Kadastr - Live
4.66K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари

1 батафсил
2 батафсил

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#infografika

Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан 2020 йил 11 ой мобайнида бажарилган ишлар инфографикада.
#infografika

Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан 2020 йил 11 ой мобайнида бажарилган ишлар инфографикада.
#taqdirlov

🏢 Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи 🧑🏻‍💼 Ғаниев Абдусалим Мустафақулович Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан 🇺🇿 “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФИДОЙИСИ” 🏅кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ғаниев Абдусалим Мустафақулович 1970 йил Сурхондарё вилоят Бойсун туманида туғилган. 1992 йил Тошкент архитектура ва қурилиш институти,
2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги давлат ва жамият қурилиш академияси тамомлаган.

Абдусалим Ғаниев 2008-2020 йилларда Сурхондарё вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи лавозмида ишлаган.
Ҳозирда Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда.

Абдусалим Мустафақуловични Кадастр агентлиги жамоаси номидан самимий табриклаймиз ва келгусида ишларига улкан ривожлар тилаймиз.
#infografika

Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан 2020 йил 11 ой мобайнида бажарилган ишлар инфографикада.
14 декабрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 326 та мулк савдога чиқарилди. Бошланғич нархи 2,9 млрд.сўмлик 162 та мулк 7,1 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:

69 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Навоий вилояти, Навоий шаҳридан нархи 3,6 млн.сўмлик ер участкаси учун 424,3 млн.сўм нарх тасдиқланди.

юридик ва жисмоний шахсларнинг 46 та мулки:
- Хоразм вилояти, Боғот туманидан нархи 476 млн.сўмлик "Ўзпахтасаноат" АЖ нотурар-жой объектлари учун 1,8 млрд.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, 8 та давлат активлари, суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 4 та, 3 та уй-жой қуриш учун ер участкалари, 14 та ташқи реклама объектларини ўрнатиш ҳуқуқи реализация қилинди ҳамда 18 та давлат мулкини ижарага бериш бўйича савдолар ўтказилди.

❗️14 декабрь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот ➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=189
#infografika

Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси томонидан 2020 йил 11 ой мобайнида бажарилган ишлар инфографикада.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 15 октябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнининг 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг буйруғига асосан “Ўздаверлойиҳа” институти мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси янги таҳрири қонун лойиҳаси тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида қайтадан кўриб чиқилди ва қонун лойиҳасининг дастлабки варианти ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси янги таҳрири қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5623-сон, ПФ-5742-сон, ПФ-5780-сон, ПФ-6061- сон Фармонлари ва тегишли қарорларидаги нормалар асосида бойитилди. Қонун лойиҳаси 20 та боб, 160 та моддадан иборат. Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси муҳокамасига киритилди.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қашқадарёда ер ва кучмас мулкларни хатловдан ўтказиш, геоахборот тизими порталига киритиш
#15dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#infografika

Кадастр агентлиги тасаруфидаги Самарқанд Аерогеодезия корхонаси томонидан 2020 йил 11 ой мобайнида бажарилган ишлар инфографикада.
Ижтимоий тармоқларда Самарқандда ўзбошимчалик билан қурилган уйлар сабабли давлатга етказилган зарар бўйича кадастр корхонаси мансабдорлари устидан жиноят иши очилганлиги тўғрисида чиқарилган ахборот юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ.

‼️ 2019 йилда Самарқанд вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда Самарқанд тумани бўлими ходимлари томонидан Самарқанд туманидаги қишлоқ хўжалиги ер майдонлари хатловдан ўтказилган.

Самарқанд тумани маъмурий ҳудудидаги ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ишлари жараёнида 2012-2019 йиллар мобайнида содир этилган ер қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

🔴 Жумладан, туман бўйича 196 та ҳолатда жами 209,38 гектар, шундан суғориладиган экин ерлар, лалми ерлар, кўп йиллик дарахтзорлар, яйловлар, ва бошқа қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан 197,14 гектар майдонга фуқаролар томонидан уй-жойлар, 8,79 гектар майдонларга қурилишлар қурилганлиги, 3,45 гектар майдондан бошқа мақсадлар учун фойдаланиб келинаётганлиги аниқланган бўлиб, бу тўғрисида Самарқанд вилоят прокуратурасига жорий йилнинг 26 февралида маълумот тақдим этилган.

БАТАФСИЛ БУ ЕРДА
🚀 Ҳурматли журналистлар ва блоггерлар, сизларни Кадастр агентлиги томонидан ташкил этилаётган “Кадастр тизими — янги лойиҳалар, сифатли хизматлар ва барқарор натижалар сари” номли анжуманга таклиф этамиз!

⚡️ Анжуман 2020 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳри ИНҲА Университетида бўлиб ўтади.

🔥 Сизларни
🔹 Миллий геоахборот тизими тақдимоти
🔹 Кадастр тизимидаги халқаро тажриба
🔹 Сардобадаги талофатлар харитасининг яратилиш жараёни
🔹 Кадастр тизимида фуқаролар мурожаатлари билан қандай иш олиб борилаётгани каби қизиқарли ва долзарб мавзудаги тақдимотлар кутмоқда.

Тадбиримиз эксклюзив интервьюлар, дўстона ва очиқ мулоқотга бой бўлади.

‼️ Иштирокчилар сони чекланган, рўйхатдан ўтишга шошилинг.

🏢 Анжуман «Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси диорасида амалга оширилаётган «Mening Uyim» ахборот кампанияси кўмагида ташкил этилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан 2020 йил 11 ой давомида бажарилган ишлар ҳисоботи
16 декабрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 209 та мулк савдога чиқарилди. Бошланғич нархи 2,8 млрд.сўмлик 139 та мулк 5,5 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:

60 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Навоий вилояти, Зарафшон шаҳридан нархи 9,9 млн.сўмлик ер участкаси учун 311,3 млн.сўм нархда тасдиқланди.

17 та ташқи реклама объектларини ўрнатиш ҳуқуқ:
- Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридан нархи 0,5 млн.сўм бўлган ташқи реклама объектини ўрнатиш ҳуқуқи 75,9 млн.сўмга сотилди.

Бундан ташқари, суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 16 та, юридик ва жисмоний шахсларнинг 28 та мулки, 1 та норуда қазилмаларни қазиш ҳуқуқи, 13 та уй-жой қуриш учун ер участкалари реализация қилинди ҳамда 4 та давлат мулкини ижарага бериш бўйича савдолар ўтказилди.

❗️16 декабрь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот ➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=192
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 декабрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтади.
Саммитда Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида МДҲнинг узоқ муддатли вазифалари борасида Ўзбекистон нуқтаи назарини тақдим этиши ва амалий шерикликни кенгайтиришга доир аниқ таклифларни илгари суриши кутилади.

18 декабря под председательством Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева пройдет заседание Совета глав государств СНГ в формате видеоконференции.
На саммите будут обсуждаться состояние и перспективы развития многоплановых отношений в рамках Содружества.
Глава нашего государства в своем выступлении обозначит видение Узбекистана долгосрочных задач СНГ и озвучит конкретные предложения по расширению практического партнерства.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#хатлов

Қашқадарё вилоятида хатлов ишлари қандай кетмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 ноябрь
кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида 🏢 Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига Қашқадарё вилоятида ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ялпи хатловдан ўтказиш топшириғи юклатилган.

📝 Хатлов натижаларига кўра:
Хатлов бошидан ҳозирги кунга қадар 2 662 186 гектар ер майдони хатлов ўтказилди. Бу давлат рўйхатидан ўтказилмаган ер майдонининг 99% ташкил этади.

Шунингдек хатлов жараёнида 6 247 та янги объектлар аниқланди.

Хатлов ишлари якунига етказилган ер майдонларининг 679 564 гектари тўғрисидаги маълумот Миллий геахборот тизими(Геопортал)га жойлаштирилган.
"Урганч туманида иссиқхона учун ажратилган ерда ноқонуний уй-жойлар қурилмоқда"сарлавҳаси остида эълон қилинган мурожаат юзасидан расмий муносабат

Урганч тумани ҳокимининг 2020 йил 11 майдаги қарори билан фуқаро Д.Шга “Енгил типдаги иссиқхона” қуриш учун “Чаккашоликор” қишлоғи, Ж.Мангуберди массиви қишлоқ хўжалик ер харитасининг 466қ, 468қ-контурларидан 43 балл бонитетли 1,0 гектар экин ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган.

‼️ Ушбу экин ер майдони аслида тупроқ сифатини баҳолаш харитасига асосан 61,2 балл бонитетли экин ер майдони ҳисобланиши туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг йиғилиш баёнида комиссия аъзоси - котиб яъни туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи томонидан муносабат (имзо қўйилмагани) билдирилмаганлиги, экин ернинг холати (тоифаси, балл бонитети, тури) юзасидан тегишли хулоса олинмаганлиги аниқланди.

Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Хозирда ушбу ҳолатни ўрганиш ишлари давом этмоқда.
“Ургутда фуқарога 2 минг доллар эвазига ерга эгалик ҳуқуқини олиб беришни ваъда қилган кадастр хизмати ходими ушланди” сарлавҳаси билан эълон қилинган мақола юзасидан муносабат.

Маълум бўлишича
Кадастр агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси Ургут тумани филиали мутахассиси М.О жорий йилнинг 21 ноябрь куни, туман ҳокимлиги биносига яқин жойда тумандаги “Боғишамол” МФЙда яшовчи фуқаро – хусусий тадбиркор А.Э.дан 2 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда қўлга олинган.

Хусусий тадбиркор А.Э бу воқеадан бир неча кун олдин телеграм мессенджери орқали мутахассис О.Рга туман ҳокимининг 2019 йил 19 январдаги қарорини ташлаб бериб, қарорда кўрсатилган 0,20 га ер майдонига хусусий тадбиркор томонидан ўзбошимчалик билан, қўшимча равишда фойдаланиб келаётган ер майдони қисмини мазкур қарорга ўзгартириш киритиш орқали қонунийлаштириб беришни сўраган.

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни хусусий тадбиркор А.Эдан олган 2 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни мутахассис О.Р ўз эҳтиёжлари учун қарз сифатида олганлиги тўғрисида кўрсатма берган.

Бу ҳақда вилоят кадастр бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди.

Бугунги кунда ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан мутахассис О.Рга нисбатан Ўз.Рес. ЖКнинг 168-моддаси биринчи қисми билан жиноят иши очилган бўлиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Ҳурматли фуқаролар ҳамда тадбиркорлар!
Агарда Сиз бизнинг хизматларимиздан фойдаланиш давомида қонун бузулиш ҳолатларига ёки коррупция ва таъмагирлик каби иллатларга дуч келсангиз агентлик директорининг @ygkuzbot телеграм боти ва [email protected] электрон почта манзили, шунингдек, (71) 202-55-81 телефон рақами орқали Комплаенс назорат хизматига мурожаат қилинг.

Ҳар бир мурожаат тезкорлик билан ўрганиб чиқилади ва ўзининг мантиқий якунига етказилади.