юқори бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш имкони бор;

- пахтани чуқур қайта ишлаш даражасини 32 фоиздан 56 фоизга чиқариш учун кластерлар томонидан 2 триллион сўмлик 12 та лойиҳани якунлаш зарур;

- кимё, нефть-газ, энергетика тизимидаги йирик корхоналар билан саноат кооперациясини йўлга қўйиб, 65 та маҳаллийлаштириш лойиҳасини амалга ошириш лозим;

- 18 минг гектар майдонда сув таъминотини яхшилаб, қўшимча 90 миллиард сўмлик маҳсулот етиштириш, 66 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиб, 300 миллион куб метр сувни иқтисод қилиш, 10,5 минг гектар пахта ва ғалла майдонини қисқартириш ҳисобига, 32 минг оила бандлигини таъминлаш имконияти бор;

- ҳудудда марказлашган тоза ичимлик суви таъминотини келгуси йилда 60 фоизга етказиш лозим.

Facebook|Instagram|Twitter
Қашқадарё ҳокими саноат йўналишида ишлаб чиқариш 15 триллион сўмни, аҳоли жон бошига 4,4 миллион сўмни ташкил қилгани, соҳада банд аҳоли қарийб 44,8 минг нафар эканини маълум қилди.

2023 йилда драйвер соҳаларда йирик лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига бу кўрсаткичларни тегишлича 24 триллион сўм, 6,3 миллион сўм ва 45,2 минг нафарга етказиш мақсад қилинган.

2022 йилда умумий қиймати 1,9 миллиард долларлик 844 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Натижада 12,4 мингта иш ўрни яратилади.

2023 йилда 3,4 миллиард долларлик 769 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, бунинг натижасида 13 186 та иш ўрни яратиш, ишлаб чиқариш ҳажмини 2,9 триллион сўмга, бюджетга тушумларни 712 миллиард сўмга, экспортни 165 миллион долларга ошириш, 110 миллион долларлик импортни ўрнини босиш кутилмоқда.

Вилоятнинг экспорт ҳажми 2022 йилда 26 фоизга ўсиб, 280 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда. 2023 йилда бу кўрсаткични 400 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

Ҳокимнинг Президентга берган ҳисоботи Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг расмий ахборот манбаларида эълон қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Шунингдек, мутасаддиларга Қашқадарёда ижтимоий соҳани яхшилаш мақсадида:

- 13 та боғчани қайта қуриш ҳамда 14 та маҳаллада янги боғча қуриш лойиҳасини 2023 йил инвестиция дастурига киритиш;

- йил якунига қадар 189 та оилавий боғча ташкил этишга 4,5 миллиард сўм, 2023 йилда 380 та боғча ташкил этишга 52 миллиард сўм субсидия ажратиш;

- бир ой муддатда “Она ва бола тиббиёт маркази”ни жиҳозлаш бўйича лойиҳани тайёрлаш;

- келгуси икки йилда Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Косон, Нишон ва Чироқчида қўшимча 550 ўринли туғруқ комплексларини ташкил этиш;

- йил якунига қадар замонавий тиббий ускуналар хариди учун 2 миллиард сўм ажратиб, 21 турдаги юқори технологик амалиётларни йўлга қўйиш;

- йил якунига қадар Китоб ва Қарши туманларида “Янги Ўзбекистон” массивларини ташкил этиш бўйича таклиф киритиш;

- бир ой муддатда 48 та мактабни танлаб олиб, келгуси ўқув йилидан Финляндия таълим тизимини жорий этиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда Президент топшириғига асосан икки йил давомида пухта ишланиб, янгидан ишлаб чиқилган Меҳнат кодекси лойиҳасига тўхталиб ўтилди.

Бугунги кунда меҳнат ресурслари қарийб 19 миллион кишига етди, корхоналар сони эса сўнгги уч йилда 2 баравар ошди.

Амалдаги Меҳнат кодекси 1995 йилда қабул қилинган бўлиб, ўшанда хусусий сектор улуши атиги 21 фоиз бўлган, ҳозир 83 фоиздан ошгани қайд этилди.

Шу боис, янги кодексда тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда, аҳоли бандлигини ошириш бўйича кўплаб қулай шароитлар кўзда тутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу муҳим кодексни қабул қилишдан аввал унинг ижросини самарали ташкил қилиш асосий масала экани таъкидланди.

Бўлаётган янгиликларни аҳолига, ҳамма вазирларга, ҳокимларга, 600 мингга яқин корхона раҳбарларига етказиш, тушунтириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилиш якунида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган видеоселектор йиғилишида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунига қадар қилинадиган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Юнусобод тумани Нуронийлар кенгаши раиси ва аъзолари тумандаги 21 умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамда "Туркистон'" маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда кекса авлод вакиллари ўрта ва ёш авлод вакиллари билан фикр алмашиб, ўзларинг босиб ўтган ҳаёт йўллари, эришган муваффақиятлари тўғрисида сўзлаб берди.
Мулоқотларда фарзанд тарбияси учун барча бирдек масъуллиги каби фазилат миллатимизнинг қон-қонига сингиб кетганлиги, ўтмишимизда ҳам нуроний кексаларимиз панд-у насиҳатлар билан ёшлар камолга етганлиги бот-бот эътироф этилди. Кексаларимиз ўз ҳаёт тажрибасидан келиб чиқиб, ёшларга маслаҳатлар ва ўгитлар берган. Тадбирда ўқувчи ёшлар кексаларимиздан керакли ўгитлар олиди.
Ёшлар билан дилдан суҳбат қурган отахонларимиз, эл-юртимиз тинч бўлиши, ёшларимизга ватан корига яраши,унинг равнақи ёўлида камарбаста бўлишини яратгандан сўраб дуо қилдилар.


𝕄𝕒𝕥𝕓𝕦𝕠𝕥 𝕩𝕚𝕫𝕞𝕒𝕥𝕚
🌍 𝔽𝕒𝕔𝕖𝕓𝕠𝕠𝕜 🌐 𝕋𝕖𝕝𝕖𝕘𝕣𝕒𝕞