Kadastr - Live
4.7K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Кадастр паспортини тайёрлаш муддатлари:

1️⃣ кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:
🏢кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;
🏠якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача;

2️⃣ кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

🔹умумий майдони 100 кв.м. гача — 5 иш кунигача;
🔹100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача — 7 иш кунигача;
🔹1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача — 10 иш кунигача;
🔹5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача — 15 иш кунигача;
🔹15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача — 20 иш кунигача;
🔹50 000 кв.м дан ортиқ — 25 иш кунигача;
🔸ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача.

‼️ Кадастр паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қонун доирасида" телеграм ижтимоий тармоғи орқали қилинган мурожаат юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

Ушбу ҳолат Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим йўналишлар кўрсатиб ўтилди

Обозначены важные направления обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
САВОЛ

Бинони фойдаланишга қабул қилиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилганимда мурожаатимни кўриб чиқиш учун давлат божи тўлаган эдим, бироқ менинг мурожаатим туман кадастр филиали томонидан кўриб чиқиб рад этилди. Мен ҳар сафар мурожаат этганимда тўлов тўлашим шартми ёки аввалгиси кучини йўқотмайдими?

ЖАВОБ
:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорининг 7 иловаси 20-бандида “Ариза берувчи далолатнома лойиҳасини тайёрлаш ёки келишиш рад этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан объектни фойдаланишга қабул қилиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга” деб кўрсатилган.

Telegram Instagram YouTube Facebook
САВОЛ

Мен кўчмас мулк харид қилдим. Кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берганимдан сўнг неча кунда давлат рўйхатидан ўтказилади?

ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомининг 14-бандида “Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади” деб кўрсатилган.

Олди-сотди шартнома нотариал тартибда рамийлаштирилган тақдирда, ариза берилиши кадастр идоралари билан ўрнатилган ўзаро электрон тизим орқали нотариус томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган ва амалда қўлланилиб келинмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
🏢🏠 Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари:

♦️кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

♦️ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

♦️тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;

♦️бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;

♦️ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

♦️тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;

♦️ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;

♦️ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Жорий йил 14 январда “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Президентимиз томонидан имзоланди.

Бу қонун билан фуқароларнинг ер билан боғлиқ мажбуриятларида қандай ўзгаришлар бўлади?

🏢 Қуйидаги видео лавҳада Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод Тўхташев бу ҳақда сўзлаб берди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова, возложив цветы к подножию памятника Первому Президенту в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о благородной деятельности, высоких человеческих качествах Ислама Каримова.
В церемонии возложения цветов приняли участие представители Администрации Президента, члены парламента и правительства, деятели науки и культуры, творческая интеллигенция, общественность города.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from NAMANGAN KADASTR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр Aгентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи Содиқжон Собирович Муҳитдиновнинг жорий йилнинг 29 январ куни Наманган телерадиокомпанияси мухбирига берган интервюси
Forwarded from SURXONDARYO KADASTR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида жами 2 минг 92 та ҳолатда 383,37 гектар экин майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган. Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жами 688 та ҳолат бартараф этилиб, 138,7 гектар ер майдони қайтарилган. Биз билан бирга бўлинг: 👇👇👇 https://t.iss.one/surxonkadastr
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш хусусиятлари
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060- сон қарори)

Ер участкаларига бўлган қуйидаги ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:

🔷 Ўзбекистон Республикаси фуқаросига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, деҳқон хўжалиги, жамоа боғдорчилиги ва узумчилик хўжалигини юритиш учун, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;

🔷 юридик ва жисмоний шахсга қишлоқ ва ўрмон хўжалигини (қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) ва фермер хўжаликлари бундан мустасно) юритиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун берилган ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи;

🔷 юридик ва жисмоний шахсга қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун фойдаланиш муддатлари кўрсатилмай берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи;

🔷 юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун фойдаланишнинг муайян муддати белгилаб берилган ер участкаларидан муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи;

🔷 юридик ва жисмоний шахс, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусийлаштирилган ёки сотиб олинган ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи;

🔷 юридик ва жисмоний шахсга ижарага берилган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи.

Telegram Instagram YouTube Facebook