Kadastr - Live
4.66K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#farmon

Ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилмоқда:

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари билан ер ажратиш амалиётини тўлиқ тугатилади, хусусий сектор учун – мулк ва ижара ҳуқуқини, давлат ташкилотлари учун – доимий фойдаланиш ҳуқуқида ажратилади;

‼️Аввал берилган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган ерларни уларнинг эгаларида сақлаб қолинади.

Ноқишлоқ ерлар хусусий секторга фақат аукцион орқали сотилади.

‼️ Фуқаролар ва юридик шахсларига – хусусий мулк қилиб сотилади, хусусийлаштириш мумкин бўлмаган ерларни ҳамда хорижий шахсларга – ижара ҳуқуқини сотилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #farmon #yer #ochiq_muloqot

Олдинлари бир қийин масала бўлган. Ерни ноқонуний эгаллаб олиш ҳолатлари бизнинг ходимлар томонидан аниқланган ва ҳокимликларга тақдимномалар киритилган. Бу масала ўрганилиб бартараф этилгунча у қурилиш тугатилиб ичида одам яшай бошлаган.

Эндиликда кадастр органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда ушбу ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғрисида тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Бу орқали ноқонуний ҳолатни тезроқ олдини олиш ва бартараф этиш имкони пайдо бўлади.

Кадастр агентлиги ходими
Бегзод Нишанов