Toshkent viloyati IIBB YHXB| RASMIY KANAL
5.72K subscribers
18.6K photos
3.03K videos
6.36K links
Toshkent viloyatida sodir bo'layotgan yo'l transport hodisalari, tizimga kiritilayotgan yangiliklar, olib borilayotgan ishlar ushbu kanalga YHXB Axborot xizmati tomonidan joylanib boriladi
Download Telegram
#йўл

🛣 Бўка тумани марказида вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қошидаги Эксплуатация монтаж бошқармаси ҳодимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида етишмовчи йўл белгилари ўрнатилди ва йўл чизиқлари янгиланди.

|Телеграм | Instagram | Youtube
👍1
#йўл

⚡️ Пискент туманида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида бир қатор амалий ишлар амалга оширилди.

Тунги вақтда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида Пискент тумани Сувти маҳалласи ҳудудидан ўтган автомобиль йўлидаги бир неча жойлар суний ёритиш чироқлари билан жихозланди.

|Телеграм | Instagram | Youtube
👍1
#диққат_пиёда

‼️ Вилоят ҳудудида пиёдалар иштирокида йтҳларни олдини олиш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларини бузаётган пиёдаларга чора кўрилмоқда.

МЖТК. 138-модда.
Пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши— базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

|Телеграм | Instagram | Youtube
👍1