Kadastr - Live
4.68K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятидаги ноқонуний қурилмалар ҳақида Махсус репортаж.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
🇺🇿Наманганда сайёр қабуллар давом этмоқда🇺🇿

3 ноябрь куни Наманган вилояти Чортоқ, Уйчи, Янгиқўрғон туманлари ҳамда Наманган шаҳар фуқаролари учун сайёр қабул ўтказилди.

Бу ҳақда Наманган вилоят “Ермулккадастр” ДК Матбуот хизмати хабар қилди.

🕘🕐 Куннинг биринчи яримида кадастр масалалари бўйича 33 та мурожаатлар келиб тушган. 20 та мурожаат жойида ижобий ҳал қилиниб, 1 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилган. 8 нафар фуқарога тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалиги фаолияти учун ер ажратиб бериш бўйича тушунтирилган ва 4 та мурожаат ижро учун назоратга олинган.

🕑🕕 Куннинг иккинчи яримида кадастр масалалари бўйича 10 нафар фуқароларни мурожаатлари қабул қилинган. Улардан 7 нафарининг мурожаати жойида ижобий ҳал қилиниб, 3 та мурожаат ижро учун назоратга олинган.

🧑🏻‍💼🏠💳 Шунингдек, Наманган вилояти Кадастр хизмати ташаббуси билан камбағалликдан чиқариш учун тузилган “темир дафтар” рўйхатида турган 10 нафар фуқароларга Кадастр ҳужжатларини расмийлаштирда амалий кўмак берилди.
e-auksion.uz: сотувдаги тадбиркорлик учун ер участкалари

🔹 Тошкент шаҳридан 871 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Тошкент вилояти 12,5 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Самарқанд вилояти 2,2 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Сирдарё вилояти 3,5 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Фарғона вилояти 28,1 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Андижон вилояти 6,7 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Наманган вилояти 184 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Қашқадарё вилояти 2,5 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Сурхондарё вилояти 2,9 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Навоий вилояти 3,9 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Қорақалпоғистон Р. 2,7 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Жиззах вилояти 11,7 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Хоразм вилояти 3,1 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Бухоро вилояти 14,6 млн.сўмдан (кўриш)

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига Ғаниев Абдусалим Мустафоқулович тайинланди.

Абдусалим Ғаниев 1970 йил Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган. 1992 йилда Тошкент архитектура ва қурилиш институтини ҳамда 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясини тамомлаган.

2008 йилдан бугунга қадар Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
🏠📝 Кўчмас мулк объекти(КМО)га бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари:

🏢давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу КМОнинг мансублиги масаласида 🕵🏻 низолар борлигидан далолат берувчи ⚖️ суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

🏠🚫 ваколатли орган томонидан КМОга тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

📒 тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;

📗💳 бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;

‼️давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

📑⌛️рўйхатдан ўтказувчи томонидан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда, тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;

🇺🇿 ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;

🔴 ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши.
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай шаҳридаги «CIIE-2020» Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видео мурожаат йўллади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида глобал инқироз шароитида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларига тўхталиб ўтди, қатор муҳим таклифларни илгари сурди.

Президент Шавкат Мирзиёев направил видеопослание участникам церемонии открытия третьей Китайской международной выставки импортных товаров «CIIE-2020» в городе Шанхае.
В своем выступлении глава нашего государства остановился на ключевых вопросах расширения взаимовыгодного торгово-экономического сотрудничества и развития межрегиональных связей в условиях глобального кризиса, а также выдвинул ряд важных предложений.

#Mirziyoyev #kurgazma #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
3 ноябрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 160 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 2,7 млрд.сўмлик 215 та мулк 5,6 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:
71 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманидан нархи 4,6 млн.сўмлик ер участкаси учун 396,8 млн.сўм нарх тасдиқланди.

100 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Урганч туманидан нархи 1,8 млн.сўмлик ер участкаси учун 21,4 млн.сўм нарх тасдиқланди.

5 та норуда фойдали қазилмаларни қазиш ҳуқуқи:
- Андижон вилояти, Улуғнор туманидан нархи 8 млн.сўмлик ҳуқуқ учун 358 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича 5 та мулклар, 19 та юридик ва жисмоний шахсларнинг мулклари, 1 та дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи реализация қилинди ҳамда 14 та давлат кўчмас мулки объектларини ижарага бериш бўйича савдолар ўтказилди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
❗️Матбуот анжумани — «Ер ажратиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик асослари»

15 октябрь куни Президентимиз раисилигида Давлат кадастрларини юритишнинг янги тизимини самарали ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Эртага, 5 ноябрь куни соат 11:00 да АОКАда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида мавзу бўйича барча саволларга жавоб берилади.

Иштирок этади:

🎙Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
🎙Кадастр агентлиги
🎙Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
🎙Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Айни дамда 🏢 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги залида «Ер ажратиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик асослари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутасаддилари иштирок этишмоқда.

Матбуот анжумани Ўзбекистон24 ҳамда Узрепорт ТВ телеканаллари орқали жонли эфирга узатилмоқда.
4 ноябрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 201 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 3,9 млрд.сўмлик 268 та мулк 5,8 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:
3 та давлат активлари:
-
Қашқадарё вилояти, Қамаши туманидаги нархи 993 млн.сўм бўлган Физиотерапия шифохонаси 1,7 млрд.сўмга сотилди.

62 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманидан нархи 19,8 млн.сўмлик ер участкаси учун 179,8 млн.сўм нарх тасдиқланди.

158 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманидан нархи 1,2 млн.сўмлик якка ер участкаси учун 15,6 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича 13 та мулклар, 20 та юридик ва жисмоний шахсларнинг мулклари, 1 та даврё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи, реализация қилинди ҳамда 11 та давлат кўчмас мулки объектларини ижарага бериш бўйича савдолар ўтказилди.

❗️4 ноябрь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот ➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=150

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган «Ер ажратиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик асослари» мавзусидаги матбуот анжумани тўғрисида Ўзбекистон24 телеканали лавҳаси.
5 ноябрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 240 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 3,9 млрд.сўмлик 226 та мулк 5,9 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:

6 та давлат активлари:
- Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманидан "Анҳор" чойхонаси 200,5 млн.сўмга сотилди.

19 та давлат мулки объектлари ижараси бўйича:
- Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги бошланғич йиллик ижара ставкаси 12,1 млн.сўм бўлган Нотурар жой бино 38-сонли дала дўкони 34,4 млн.сўмга сотилди.

117 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Урганч шаҳридан нархи 4,3 млн.сўмлик ер участкаси учун 587,7 млн.сўм нарх тасдиқланди.

60 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Тошкент вилояти, Пискент туманидан нархи 8,9 млн.сўмлик ер участкаси учун 22,3 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича 5 та мулклар, 19 та юридик ва жисмоний шахсларнинг мулклари реализация қилинди.

❗️5 ноябрь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот ➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=151
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда давлат кадастр палатаси бошқармасининг аппарат ходимлари, туман, шахар филиал ва бўлим рахбарлари аттестациядан ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4819-сон қарорининг 8-бандини ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда давлат кадастр палатаси бошқармасининг аппарат ходимлари, туман, шахар филиал ва бўлим рахбарларининг касбий ва назарий билимларини, шунингдек, эгаллаб турган лавозимига муносиблиги даражасини баҳолаш учун аттестациядан ўтказиш бошланди.

Унда Қашқадарё вилоятининг кадастр йўналиши аппарат ходимлари ва раҳбарлари махсус комиссия томонидан суҳбатдан ўтказилмоқда.