Kadastr - Live
4.57K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди.
Ташрифдан асосий мақсад - ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга қўйилганини, одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш, навбатдаги режаларни белгилаш.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, вилоят фаоллари, ёшлар билан учрашувлар ўтказиш мўлжалланган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вылетел в Хорезмскую область.
Главная цель поездки - изучить в разрезе махаллей, как проводимые реформы отражаются на жизни людей, определить дальнейшие планы.
В ходе поездки намечено ознакомиться с деятельностью сельскохозяйственных и промышленных предприятий. Запланированы встречи с активом области и молодежью.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганига 3 йил бўлгани муносабати билан Кадастр агентлиги Директори Х. Турахужаевнинг табриги.
«Ўздаверлойиҳа» Давлат илмий лойиҳалаш институти Бош муҳандиси Обид Давронов ва докторантлар Бoходиржон Хакимов, Рамзиддин Шаропов, Хасанбой Бағбеков ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти докторанти Лазизбек Ибрагимовлар “Ўсимликлар дунёси кадастри маълумотлари асосида яйлов ва лалмикор ерлардан фойдаланиш даражасини баҳолаш ва экинларнинг вегетация кўрсатгичларини башоратлашнинг дастурий таъминоти” бўйича Интеллектуал мулк агентлигининг №DGU 09610 ЭХМ “Электрон ҳисоблаш машиналари” учун ГУВОҲНОМАсига эга бўлишди.
Давлатимиз раҳбари Урганчдаги “UzXCMG” қўшма корхонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Заводни уч босқичда ривожлантириш режалаштирилган. Дастлаб қишлоқ хўжалиги техникаларини йирик бўғинли йиғиш, иккинчи паллада саноат усулида йиғиш, учинчисида эса ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мўлжалланган.
Президентимиз йиғув-пайвандлов ускуналарини, маҳаллийлаштирилган техника ва эҳтиёт қисмларни кўздан кечирди.

Глава государства ознакомился с проектами, реализуемыми на СП "UzXCMG" в Ургенче.
Предприятие намечено развивать в 3 этапа. На первой стадии планируется налаживание крупноузловой сборки сельхозтехники, на второй – ее промышленная сборка, третья фаза предусматривает локализацию производства.
Президент осмотрел установленное на заводе сборочно-сварочное оборудование, локализованную технику и запасные части.

#Mirziyoyev #safar #sanoat #zavod

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари

1 батафсил
2 батафсил

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#infografika

Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан 2020 йил 11 ой мобайнида бажарилган ишлар инфографикада.
#infografika

Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан 2020 йил 11 ой мобайнида бажарилган ишлар инфографикада.
#taqdirlov

🏢 Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи 🧑🏻‍💼 Ғаниев Абдусалим Мустафақулович Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан 🇺🇿 “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФИДОЙИСИ” 🏅кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ғаниев Абдусалим Мустафақулович 1970 йил Сурхондарё вилоят Бойсун туманида туғилган. 1992 йил Тошкент архитектура ва қурилиш институти,
2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги давлат ва жамият қурилиш академияси тамомлаган.

Абдусалим Ғаниев 2008-2020 йилларда Сурхондарё вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи лавозмида ишлаган.
Ҳозирда Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда.

Абдусалим Мустафақуловични Кадастр агентлиги жамоаси номидан самимий табриклаймиз ва келгусида ишларига улкан ривожлар тилаймиз.