Kadastr - Live
4.69K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#MUNOSABAT_2020
Darakchi.uz сайтида "Ҳазораспда ҳужжатларни тайёрлаб бермоқчи бўлган кадастр ходими ушланди" мавзусидаги мақолага муносабат.
Хоразм вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, корхонанинг Хазорасп туман филиали ишлаб чиқариш бўлими турар жойларни инвентаризация килиш ва баҳолаш мутахассиси Матёкубов Боғбек Исмоилович хакида қуйидагиларни маълум қилади.
2015 йил йил 4 декабрдан хозирги кунгача Хоразм вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Хазорасп туман филиали ишлаб чиқариш бўлими турар жойларни инвентаризация килиш ва бахолаш мутахассиси лавозимида ишлаб келмокда.
Матёкубов Боғбек Исмоилович ўз хизмат вазифасига зид равишда Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ рад қилинган қурилишга, эгалик ҳуқуқи белгилаб беришда ёрдам қиламан деб фуқародан 1000 АҚШ доллари миқдорида пора олишда қўлга олинган ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида белгиланган тартибда жиноят иши қўзғатилган.
#MUNOSABAT_2020
Kun.uz сайтида"Қувада рухсатсиз метан «заправка» қурилмоқда. Буни ҳокимлик тўхтата олмаяпти"мавзусидаги мақолага муносабат.

Қува тумани Ифтихор МФЙ Лайлак уя қишлоғида жойлашган фукаро Хамдамова Муаззам Қабуловнага тегишли бўлган қурилиши тугалланмаган колбаса ишлаб чикариш цехи бино ва иншоотлари бир кисми “Invest ko’chmas mulk savdo” МЧЖ нинг 28.11.2019 йилдаги №78-сон олди сотди шартномасига асосан “METAN OMAD SAVDO” МЧЖ билан олди сотди шартномаси расмийлаштирилган, ҳамда “METAN OMAD SAVDO” МЧЖ номига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган, давлат рўйхатидан ўтказилган.
Қува тумани Ифтихор МФЙ Муравват кўчаси 118-уйда жойлашган фуқаро Хамдамова Муаззам Қабуловнага тегишли бўлган турар жой бино ва иншоотлари Қува тумани 1-сон Давлат нотариал идорасининг 29.11.2019 йилдаги олди сотди шартномасига асосан “METAN OMAD SAVDO” МЧЖ билан олди сотди шартномаси расмийлаштирилган ҳамда “METAN OMAD SAVDO” МЧЖ номига кадастр хужжатлари расмийлаштирилган, давлат рўйхатидан ўтказилган
Қува тумани Ифтихор МФЙ Лайлак уя кишлоғида жойлашган фуқаро “AL AZIZ” кўп тармоқли ҳусусий ишлаб чиқариш корхонасига тегишли бўлган қурилиши тугалланмаган колбаса ишлаб чикариш цехи бино ва иншоотлари бир кисми “Invest ko’chmas mulk savdo” МЧЖ нинг 07.10.2019 йилдаги шартномасига асосан “METAN OMAD SAVDO” МЧЖ билан олди сотди шартномаси расмийлаштирилган ҳамда “METAN OMAD SAVDO” МЧЖ номига кадастр хужжатлари расмийлаштирилган, давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз
#MUNOSABAT_2020
YouTube ижтимоий тармоғида тарқалган "САРИОСИЁ ТУМАНИДА УЛГАН КИШИГА КАДАСТР ТАЙЁРЛАШДИ" видеомурожаатига муносабат

Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДК Сариосиё туман филиали ушбу орқали шуни ёзиб маълум қиладики, Сарисоиё туман Шарғун шахар «Маъданкон» маҳалласи Шахтиёрлар кўчасида жойлашган 30-уйда фуқаро Хурсанова Салия номига Сарисоиё туман ҳокимининг 2012 йил 15 августдаги 572-сонли қарори чиқарилган бўлиб, яшаш майдони 60,4 м2, фойдали майдони 81,61 м2, қурилиш майдони 179,33 м2, умумий ер майдони 693,5 м2ни ташкил этган. Ушбу уй-жой Сарисоиё туман давлат нотариал идорасининг 2012 йил 27 августдаги 5485-сонли хадя шартномасига асосан фукаро Хурсанов Жахонгир Нематуллаевичга ўтган бўлиб, 23.08.2019 йилда руйхатга олинган. Ҳозирги кунда уй-жойнинг умумий ер майдони 617 м2, курилиш ости майдони 157.17 м2, фойдали майдоним 81.62 м2 ни ташкил этади. Сарисоиё туман ҳокимининг 2012 йил 15 августдаги 572-сонли қарори билан ҳозирги кунда бузилган омборхона 24,0 м2, ошхона
23,48 м2, хаммом 14,63 м2, хожатхона, 7,70 м2 биноларга фуқаро Хурсанова Салия номига мулк хуқуқи тан олинган.
#munosabat_2020
Узун тумани "Файзобод" маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Хўжанова томонидан Youtube ижтимоий тармоғида "СУРХОНДАРЁДА ДАВЛАТ ХОДИМЛАРИ КИРМИНАЛ ИШЛАРИДАН СУРХОНДАРЁ АЙОЛИ ОЗОР ЧЕКМОКДА" мавзусида қилган мурожаати ўрганиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди.