Yunusobod tumani hokimligi/Хокимият Юнусабадского района
2.09K subscribers
18.2K photos
1.49K videos
1 file
2.94K links
Юнусобод тумани ҳокимлигининг янги расмий телеграм канали🇺🇿

🌏Facebook: https://www.facebook.com/YunusobodTumanHokimligi/
Download Telegram
Юнусобод туманидаги 51-оилавий поликлиника 9 та маҳалладаги 36.510 минг аҳолига тиббий ёрдам кўрсатади.

Бугун Юнусобод туманининг “Ғайратий” маҳалласида 51-оилавий поликлиника ходимлари томонидан аҳоли учун тиббий кўрик ўтказилди.

Тадбир давомида маҳалладаги 65 нафар фуқаролар учун ҳам мақсали кўрик ташкил қилинди. Бундан ташқари, 6 нафар ётоқли беморлар ҳам уйига броган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, соғломлаштиришга муҳтож 5 нафар беморга поликлиника кундузги шифохонасига ва 2 нафар беморга шаҳар шифохонасига ордер берилди.

Бу каби тадбирлар туманимизнинг 9 та маҳалласида ўтказилиши режалаштирилган.
🏃‍♀#Спорт_соғлик_гарови
🔅
#Соғлик_учун_5000_қадам

🏃‍♀🏃 Юнусобод тумани, Ботаника боғида эртага 9 апрел куни соат 🕰 08:00 да «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» шиори остида спорт-соғломлаштириш оммавий лойиҳаси бўлиб ўтади.

🩺 Соғлигингиз учун албатта иштирок этишингизни сўраб қоламиз!
📣📣 Азиз Юнусобод туман аҳолиси барчангизни ушбу лойиҳада кутиб қоламиз! 📣📣
(7 ёшдан 70 ёшгача иштирок этишингиз мумкун) 🏃🏃‍♀

📌 Манзил: Юнусобод тумани «Ботаника боғи» майдонида.
📍Мўлжал: бензин заправка рўпарасидаги кириш қисмида.

Геолокация: https://maps.app.goo.gl/YQ7VWT2qk4mHYQeSA
🇺🇿
Бугун юртимизда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги нишонланмоқда.
🔸 Бугун ўрта асрларнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси Амир Темур таваллудига 686 йил тўлди.

🔸 Соҳибқирон Темур ўша даврдаги тарқоқликни бартараф этиб, ўлкаларни ягона давлатга бирлаштирди. Амударё билан Сирдарё оралиғи, Фарғона ва Шош вилоятлари, Марказий Осиё давлатлари, Ҳинд ва Гангадан Зарафшонгача, Тянь-Шандан то Босфоргача улкан салтанатни барпо этди.

🔸 Амир Темур ва Темурийлар даврида Яқин ва Ўрта шарқ бўйлаб Моварауннаҳр савдо-сотиқ, иқтисод ва маданият марказига айланди. Тошкент, Самарқанд, Кеш, Бухоро, Термиз, Марв ва бошқа қадимий шаҳарлар ободонлашди.

🔸 Масжид, мадраса, мақбара, карвонсарой ва бошқа беқиёс иншоотлар барпо этилди ва уларнинг айримлари ҳозиргача сақланиб қолган.

🔸 Соҳибқирон қаламига мансуб “Темур тузуклари” асари эса бебаҳо ҳикматлар билан бугунги кун учун ҳам аҳамиятлидир.

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Юнусобод тумани ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси, туман Ёшлар агентлиги ҳамкорликда эрта тонгдан туманимиз аҳолиси учун “Соғлом ҳаёт учун-беш минг қадам” аксияси ўтказилди.

Аксия туманимизнин “Ботаника боғи” да бўлиб ўтди.

Тоза ҳавода сайр қилиш ва ўз соғлиги ва кайфиятига максималлик қўшиш мақсадида йиғилганлар сони 500 тадан ошди. Беҳс минг қадам юришдан олдин эрталабки мусиқий бадантарбия машқлари ҳам ўтказилди.

Энди бу каби тадбирлар ҳафтанинг ҳар шанба куни ўтказилиши режалаштирилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия тизимида қанақа ўзгаришлар бўлади?

Президент пенсия ва нафақаларни тўлаш тизимига айрим ўзгартириш киритишга оид қарор имзолади. Қарордаги асосий янгиликлар билан қисқача видеошарҳимизда танишинг.

Kun.uz расмий канали
Юнусобод тумани ҳокими Баходир Абдулхаевичнинг аҳоли учун навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Унда, 20 дан ошиқ фуқаролар ўз муаммо ва таклифлари билан иштирок этишди.

Қабулда коммунал, тиббиёт, тадбиркорлик масалалари бўйича муаммолар ўртага ташланди.

Мурожаатларнинг баъзилари шу ернинг ўзида ҳал этилди. Қолганлари эса шартли муддат асосида мутасаддиларга топшириқ сифатида юклатилди.

****

Хоким Юнусабадского района Баходир Абдулхаевич провел
очередной прием для населения.

В нем приняли участие более 20 граждан со своими проблемами и предложениями.

На приеме поднимались вопросы ЖКХ, медицины, предпринимательства.

Некоторые обращения решались на месте. Остальные были поручены должностным лицам .