Toshkent viloyati IIBB YHXB| RASMIY KANAL
3.64K subscribers
13.4K photos
2.46K videos
4.94K links
Toshkent viloyatida sodir bo'layotgan yo'l transport hodisalari, tizimga kiritilayotgan yangiliklar, olib borilayotgan ishlar ushbu kanalga YHXB Axborot xizmati tomonidan joylanib boriladi
Download Telegram
#профилактика

💎 "Жума йўл ҳаракати хавфсизлиги Тарғибот куни"

Тарғибот куни доирасида Чиноз туманида ҳайдовчилар кўп тўпланувчи жойларда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳодимлари томонидан профилактик суҳбатлар ташкил қилинди.

Суҳбат давомида белгиланган тезлик меёрларига амал қилиш ва хавфсизлик камаридан мунтазам фойдаланиш тўғрисида айтиб ўтилди.

Телеграм 📸 Instagram
#яшил_чироқ

🏆 Нурафшон шаҳрида "Яшил чироқ 2024" мусобақасининг шаҳар босқичи ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йилдаги "Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида"ги 212 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Нурафшон шаҳрида жойлашган 4-сонли мактабда "Яшил чироқ 2024" мусобақасинининг 2-босқичи (шаҳар босқичи) ўтказилди.

Ушбу мусобақада

🥇 1-ўрин 4-сонли мактаб
🥈 2-ўрин 10-сонли мактаб
🥉 3-ўрин 32-сонли мактаблар эгаллашди.

Иштирокчиларга диплом ва эсталик совғалар улашилди.

Телеграм 📸 Instagram
#профилактика

💎 "Жума йўл ҳаракати хавфсизлиги Тарғибот куни"

🚔 Сурункали қоидабузарлик қилувчи ёшлар билан профилактик ишлар олиб борилмоқда.


Ангрен шаҳрининг "Гулбоғ" маҳалла фуқоролар йиғинида истоқомат қилувчи ёшлар ўртасида ўтган бир йил давомида 5 тадан ортиқ қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар рўйҳати шакллантирилиб, улар билан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликлари ва содир этилган ҳар бир қоидабузарлик ортида аянчли оқибат мавжудлиги тўғрисида профилактик суҳбат ўтказилди.

Телеграм 📸 Instagram
#профилактика

💎 "Жума йўл ҳаракати хавфсизлиги Тарғибот куни"

Тарғибот куни доирасида Оҳангарон туманининг "Алишер" махалла фуқоролар йиғинида йил бошидан содир бўлган йўл транспорт ҳодисалари муҳокама қилинди. Шунингдек, уларга сабаб бўлган омиллар, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими бўйича аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилди.

Телеграм 📸 Instagram
#профилактика

⚡️ Бекобод шаҳрининг "Ёшлик" махалласида 5 тадан ортиқ қоидабузарлик содир этган ёшлар ва содир бўлган йўл транспорт ҳодисалари муҳокама қилинди.


Телеграм 📸 Instagram
#профилактика

💎 "Жума йўл ҳаракати хавфсизлиги Тарғибот куни"


Тарғибот куни доирасида Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган "Миллатлар дўстлиги" маданият саройида туманнинг
1-сонли касб-хунар мактаби ва умумтаълим мактаб ўқувчилари билан йўл ҳаракти қоидалари бўйича профилактик суҳбат ташкил этилди.

Суҳбат давомида ҳаракат иштирокчиларининг мажбуриятлари, таътил вақтида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлик, айниқса йўлни белгиланган қисмидан югурмасдан кесиб ўтишлари кераклиги тўғрисида айтиб ўтилди.

Телеграм 📸 Instagram