Yunusobod tumani hokimligi/Хокимият Юнусабадского района
2.15K subscribers
18.2K photos
1.49K videos
1 file
2.94K links
Юнусобод тумани ҳокимлигининг янги расмий телеграм канали🇺🇿

🌏Facebook: https://www.facebook.com/YunusobodTumanHokimligi/
Download Telegram
Тез тиббий ёрдам тизими ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими ҳам қайта кўриб чиқилиши белгиланди.

Мисол учун, хорижий грант ҳисобига, Самарқанд шаҳрида тез тиббий ёрдамни ўргатадиган симуляцион марказ ташкил этилиб, 100 нафар тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларининг амалий малакаси оширилган. Бундай марказ Тошкент шаҳрида ҳам мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимларига бундай марказларни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этишни бошлаш топшириғи берилди.

Шу билан бирга, тез ёрдам бригадаларининг 12 мингдан зиёд шифокорлари ва 28 мингга яқин фельдшерларини ўқитиш тизими йўлга қўйилади.

Бунинг учун, вазирлик ҳузуридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази Республика тез тиббий ёрдам маркази тизимига ўтказилади ва Ходимларнинг малакасини ошириш мактаби сифатида қайта ташкил этилади.

Малака ошириш ишларини сифатли ташкил этиш учун Туркия, Корея, Франция каби тез ёрдам тизими илғор бўлган мамлакатлардан мутахассислар жалб қилинади.
Туман даражасида шошилинч тиббий хизматни қайта кўриб чиқиш ва қамровини кенгайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунинг учун:

- туман ва шаҳар шифохоналаридаги терапия, педиатрия ва хирургия йўналишида бир-бирини такрорлайдиган режали ва шошилинч бўлимлар бирлаштирилади;

- у ерда туну-кун ишлайдиган шошилинч ёрдам қабулхоналари ташкил этилади;

- Республика ихтисослашган марказларида шошилинч ёрдам кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

Вилоят шошилинч ва 21 та туманлараро қўшма шикастланиш марказлари энг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланди. Лекин бошқа шифохоналарда даволанаётган беморларга диагностика хизматини кўрсатмайди.

Бундан буён бошқа шифохоналарда даволанаётган беморларга ушбу марказларда ҳам бепул юқори технологик текширув ўтказишга рухсат берилади.

Тошкентнинг Шайхонтоҳурдаги 1-сон, Яшнободдаги 4-сон, Юнусободдаги 7-сон ҳамда Учтепадаги Шаҳар тез ёрдам шифохоналарига туманлараро марказ мақоми берилади. Улар 34 турдаги юқори технологик тиббий жиҳозларни ўрнатишга мослаштирилади.
“Умуман, бугун муҳокама қилинган масалаларни жой-жойига қўйсак, тиббиёт соҳасини халққа янада яқин қилган, одамларимиз инсон қадрини амалда сезишлари учун катта қадам ташлаган бўламиз.

Шу боис, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари эртадан ҳар бир тез тиббий ва шошилинч ёрдам бўлимларига ўзлари бориб, уларнинг муаммоларини ўрганади.

Вилоят ҳокимлари икки ҳафта муддатда тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизматларини ривожлантириш бўйича ўзларининг ҳудудий дастурларини қабул қилиб, ижросини ташкил этади”, деди Президент.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди.
Шаҳар маҳаллаларида фуқаролар қабули давом этмоқда

🔹 Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Юнусобод тумани «Оқтепа» маҳалласида қабул ўтказди. Қабул соат 21:00 да бошланиб соат 02:00 га қадар давом этди.

🔹 Мурожаатларнинг асосий мавзуси – ижтимоий масалалар ва иқтисодий муаммолар. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзида ижобий ечим топди.
———

Продолжаются приёмы жителей в махаллях города

🔹 Хоким Ташкента Жахонгир Артикходжаев провёл приём в махалле «Октепа» Юнусабадского района. Приём начался в 21:00 и продолжился до 02:00.

🔹 Главная тема обращений граждан — социальные вопросы и экономические проблемы. Большинство обращений положительно решены на месте.

#qabul
#Yunusobod_tumani

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Forwarded from Toshkent shahar Ekologiya boshqarmasi (Қобил Соқиев)
❗️❗️❗️Мурожаатлар ўрганилмоқда

❇️Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 15-мавзе, 78-уйнинг олди тарафида ноқонуний дарахт кесилиши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видеоматериал жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан давлат инспекторлари томонидан юқоридаги манзилда батафсил ўрганиш ишлари олиб борилди. Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасига кўра қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ушбу ҳудуд фуқаро Р.А га тегишли ҳужжатлар асосида қурилиш қилиш учун бириктириб берилган. Бироқ, ҳудудда 3 туп шумтол дарахтлари ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда махсус техника билан агротехник талабларга риоя қилмаган ҳолда кўчириб ўтқазилганлиги маълум бўлди.

Бу билан, Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини мухофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида” ги қонунининг 37-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарорининг талаблари қўпол равишда бузилган. Ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун хуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати
❗️❗️❗️YUNUSOBOD TUMANINING BA’ZI MAHALLALARIDA GAZ TA’MINOTI VAQTINCHA TO’XTATILADI


Yunusobod tumani, "Uchqahramon" va "Sobirobod" MFY oralig'idagi gaz quvurida sodir bõlgan avariya holatini bartaraf etish maqsadida 2022-yil 7-may kuni soat 09:00 dan 19:00ga qadar 2-3-4-5-8-9-10-11-12-13-14-15-mavzelardagi 370 ta kõp qavatli uylardagi 27 750 ta xonadonlarda hamda "Kulolqõrğon", "Shodlik", "Ğayratiy", "Shahriston", "Anorzor", "Moyqõrğon", "Chinobod", "Otchopar", "Iftihor", "Usta Shirin", "Tõraqõrğon", "Yangi ariq" mahallalarida gaz ta'minoti vaqtincha tõxtatiladi.

Ta’mirlash ishlari tugatilgandan so’ng, tabiiy gaz ta’minoti qayta tiklanadi.


✍️ “Hududgaz Poytaxt” gaz ta’minoti filiali matbuot xizmati
Forwarded from РУ-5 Диспетчерский
ГУП "TOSHISSIQQUVVATTI" Юнусабадского района доводит до Вашего сведения что 7.05.2022 г в связи с проведением ремонтных работ ТЦ-4 М-8 по кварталу № 12 , 15 , 16 , 18 , 19 будет отключена горячая вода с 10:00 до 19:00 . За причиненные неудобства ГУП "TOSHISSIQQUVVATTI" приносит свои извенения

E’tiboringizga Yunusobod tumani “TOSHISSIQQUVVATTI” DUK 2022-yil 7- may kuni issiqlik tarmogida tamirlash ishlari olib borilayotganligi sababili 12. 15 . 16 . 18 . 19-mavzelarda 10:00dan 19:00 ga qadar issiq suv o‘chiriladi. Keltirilgan noqulayliklar uchun “TOSHISSIQQUVVATTI” DUK uzr so'raydi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юнусобод тумани ҳокими Б.Абдувалиев, Тошкент шаҳар прокурори У.Қосимов, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи А.Ташпулатов, Мудофа вазирлиги ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирокида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 7 нафар иккинчи жахон уруши қатнашчиларининг хонадонларига ташриф буюришди. Уруш фахрийлари мустақилликка эришгунимизча халқимиз чеккан азоб уқубатлари ҳақида ўзларининг кўрган-кечирганларини айтиб бугунги кунларга шукроналар келтирдилар.   
Учрашув чоғида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Давлат раҳбари ҳамда туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Юнусобод тумани 6 мавзеда чиқиндилар тўпланиб қолган мавзудаги сахифа бўйича жорий йилнинг 7 май куни туман ҳокимлиги масъул ходимлари жойига чиқиб ўрганишди.
Ўрганиш жараёнида кўрсатиб ўтилган камчиликлар аникланган ҳамда жойида бартараф этилган.
Шуни маълум қиламизки 60 метр оралиқда махсус чиқиндихона жойлашган.
Ҳурматли фуқаролар белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташламанг 🙏🙏
Маълумки, даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган айрим тоифадаги аҳоли қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 25-мартдаги "Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструксия қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 182-сонли қарори билан фуқароларга субсидия ажратилади.

2022-йил учун Юнусобод туманига ажратилган субсидиялар сонидан келиб чиқиб, Юнусобод тумани субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияси томонидан талабгорларга субсидия ажратиш ҳақида хабарномалар тўлиқ тақдим етилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 25-мартдаги 182-сонли қарори билан тадиқланган Низомнинг 45-бандига асосан, Юнусобод туманида уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олишга давлат субсидияси олиш учун аризаларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилганини маълум қиламиз.
Forwarded from Yangihayot Uzbekistan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Yangi Hayot" texnoparki yer sotuvi boshlagani haqida e’lon qiladi!

"Yangi hayot" sanoat texnoparki tadbirkorlik faoliyatini boshlash uchun: ishlab chiqarish, logistika kompaniyalari, omborxonalar, mehmonxonalar kabi yer uchastkalarini taklif etadi.

▪️210 gektar keng hudud,
▪️yangi ichki infratuzilma va logistika tizimi,
▪️malakali mutaxassislar maslahati.
▪️ to'liq biznesni yuritish uchun ijtimoiy infratuzilma (masalan, savdo maydonchalari, mehmonxonalar, ovqatlanish joylari)

Yer uchastkalarini xarid qilish ochiq auksion orqali amalga oshiriladi:
https://E-auksion.uz

Aloqa raqami: (95) 501 7070
Юнусобод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

✔️ “Ибратли оила” кўкрак нишонини таъсис этилиши бу борада дастуриламал бўлмоқда.

✔️Бугун Юнусобод туманидаги "Янги ҳаёт" маҳалла гузарида 15-май-"Халқаро оила куни" муносабати билан "Фаровон оила сари" ғоясини тарғиб қилиш мақсадида "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

✔️Туман бўйича ғолиб ва иштирок этган оилаларга Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилфуза Мухсимова ҳамда Республика маънавият ва марифат маркази Юнусобод тумани бўлими рахбари Ж.Қобилов томонидан диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.