Kadastr - Live
4.62K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Қибрай туманида барпо этилаётган боғ ҳудудига ташриф буюрди.
– Худо хоҳласа, мана шу баҳаво жойда 104 гектарлик боғ барпо этмоқчимиз. Бу хайрли ишнинг бошланиши ҳозирги улуғ айём кунларига тўғри келгани ҳам хосиятли, деб ўйлайман, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари жамоатчилик билан бирга янги боққа кўчатлар ўтқазди.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган Истиқлол мажмуаси ҳам шу ерда барпо этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил место закладки нового парка в Кибрайском районе Ташкентской области.
- С Божьей помощью приступаем к созданию в этом живописном месте парка площадью 104 гектара. Думаю, что начать эту благое дело во время нынешнего священного месяца, - добрый знак, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Глава государства вместе с общественностью высадил деревья.
Здесь же будет возведен комплекс «Истиклол» в честь 30-летия нашей независимости.

#Mirziyoyev #bog #YangiOzbekiston #Istiqlol

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from QARAQALPAQSTAN KADASTR
Кадастр агентлиги Қарақалпақстан Республикасы басқармасы Тақиятас районы бөлими хызметкерлери нызамсиз қурылисларды сапластыриў бойынша өз жумысларин алип бармақта
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика аэрогеодезия маркази томонидан олиб борилаётган хатлов ишлари ҳақида "ЗАМОН" информацион дастури лавҳаси.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Huquqiy_asoslar

🏢 DAVLAT KADASTRLARI PALATASINING ASOSIY VAZIFALARI

🔹ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazadi;

🔹ko‘chmas mulk obyektlariga bo‘lgan huquqlarning davlat reyestrini yuritadi;

🔹yer uchastkalariga bo‘lgan huquqlarning yuzaga kelishi, o‘zgarishi, boshqa shaxsga o‘tishi, cheklanishi va bekor bo‘lishini nazarda tutuvchi qarorlar, auksion va tanlov bayonnomalari, notarial tasdiqlangan bitimlar hamda boshqa hujjatlarni O‘zbekiston Respublikasi Milliy geografik axborot tizimida (Milliy Geoaxborot tizimi) davlat ro‘yxatidan o‘tkazishni tashkil etadi va amalga oshiradi;

🔹davlat yer kadastri, binolar va inshootlar davlat kadastrini yuritadi;

🔹ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarning yuzaga kelishi, boshqa shaxslarga o‘tishi, cheklanishi, bekor bo‘lishi va ko‘chmas mulkka doir boshqa bitimlar to‘g‘risidagi yagona elektron maʼlumotlar bazasini yaratadi va uning doimiy ravishda yangilab borilishini taʼminlaydi;


Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат кадастрлари палатаси Хўжаобод тумани филиали томонидан амалга оширилаётган ишлар Андижон МТРК нигохида.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#savol_javob

САВОЛ
Турар
жойимнинг бир қисмини нотурар жой тоифасига ўтказганман ва кадастр ҳужжатини расмийлаштирганман. Энди ўша нотурар жойимни қайта бинонинг турар жой қисмига қўштирмоқчиман. Бу қай тартибда амалга оширилади?

ЖАВОБ

Нотурар жойни қайта турар жой тоифасига ўтказиш учун тегишли ҳужжатлар билан жойлардаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишингиз зарур бўлади.
Шу билан бирга, кадастр ҳужжатларингизни қайта тайёрлаш учун ариза беришингиз мумкин.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Кўп қаватли уйдаги квартирага кадастр паспортини расмийлаштириш учун ариза берилгандан кейин неча кунда тайёр бўлиши керак?

(Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида белгиланган)
Anonymous Quiz
64%
3 иш кунида
23%
5 иш кунида
10%
10 иш кунида
3%
1 ойда
Якка тартибдаги турар жойга кадастр паспортини расмийлаштириш учун ариза берилгандан кейин неча кунда тайёр бўлиши керак?

(Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида белгиланган)
Anonymous Quiz
29%
3 иш кунда
50%
5 иш кунда
19%
10 иш кунда
2%
1 ойда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Зарбдор туман бўлими инспекторлари томонидан Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан фуқароларга мунтазам равишда тушунтириш ва огоҳлантириш хатлари бериб борилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Нотурар объектларга кадастр паспортини расмийлаштириш учун ариза берилгандан кейин қанча муддатда тайёр бўлиши керак?

(Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида белгиланган)
Anonymous Quiz
31%
5 иш кунда
21%
10 иш кунда
12%
15 иш кунда
3%
1 ойда
33%
Объектнинг майдонига қараб муддат белгиланади
КАДАСТР ПАСПОРТИНИ ТАЙЁРЛАШ МУДДАТЛАРИ
(инфографика)

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида белгиланган.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#кадастр_хизмати

2021 йил 1 май ҳолатига 🏢 Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Самарқанд вилояти бошқармасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан 🧑🏻‍💻 Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ва 💻 Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали Кадастр хизмати билан боғлиқ 29 431 та хизмат кўрсатилган.

Жумладан:

📄 фуқаронинг номида шахсий турар жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича 2 887 та;

📝 бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 49 та;

📗 кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 12 482 та;

🏠 турар жойнинг майдони бўйича маълумот бериш 15 та;

💳 кадастр паспортини шакллантириш бўйича 13 998 та хизматлар кўрсатилган.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#savol_javob

САВОЛ
Нотурар
жойга кадастр ҳужжати тайёрланган ва бир қисмини олди-сотди қилиб бошқа шахсга сотганман. Қолган қисмига кадастр паспорти қилиш учун тўлов борми ёки йўқми?

ЖАВОБ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига билан тасдиқланган кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибга асосан кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ўзингиз номингизга кадастр паспортини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тўлов ундирилмайди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Тошкент вилоятидан савдода турган 470 дан ортиқ тадбиркорлик учун ер участкаларини сотиб олинг!

▪️ Оққўрғон туманидан 30 та (кўриш)
▪️ Оҳангарон туманидан 38 та (кўриш)
▪️ Бекобод туманидан 31 та (кўриш)
▪️ Бўстонлиқ туманидан 11 та (кўриш)
▪️ Бўка туманидан 23 та (кўриш)
▪️ Қуйичирчиқ туманидан 29 та (кўриш)
▪️ Зангиота туманидан 29 та (кўриш)
▪️ Юқоричирчиқ туманидан 11 та (кўриш)
▪️ Қибрай туманидан 2 та (кўриш)
▪️ Паркент туманидан 20 та (кўриш)
▪️ Пискент туманидан 69 та (кўриш)
▪️ Ўртачирчиқ туманидан 15 та (кўриш)
▪️ Чиноз туманидан 35 та (кўриш)
▪️ Янгийўл туманидан 79 та (кўриш)
▪️ Тошкент туманидан 7 та (кўриш)
▪️ Нурафшон шахридан 13 та (кўриш)
▪️ Олмалиқ шаҳридан 9 та (кўриш)
▪️ Ангрен шаҳридан 5 та (кўриш)
▪️ Бекобод шаҳридан 3 та (кўриш)
▪️ Оҳангарон шаҳридан 5 та (кўриш)
▪️ Чирчиқ шаҳридан 3 та (кўриш)
▪️ Янгийўл шаҳридан 5 та (кўриш)

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Кадастр агентлиги Фарғона вилоят бошқармасида матбуот анжуман ўтказилди.

Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати хабар бермоқда.

Анжуман давомида Давлат кадастлари палатасининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги мавжуд юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари тўлиқ хатловдан ўтказиш ишлари ҳақида маълумотлар берилди.
#кадастр_хизмати

2021 йил 1 май ҳолатига Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақапоғистон Республткаси бошқармасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали Кадастр хизмати билан боғлиқ 26 164 та хизмат кўрсатилган.

Жумладан:

📄 фуқаронинг номида шахсий турар жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича 297 та;

📝 бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 6 та;

📗 кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 15 567 та;

💳 кадастр паспортини шакллантириш бўйича 10 294 та хизматлар кўрсатилган.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook