Kadastr - Live
4.68K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#хатлов

"Жараёнларнинг барчаси автоматлашган ҳолда бўлади ва хатловни ўтказиш учун республикадан энг юқори малакали мутахассислар жалб қилинган ва бир ой муддатда Қибрай тумани бўйича геопортални тўлиқ яратиш вазифаси белгиланган. Бундан ташқари йил оҳирига қадар бутун Республика ҳудудлари бўйича маълумотлар ҳам ушбу базага киритиш белгилаб қўйилган."

Қибрай туманидаги хатлов жараёни ҳақида қўмита раиси ўринбосари Рўзметов Максуд Исмаилович маълумот берди
#хатлов

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида давлат рўйхатидан ўтказилмаган 275 910 гектар ер майдонининг
80 % яъни 221 042 гектарининг хатлов ишлари якунланди.

👨🏻‍💼🧑🏻‍💼🏢 Бунда ишчи гуруҳ томонидан 17 974 та ердан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#хатлов

Қашқадарё вилоятининг 1 миллион 375 минг 114 гектар ер майдони хатловдан ўтказилди.

Бу ҳақда вилоятдаги ишчи гуруҳ хабар берди.

📊Статистикага кўра хатловдан ўтказилган ер майдонларида 333 минг 230 та фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар шакллантирилган.

Шунингдек, 3 декабрь ҳолатига 3094 та янги обеъктлар кадастр мутахассислари томонидан аниқланган бўлиб, улар жами 397 гектар ер майдонида жойлашган.
#хатлов

Қашқадарё вилоятида давлат рўйхатидан ўтказилмаган 532 минг 892 та объектларнинг 92,8 фоизини хатлов ишлари якунланди. Мазкур объектларнинг майдони 2 298 061 гектарни ташкил этади.

Эслатма:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида 🏢 Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига Қашқадарё вилоятида ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ялпи хатловдан ўтказиш 📝 топшириғи берилган бўлиб, айни кунларда хатлов ишлари олиб борилмоқда.
#хатлов

Қашқадарё вилоятида хатлов ишлари қандай кетмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 ноябрь
кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида 🏢 Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига Қашқадарё вилоятида ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ялпи хатловдан ўтказиш топшириғи юклатилган.

📝 Хатлов натижаларига кўра:
Хатлов бошидан ҳозирги кунга қадар 2 662 186 гектар ер майдони хатлов ўтказилди. Бу давлат рўйхатидан ўтказилмаган ер майдонининг 99% ташкил этади.

Шунингдек хатлов жараёнида 6 247 та янги объектлар аниқланди.

Хатлов ишлари якунига етказилган ер майдонларининг 679 564 гектари тўғрисидаги маълумот Миллий геахборот тизими(Геопортал)га жойлаштирилган.
#хатлов

Кадастр агентлигининг 2021 йил 11 мартдаги “Фарғона вилоятида кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ҳамда Давлат кадастрлари ҳисобини юритишнинг миллий геоахборот тизимида амалга оширилишини таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги 58-03-сонли буйруғи ва Кадастр агентлигининг Давлат кадастлари палатасининг 2021 йил 12 мартдаги 35-сонли буйруғи ижроси юзасидан Фарғона вилояти туман (шаҳар)ларидаги мавжуд кўчмас мулк объектлари тўлиқ хатловдан ўтказилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хатлов

Тошкент вилоятида олиб борилаётган хатлов ишлари "Севимли" телеканалининг "ЗАМОН" информацион дастури нигоҳида.

Telegram Instagram YouTube Facebook