Toshkent viloyati IIBB YHXB| RASMIY KANAL
5.72K subscribers
18.7K photos
3.04K videos
6.4K links
Toshkent viloyatida sodir bo'layotgan yo'l transport hodisalari, tizimga kiritilayotgan yangiliklar, olib borilayotgan ishlar ushbu kanalga YHXB Axborot xizmati tomonidan joylanib boriladi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қоидабузарлик

Давлат рақам белгисиги беркитиб олган "Кобалт" ҳайдовчисига чора кўрилди.

МЖтК 127 модда.
Давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
👍5
#Қидирув

⚡️🚔 Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида ЙПХ инспекторлари томонидан вилоят ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (ИИВ, прокуратура, суд ва бошқа) томонидан қидурувга берилган 705 та транспорт воситалари ушланди.

Тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли органларга топширилди.

👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
👍7
#жиноят

ЙПХ инспектори томонидан яна бир қидирувдаги фуқоро ушланди.

👮🏼‍♂️🚔 Жорий йилнинг 21 декабрь куни Бўка туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Б.Мирзаев томонидан пиёдага тегишли маълумотлар планшет орқали текширилганда фуқаро Тошкент вилоятида яшовчи, 1982 йилда туғилган Ш.Д. эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддасида (фирибгарлик) кўрсатиб ўтилган жиноятни содир этиб, пробатция хизматида жазо ўташдан бўйин товлаганлиги учун Тошкент вилояти ИИББ томонидан қидирув эълон қилинганлиги маълум бўлди.

Қидирувдаги шахс Бўка туман ИИБга топширилди.

👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
👍4
#профилактика

Мактабларда болаларга йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим кўникмалар берилмоқда.

👉🏻 https://t.iss.one/yhxx_ypx
3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қоидабузарлик

Мақсад жарималардан қочиб, йўл транспорт ҳодисаси эҳтимолини ошириш.

ЙПХ инспектори А.Ўтамишов томонидан "Нексия" русумли автолов давлат рақам белгисини яшириб ҳаракатланганлиги учун жаримага тортилди.

МЖтК 127 модда. Давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
👍7
#қоидабузарлик

Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида юк ортиш қоидаларини бузган 1918 та ҳайдовчиларга чоралар кўрилган.

Йўл ҳаракати қоидаларининг 163 бандига кўра, Транспорт воситасининг габаритларидан олди ёки орқа томонга 1 метрдан, ён томонга габаритнинг четки қисмидан 0,4 метрдан ортиқ чиқиб турган юк «Катта ўлчамли юк» таниқлик белгиси билан белгиланиши, сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда эса бунга қўшимча равишда олди оқ рангли чироқ ёки ёруғлик қайтаргич, орқаси эса қизил рангли чироқ ёки ёруғлик қайтаргич билан белгиланиши керак.

👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
👍4