O‘zbekiston yoshlar ittifoqi
20.4K subscribers
19.4K photos
1.61K videos
21 files
5.34K links
🇺🇿 O‘zbekiston yoshlar Ittifoqining Telegramdagi rasmiy sahifasiga xush kelibsiz!

www.yoshlarittifoqi.uz
facebook.com/yoshlarittifoqi.uz
instagram.com/yoshlarittifoqi.uz

📞 Ishonch raqami:

📝 Yordam: @yoshlargayordamchi_bot
Download Telegram
Талабалар турар жойида ёшларнинг бўш вақти қандай тақсимланмоқда?

Сўровномалар Бошланғич ташкилот етакчилари фаолиятига холис баҳо берди! facebook.com/kuranbaev.k/posts/225732104636131
#ҒАЛАБА_U23

Футбол эмас — қор жангидир бу,
Оқ гиламга тушди йигитлар.
Номус жанги, ор жангидир бу,
Сирпанса-да, учди йигитлар!

Бари — бургут,
Бари — қаҳрамон,
Қор куради кураги билан!
Оёғидан чалса қаҳратон,
Ўтди ўтли юраги билан!

Ён қўшни — жон қўшни-да,
Чиндан,
Ишқибозлар — Хитой девори.
Лекин бизда мўл экан чидам,
Кор қилмади на муз, на қори.

Ўзбекистон!
Бирма-бир қучиб,
Манглайидан ўпгин уларни —
Оқ либосда майдонга тушиб,
Кўк либосда енгган улларни.

Кўз тегмасин!
Авайла энди —
Топшир фақат тоза қўлларга.
Табиатнинг қорини енгди,
Дуч қилмагин сунъий дўлларга! #uzbekistan_champion
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#uzbekistan_champion Бундай лаҳзаларни шунчаки томоша қилиб бўлмайди!
Ҳар бирига биттадан Малибу: Осиё чемпионати қаҳрамонлари бугуннинг ўзидаёқ тақдирланишади

Ўзбекистон U23 терма жамоаси Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлганидан хабарингиз бор. Улар бугун Тошкент вақти билан 23:50да Тошкентга етиб келишади.
«Championat.asia» нашри маълум қилишича, вакилларимиз бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинади. Кейинроқ «Ўзбекистон» меҳмонхонасида шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан футболчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Нашр маълумотига кўра, Осиё чемпионлари биттадан Chevrolet Malibu автомобиллари билан тақдирланади. #uzbekistan_champion #yoshlar_ittifoqi
Сўз амали билан: Ёшлар иттифоқи оталиққа олган йигитча вақт келиб катта санъаткор бўлади! facebook.com/kuranbaev.k/posts/226045947938080
Андрей Сидоров: "Халқимизга қувонч келтирганимдан бахтлиман"
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кеча Осиё чемпионати финалида Вьетнамни мағлуб этиб чемпион бўлди.

Финал учрашуви сўнггида захирадан майдонга тушиб ҳал қилувчи голни урган Андрей Сидоров ОФК расмий сайтига ўз фикрларини билдирди.

"Гол урган вазиятда ўзимни жуда бахтли ҳис қилдим. Жуда қийин ўйин бўлди, унда ғолиб чиққанимиздан хурсандман. Баъзи ҳолатлар уни оғир бўлишини таъминлаб берди. Аммо Ўзбекистон ғалабага ҳақли эди, биз тўпни кўпроқ эгаллаб турдик ва кўпроқ вазиятлар яратдик.

Ўша вазиятда зарба бераман деб ўйламагандим. Аммо тўп мен томонга келаётганида шунчаки унга реакция қилдим холос. Тўп дарвоза ичига бориб тушганига ишона олмасдим.

Ғалаба мен учун энг муҳими. Ўзимни қандай ҳис қилаётганимни айтиб бера олмайман, аммо мамлакатимизга қувонч келтирганимдан бахтлиман. Бизни стадионда ҳамда ватанимизда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман", - дейди Осиё чемпиони Андрей Сидоров.
Президентимиз Яккабоғ туманидаги «Дармон шарбати» мева-сабзавотни қайта ишлаш корхонасида бўлди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга оид лойиҳалар билан танишдилар!
Бугун бизда ватанпарварлик, миллий ғурур байрами!

Биз, ёш чемпионларни кутиб олишга тайёрмиз!

Ўзбек футболида ҳам янги саҳифа очилди. Ёшларимиз яшил майдонда ўз сўзини айтди.

Ўзбекистон U23 терма жамоаси Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлди. Ўзбек халқининг ёшу қариси ушбу хушхабардан осмон қадар қувонди.

Бугун улар Тошкент вақти билан 23:50да Тошкентга етиб келишади. Давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, эл ардоғидаги санъаткорлар, деярли барча барча ОАВ воситалари, Ёшлар иттифоқи фаоллари жам бўладиган ҳаяжонли дақиқаларга гувоҳ бўлинг.

Сизни ёш чемпионларимизни кутиб олиш маросимига таклиф этамиз!

Кутиб олиш жойи — Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти.

Кейин улар «Ўзбекистон» меҳмонхонасида шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан тақдирланади.

Бугун бизда ватанпарварлик, миллий ғурур байрами! Албатта, келинг!

Ёшларимизнинг ғалабасини биргаликда олқишлаймиз! #uzbekistan_champion #yoshlar_ittifoqi
Маълум бўлишича, соат 00.00 да улар чиққан автобус Аэропорт Халқаро терминал, Бобур, Нукус, Афросиёб, Ш.Рашидов, Навоий кўчаси ҳамда А.Темур айланмаси ва Ўзбекистон меҳмонхонаси бўйлаб ҳаракатланади! Соат 00.30 “Ўзбекистон” меҳмонхонаси олдида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.
Barcha futbol muxlislarini, bugun, 29-yanvar kuni soat 00.30 da “O’zbekiston” mehmonxonasiga taklif etamiz! Yosh chempionlarni birgalikda taqdirlaymiz!

#uzbekistan_champion, #yoshlar_ittifoqi
#uzbekistan_champion, #yoshlar_ittifoqi Ушбу саҳифада чемпионларимизни кутиб олиш жараёни тўғридан-тўғри узатилмоқда... facebook.com/kuranbaev.k/