Toshkent viloyati IIBB YHXB| RASMIY KANAL
5.72K subscribers
18.5K photos
3.02K videos
6.35K links
Toshkent viloyatida sodir bo'layotgan yo'l transport hodisalari, tizimga kiritilayotgan yangiliklar, olib borilayotgan ishlar ushbu kanalga YHXB Axborot xizmati tomonidan joylanib boriladi
Download Telegram
#профилактика

"Жума йўл ҳаракати хавфсизлиги Тарғибот куни"

⚡️⚡️⚡️ Чирчиқ шаҳрида жойлашган корхона-ташкилотлар ишчи-ҳодимлари билан "Хавфсизлик камари ҳаёт гарови" шиори остида профилактик суҳбат ўтказилди.

👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
👍41
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#профилактика

"Жума йўл ҳаракати хавфсизлиги Тарғибот куни"

⚡️⚡️⚡️"Яшил чироқ" мусобақасининг Республика босқичи ғолиби Тошкент вилоятининг "Ёш нозирлар" жамоаси ўз тарғибот ишларини давом эттириб, йўл ҳаракати қоидалари бўйича ўрганган билимларини ёш боғча болалари билан бўлишмоқда.

© “Nurafshov TV” телеканали

Батафсил видеода кўринг 👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
👍41
#профилактика

"Жума йўл ҳаракати хавфсизлиги Тарғибот куни"

⚡️⚡️⚡️ Юқоричирчиқ туманида жойлашган "Истиқлол" маҳалла фуқоролар йиғинида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси муҳокама қилинди.

👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
👍31
#профилактика

"Жума йўл ҳаракати хавфсизлиги Тарғибот куни"

⚡️⚡️⚡️ Чиноз туманида ҳаракат иштирокчилари билан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари юзасидан профилактик суҳбат ўтказилди.

👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
👍41
#профилактика

"Жума йўл ҳаракати хавфсизлиги Тарғибот куни"

⚡️⚡️⚡️Вилоятнинг барча туман-шаҳарларида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
👍41
Bolangizni ehtiyot qiling

Hovlingizga ko’rk bo’lib turgan,
Lolangizni ehtiyot qiling.
Yaxshi niyat bilan o’stirgan,
Bolangizni ehtiyot qiling.

Axir, ko’z-u qarog’imiz shu,
Keksayganda yarog’imiz shu,
Kelajakka chirog’imiz shu,
Bolangizni ehtiyot qiling.

Yo’llar aro mashina tig’iz,
Har tomonga o’tadi g’iz-g’iz,
Keyin afsus qilmay desangiz,
Bolangizni ehtiyot qiling.

Avtomobil ko’chalarida,
Xavf-xatardan bo’lsin narida,
Ushlab oling qo’lchalaridan,
Bolangizni ehtiyot qiling.

O’sib elga tegsin xizmati,
Bo’lsin Muhammadning ummati,
Shu tirnoqqa zorlar hurmati,
Bolangizni ehtiyot qiling.

Umringizda firoq bo’lmasin,
Nogoh azob dilni tilmasin,
Ko’zingizdan yiroq bo’lmasin,
Bolangizni ehtiyot qiling!

©️Zoyir Yo'ldoshev
👍41
"Бўзсув" канали бўйига қурилиш чиқиндисини ағдариб кетган юк автомобиль ҳайдовчисига чора кўрилди.

Ижтимоий тармоқларда "Зангиота тумани Чинор ва Улугбек МФЙ ҳудуди атрофида ахлатларни ағдариб кетишмокда” изоҳи билан видео хабар тарқатилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилганда, видеодаги юк транспорт воситаси ҳайдовчиси 1994 й.т. А.А. эканлиги (Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи), у ҳақиқатдан ҳам" Зангиота тумани Чинор" МФЙдан оқиб ўтувчи "Бўзсув" канали бўйига (ўзига тегишли бўлган 10 H 124 SA) “Камаз” русумли юк машинасида қурулиш чиқиндиларини тўкиб кетганлиги аниқланди.

Ушбу холат юзасидан қонунда белгиланган тартибда хуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91 прем 1 моддаси (Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, юк машинаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
👍71
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят

⚡️⚡️⚡️Тошкент туманида ЙПХ инспектори томонидан тўҳтатилган "Спарк" йўловчиси ёнидан "гашиш" моддаси аниқланди.

Батафсил видеода кўринг
👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
1👍1
#Диққат ⚡️

⛔️ Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами тантаналари ўтказилиши муносабати билан тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 август куни соат 17:00 дан то 23:00 га қадар Ғазалкент шаҳри ҳудудидан ўтган 4Р6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобил йўлининг 51 кмдан (Газалкент шаҳрига асосий кириш йўли Букри (горбатий) кўприк олдидан) 53 кмга (Ибн Сино кўчасидаги қурилиш дўкони) қадар тўлиқ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАРАКАТИ ЧEКЛАНАДИ❗️

👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
👍31
#ДИҚҚАТ

📍Янгийўл шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами тантаналари ўтказилиши муносабати билан тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 август куни соат 16:00 дан 22:30 га қадар Янгийул шаҳар Ш.Рашидов ва Самарқанд кўчалари кесишмасидан Самарқанд кўчасининг А.Шерматов (янги осма кўприк) ва Ватанобод кўчалари билан кесишган чорраха оралиғи тўлиқ автотранспорт воситалари харакати чекланади.

👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
1👍1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилиш ҳисобланади

“Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.

❗️Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

🔰Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

🔹бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
🔹олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
🔹уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).

Юридик шахслар ҳайдовчиларининг 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинди.

📌 2022 йил 1 сентябрдан фуқаролар ва йўловчи ташиш лицензиясига эга юридик шахслар ўртасидаги транспорт ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Бунда мазкур шартномалар солиқ органларида электрон ҳисобга олинади.

🔘 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача:

▫️4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;
▫️лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.

👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
👍21
#Қидирув

⚡️🚔 Вилоят ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қидурувга берилган 7 та транспорт воситалари ўтган бир ҳафта мобайнида ЙПХ инспекторлари томонидан аниқланди.

Тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли органларга топширилди.

👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx
👍41
#профилактика

"Пайшанба-Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни"

⚡️⚡️⚡️Қуйичирчиқ туманида 18 август куни содир этилган автотранспорт воситасини олиб қочиш жинояти туманнинг "Пахтазор" маҳалла фуқоролар йиғини, туман марказидаги шоҳбекат, йўловчи ташувчи ташкилотларда муҳокама қилинди.

👉
https://t.iss.one/yhxx_ypx
👍31