Kadastr - Live
4.7K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#Namangan_2021 #gullar_bayrami

💐Жорий йил май ойининг сўнгги ҳафтасида Кадастр агентлиги ва тизим ташкилотлари вакилларидан иборат жамоа ички туризм дастурини қўллаб қувватлаш ҳамда “Team building” ўтказиш мақсадида гуллар шаҳри Наманганга ташриф буюрди. Агентлик вакиллари “Бобур” истироҳат боғида ўтказилган мафтункор гуллар фестивалининг 60 йиллик юбилейида қатнашиш билан бирга, Султон Увайс Қароний мақбараси, ва унинг ажойиб архитектураси, музей экспонатлари, жумладан, Қуръони Каримнинг қадимий қўлёзма нусхаси ва “балиқли кўл” булоғи каби диққатга сазовор жойлар билан танишдилар.

🎗Маълумот учун: Жорий йилнинг 23 май куни бошланган анъанавий Халқаро гуллар фестивали Наманган шаҳрида 1961 йилдан буён ўтказиб келинади.

Telegram Instagram YouTube Facebook